Билиши керак:
Юридик хизмат тўғрисидаги Низомни, институт масалаларига оид қарорларини билиши, раҳбар ташкилотларнинг қарорлари, фармойишлари, буйруқларини, институт ҳуқуқий фаолиятига оид услубий, меъёрий ҳамда бошқа маъмурий ҳужжатларидан хабардор бўлиши.
Малака талаблари:
амалдаги қонунларни билиши ва амалда қўллай олиш кўникмаларига эга бўлиши;
институтнинг хўжалик-молия фаолиятига оид ҳисоб-китобни юритиш ва ҳисоботларни тузиш тартибини;
хўжалик шартномаларини тузиш ва расмийлаштириш тартибини;
меҳнатни муҳофаза қилиш, ҳавфсизлик техникаси, ишлаб-чиқариш санитарияси ҳамда ёнгинга қарши ҳимоя қоидалари ва меъёрларини билиши;
олий маълумотга эга булиши;
камида 5 йиллик ҳуқуқшунос сифатида стажга эга бўлиши зарур.
Классификатор бўйича:
Т/р
|
Лавозим номи
|
ММСК
бўйича
код
|
Ходимлар
тоифаси
|
Маълумотининг энг паст даражаси
|
ЎМКТМТЙКМ ва ОТЙМК бўйича коди
|
2856
|
Юрисконсульт
|
2421
|
М
|
Олий маълумот
|
5240100
|
Ўқув-услубий бошқарма бошлиғининг лавозим вазифалари
Ўқув-услубий бошқарма бошлиғининг лавозим вазифаларига қуйидагилар киради:
бошқарманинг барча фаолияти ва ходимларини умумий бошқариш;
бошқарманинг иш режаларини тузиш ва уларнинг ижросини таъминлаш;
бошқарма мақсадидан келиб чиқиб институтда мутасадди булган буғинлар фаолиятини мувофиқлаштириш;
Ўзбекистон Республикасининг таълимга оид қонунлари, Президент Фармонлари, Фармойишлари, Қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг Қарорлари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ҳайъат Қарорлари, буйруқлари, йўриқ хат, модемограмма ва телефонограммаларини, шунингдек, ректор буйруқларининг бошқармада бажарилишини таъминлаш ва мониторингини олиб бориш;
ректор буйруқларини ва ўқув ишлари бўйича проректори фармойишларини ўз вақтида бажарилишини ташкил қилиш;
кўп босқичли таълим тизимига асосланган ҳолда йўналишлар бўйича ўқув режаларини тузади ва тасдиқлашга тайёрлаш;
ўқув ишлари бўйича ҳисоботларни белгиланган муддатларда тақдим этиш;
ўқув жараёнларини режалаштириш ишларини назорат қилиш;
ўқув режаларининг экспериментал лойиҳаларини тузишда иштирок этиш ва ҳаётга тадбиқ қилиш;
ўқув жараёни жадвалини тайёрлаш;
институт уқув машғулотлари жадвалини тузишни ташкил этиш ва назорат қилиш;
аттестация комиссияларининг тавсияномаларини амалга оширишга қаратилган тадбирларни ишлаб чиқишда иштирок этиш, навбатдаги ва қайта танлов ва аттестациядан ўтадиган профессор-ўқитувчи ва мутахассислар рўйхатини ва керакли ҳужжатларни тайёрлаш;
ўқув соатларини тақсимлашни ташкил қилиш (асосий ўқитувчилар, соатбайларни тақсимлаш, улардан фойдаланиш);
ўқув жараёнининг боришини назорат қилиш;
ўқув жадвалининг бажарилишини, талабалар давоматини таҳлил қилиш;
оралик назорат, якуний назоратлар жадвалини тузишни ташкил этиш;
якуний назоратлар варақларини танлов йўли билан текшириш натижалари бўйича кафедра ва деканатларнинг маъсул ходимлари билан сухбатлар ўтказиш;
талабалар контингентининг аҳволини назорат қилиш (четлаштирилган, тикланган, академ таътил берилган, бошқа олий ўқув юртларидан ўтган, босқичдан-босқичга ўтанларни);
бошқармада меҳнат интизомини аҳволи ва ходимлар томонидан меҳнат интизоминини институт ички қоидаларига риоя қилиш устидан назорат ишларини ташкил қилиш, иш вақти самарасини ошириш ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш;
белгиланган шаклдаги ҳисобот тайёрлашни таъминлаш;
институт раҳбариятига белгиланган тартибда ходимларни ишга қабул қилиш, бўшатиш, жойини ўзгартириш тўғрисида таклифлар киритиш;
соатбай ўқитувчиларга иш ҳақи тўлашни расмийлаштириш ва уни назорат қилиш;
профессор-ўқитувчилар таркиби бўйича чиқариладиган буйруқларни тайёрлашда, штатларни жойлаштиршда, ўзгартиришлар киритишда (разрядларни ўзгартириш, ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатиш ва бошқалар) иштирок этиш;
кафедралар, деканатлар йиллик фаолияти ҳисоботларининг жадвалини тузиш ва ташкил этиш;
талабаларга оид институт буйича чикарилган ва профессор-ўқитувчиларни хизмат сафарига юбориш ҳақидаги буйруқ асл нусхаларини бошқармада рўйхатга олиш ишларини назорат қилиш;
юқори ташкилотлар буйруқлари, кўрсатмалари, йўриқномаларини, ректор буйруқлари, фармойишлари, кўрсатмаларини, ўқув жараёнини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари ҳақидаги Илмий кенгаш қарорларини бажариш, дистпетчерлар ишини, талабаларнинг давоматини ва ўзлаштиришини назорат қилиш;
ўқув, ишлаб чиқариш амалиётлари ўтишини, ҳарбий машқларга борилишини ҳисобга олиб факультетлар ва кафедралар раҳбарлари билан ҳамкорликда ўқув жараёни жадвалини тузиш;
ўқув жараёни жадвалини деканатлар ва кафедралар томонидан бажарилишини назорат қилиш;
ўқув режаларини қайта кўриб чиқиш ва такомиллаштириш ишларини ташкил қилиш;
кафедраларнинг ўқув даврасини ўтказишга тайёргарлигини текшириш;
Давлат аттестациялари ва малака битирув ишлари ҳимоя қилишини ташкил этишда қатнашиш ва назорат қилиш;
ўқув машғулотлари жадвалининг сифатли бажарилишини кузатиш (дарс ўтилмай қолиши, дарсни бошқа пайтга кўчирилиши ва х.к.);
институт давлат аттестация комиссияси иши, ўқув давраси натижалари бўйича йиллик ҳисоботлар тузиш, таҳлил қилиш ва Илмий кенгаш муҳокамасига тақдим этиш, янги ташкил қилинаётган таълим йўналишлари ва мутахассисликлар учун янги ўқув режаларини тайёрлашда раҳбарлик қилиш;
ўқув жараёнини такомиллаштириш мақсадида янги педагогик технологияларни жорий этиш бўйича семинарлар ташкил қилиш;
йил якунида ўқув жараёни жадвалининг бажарилиши бўйича Илмий кенгашда ахборот бериш ва янги йилнинг ўқув жараёни бўйича таклиф киритиш;
хорижий ва бошқа олий ўқув юртларининг ўқув жараёнига оид тажрибаларни ўрганиш ҳамда такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш;
ишга қабул қилинаётган профессор-ўқитувчиларни ва ёрдамчи ҳодимларни суҳбатдан ўтказиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |