|
-модда. Соликлар ва йигимларни хисоблаб чикариш ва тулаш тартиби
|
bet | 43/279 | Sana | 21.02.2022 | Hajmi | 441,08 Kb. | | #68733 | Turi | Кодекс |
| Bog'liq Солик кодекси (янги тахрирда)
74-модда. Соликлар ва йигимларни хисоблаб чикариш ва тулаш тартиби
Соликни хисоблаб чикариш тартиби солик базасидан, солик ставкасидан, шунингдек мавжуд булган такдирда, солик имтиёзларидан келиб чиккан холда солик даври учун солик суммасини хисоб-китоб килиш коидаларини белгилайди.
Соликни хисоблаб чикариш солик туловчи томонидан мустакил равишда амалга оширилади.
Ушбу Кодексда назарда тутилган холларда бу мажбурият солик органига ёки солик агентига юклатилиши мумкин.
Агар мазкур Кодексда бошкача коида назарда тутилмаган булса, солик туловчилар ва солик агентлари соликлар хамда йигимларни мустакил равишда тулайди.
Соликни тулаш соликнинг тулик суммаси буйича ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошкача тартибда амалга оширилади.
Агар солик буйича солик даври бир неча хисобот даврини ташкил этса, улардан хар бирининг натижалари буйича жорий туловлар туланади. Жорий туловларни тулаш мажбурияти соликни тулаш буйича мажбуриятга тенглаштирилади.
Алохида солик турлари учун бунак туловлари назарда тутилиши мумкин. Бунак туловларини тулаш мажбурияти соликни тулаш буйича мажбуриятга тенглаштирилади.
Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар соликларни банклар оркали накд пулсиз шаклда тулайди.
Соликлар ва йигимларни турлари буйича хисоблаб чикариш тартиби хамда тулаш муддатлари ушбу Кодекснинг Махсус кисмида белгиланади.
75-модда. Солик имтиёзлари
Солик туловчиларнинг айрим тоифаларига бошка солик туловчиларга нисбатан солик тугрисидаги конун хужжатларида назарда тутилган афзалликлар, шу жумладан соликни туламаслик ёки уларни камрок микдорда тулаш имконияти солик имтиёзлари деб эътироф этилади.
Солик туловчига соликларни тулаш буйича муддатни кечиктириш (булиб-булиб тулаш) имконияти берилиши солик имтиёзлари хисобланмайди.
Агар ушбу модданинг бешинчи кисмида бошкача коида назарда тутилмаган булса, солик имтиёзлари ушбу Кодекс билан такдим этилади.
Солик имтиёзлари индивидуал хусусиятга эга булиши мумкин эмас.
Айрим соликлар буйича солик имтиёзлари, кушилган киймат солиги, акциз солиги солинадиган махсулотлар ишлаб чикарилганда ва (ёки) реализация килинганда акциз солиги ва ер каъридан фойдаланганлик учун соликдан ташкари, ушбу модданинг олтинчи кисми коидаларини хисобга олган холда Узбекистон Республикаси Президентининг карорлари билан факат белгиланган солик ставкасини камайтириш, лекин купи билан 50 фоизга камайтириш тарзида ва купи билан уч йил муддатга берилиши мумкин.
Ушбу Кодексда бошкача коида назарда тутилмаган булса, солик туловчилар соликлар буйича имтиёзлардан тегишли хукукий асослар юзага келган пайтдан эътиборан уларнинг бутун амал килиш даври мобайнида фойдаланишга ёки солик имтиёзидан фойдаланишдан воз кечишга ёхуд ундан фойдаланишни бир ёки бир неча солик даврларида тухтатиб туришга хакли, бундан кушилган киймат солигидан озод этиладиган товарларни (хизматларни) реализация килиш мустасно.
Соликлар буйича имтиёзлар солик солишдан бушаган маблагларни аник максадларга йуналтириши шарти билан берилиши мумкин. Бундай маблаглар максадли ишлатилмаган такдирда максадсиз ишлатилган маблаглар суммаси белгиланган тартибда пеня хисобланган холда бюджетга ундирилиши лозим. Соликлар буйича имтиёзлар берилиши муносабати билан бушаган ва мазкур имтиёзларнинг амал килиш даврида фойдаланилмаган маблаглар суммаси берилган имтиёзларнинг амал килиш муддати тугаганидан сунг бир йил давомида уларни такдим этишда белгиланган максадлар учун йуналтирилиши мумкин. Бунда белгиланган муддатда фойдаланилмаган маблаглар бюджетга утказилиши лозим.
Кушилган киймат солиги буйича имтиёзлар, шу жумладан товарлар Узбекистон Республикасининг худудига олиб кирилишида (импортида) солик солишдан бушаган маблагларни аник максадларга йуналтириш шарти билан, берилиши мумкин эмас.
Узбекистон Республикасининг Марказий банки, унинг Коракалпогистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шахридаги бош бошкармалари, шунингдек Узбекистон Республикаси Марказий банкининг муассасалари ушбу Кодексда назарда тутилган соликларни тулашдан озод этилади, бундан ижтимоий солик ва Узбекистон Республикасининг худудига олиб киришда (импортида) туланадиган кушилган киймат солиги мустасно.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.14.00.00 Солиқ тўловчиларнинг ҳисоби. Солиқ ҳисоботи]
Do'stlaringiz bilan baham: |
|
|