Умумий коидалар



Download 441,08 Kb.
bet254/279
Sana21.02.2022
Hajmi441,08 Kb.
#68733
TuriКодекс
1   ...   250   251   252   253   254   255   256   257   ...   279
Bog'liq
Солик кодекси (янги тахрирда)

427-модда. Солик базаси
Куйидагилар солик базасидир:
кишлок хужалигига мулжалланмаган ерлар буйича — ушбу Кодекснинг 428-моддаси иккинчи кисмига мувофик солик солинмайдиган ер участкалари майдонлари чегириб ташланган холда, кишлок хужалигига мулжалланмаган ер участкасининг умумий майдони, ;
кишлок хужалигига мулжалланган ерлар буйича — ушбу Кодекснинг 428-моддаси иккинчи кисмига мувофик солик солинмайдиган ер участкалари чегириб ташланган холда, ер участкаларининг конун хужжатларига мувофик аникланган норматив киймати, мева-сабзавотчилик кишлок хужалиги корхоналари учун мева-сабзавотчилик махсулотлари эгаллаган ерлар учун эса — ер участкасининг умумий майдони.
Ер участкаларига булган мулк хукуки, эгалик килиш, фойдаланиш ёки ижара хукуки йил мобайнида солик туловчига утган булса, солик базаси ер участкаларига тегишли хукук вужудга келганидан кейинги ойдан эътиборан хисоблаб чикарилади. Ер участкасининг майдони камайтирилган такдирда, солик базаси ер участкаси майдони камайтирилган ойдан эътиборан камайтирилади.
Юридик шахсларда солик имтиёзига булган хукук вужудга келган такдирда, солик базаси ушбу хукук вужудга келган ойдан эътиборан камайтирилади. Солик имтиёзига булган хукук бекор килинган такдирда, солик базаси ушбу хукук тугатилганидан кейинги ойдан эътиборан хисоблаб чикарилади (купайтирилади).
Солик туловчи солик тулаш назарда тутилмаган фаолият турларини амалга оширганда, солик базаси солик солинадиган ва солик солинмайдиган ер участкаси буйича алохида-алохида хисоб юритиш асосида аникланади. Алохида-алохида хисоб юритиш имконияти булмаганда, солик базаси соликни тулаш назарда тутилган фаолиятдан олинадиган соф тушумнинг умумий соф тушум хажмидаги улушидан келиб чиккан холда аникланади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.11.00.00 Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар / 07.11.02.00 Ер солиғи / 07.11.02.03 Ер солиғи бўйича имтиёзлар]
428-модда. Солик имтиёзлари
Кайта тикланадиган манбалардан энергия ишлаб чикарувчилар кайта тикланадиган энергия манбалари (номинал куввати 0,1 МВт ва купрок) ускуналари эгаллаган ер участкалари буйича улар ишга туширилган пайтдан эътиборан ун йил муддатга соликдан озод этилади.
Солик солинмайдиган ер участкалари жумласига куйидаги ерлар киради:
маданият, таълим, согликни саклаш ва ахолини ижтимоий мухофаза килиш объектлари эгаллаган ерлар;
спорт ва жисмоний тарбия-согломлаштириш мажмуалари, оналар ва болаларнинг дам олиш хамда согломлаштириш жойлари, дам олиш уйлари хамда укув-машк базалари эгаллаган ерлар;
шахар электр транспорти йуллари ва метрополитен линиялари, шу жумладан жамоат транспорти бекатлари ва метрополитен станциялари хамда уларнинг иншоотлари эгаллаган ерлар;
ахоли пунктларининг сув таъминоти ва канализация иншоотлари (магистрал сув кувурлари, водопровод тармоклари, канализация коллекторлари ва уларнинг иншоотлари, насос станциялари, сув олиш ва тозалаш иншоотлари, водопровод ва канализация тармокларидаги кузатиш кудуклари ва дюкерлари, сув босими хосил киладиган миноралар хамда шунга ухшаш иншоотлар эгаллаган ерлар);
магистрал иссиклик трассалари, шу жумладан насос (купайтирувчи, камайтирувчи, аралаштирувчи, дренаж) станциялари, иссик сув таъминотининг иссикликни хисобга олиш ва назорат килиш асбоблари, иситкичлари, циркуляция насослари хамда шунга ухшаш иншоотлар эгаллаган ерлар;
ихота урмон дарахтзорлари эгаллаган ерлар. Ихота урмон дарахтзорлари жумласига куйидагилар киради: урмонларнинг дарёлар, куллар, сув омборлари ва бошка сув объектлари сохиллари буйлаб утган такикланган минтакалари; урмонларнинг овланадиган кимматли баликлар увилдирик сочадиган жойларни мухофаза килувчи такикланган минтакалари; эрозиядан саклайдиган урмонлар; урмонларнинг темир йуллар ва автомобиль йуллари ёкалаб утган ихота минтакалари; чул ва чала чул зоналаридаги урмонлар; шахар урмонлари ва урмон-боглари; шахарлар, бошка ахоли пунктлари ва саноат марказларининг кукаламзорлаштирилган зоналари атрофидаги урмонлар; сув таъминоти манбаларини санитария жихатидан мухофаза килиш зоналаридаги урмонлар; курорт табиий худудларни санитария жихатидан мухофаза килиш теграсидаги урмонлар; алохида кимматга эга булган урмонлар; илмий ёки тарихий ахамиятга эга булган урмонлар;
томчилатиб сугориш кулланиладиган ерлар — томчилатиб сугориш тизими жорий этилган ойнинг бошидан эътиборан беш йил муддатга;
кишлок хужалиги максадлари учун янги узлаштирилаётган ерлар — ваколатли орган томонидан тасдикланган лойихага мувофик, уларни узлаштириш ишлари бажариладиган даврда ва улар узлаштирилган вактдан эътиборан беш йил мобайнида;
мелиорация ишлари амалга оширилаётган мавжуд сугориладиган ерлар — ваколатли орган томонидан тасдикланган лойихага мувофик, ишлар бошланганидан эътиборан беш йил муддатга;
янги барпо этилаётган боглар, токзорлар ва тутзорлар эгаллаган ерлар, дарахтларнинг катор ораларидан кишлок хужалиги экинларини экиш учун фойдаланилишидан катъи назар, уч йил муддатга. Кузда утказилган янги кучатлар учун бериладиган солик имтиёзи муддатини хисоблаб чикариш кейинги йилнинг 1 январидан эътиборан бошланади, бахорда утказилган кучатлар учун эса жорий солик даврининг 1 январидан эътиборан бошланади;
илмий ташкилотларнинг, кишлок хужалиги ва урмон хужалиги сохасидаги илмий-тадкикот ташкилотлари хамда укув юртларига карашли тажриба, экспериментал ва укув-тажриба хужаликларининг бевосита илмий хамда укув максадлари учун фойдаланиладиган кишлок хужалиги ахамиятига молик булган ерлар ва урмон фондининг ерлари. Ушбу бандга мувофик илмий тажрибалар, экспериментал ишлар, янги навларнинг селекцияси утказилиши учун хамда мавзулари тасдикланган бошка илмий ва укув максадлари учун фойдаланиладиган экинлар хамда дарахтзорлар эгаллаган ер участкалари солик тулашдан озод килинади.
Ушбу моддада белгиланган солик имтиёзлари белгиланган максадда бевосита фойдаланилмаётган ер участкаларига нисбатан татбик этилмайди.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.11.00.00 Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар / 07.11.02.00 Ер солиғи / 07.11.02.02 Ер солиғи ставкалари]

Download 441,08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   250   251   252   253   254   255   256   257   ...   279




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish