Умумий коидалар


-модда. Кафолатли таъмирлаш ва кафолатли хизмат курсатиш юзасидан келгуси харажатлар учун захирани шакллантириш харажатлари



Download 441,08 Kb.
bet191/279
Sana21.02.2022
Hajmi441,08 Kb.
#68733
TuriКодекс
1   ...   187   188   189   190   191   192   193   194   ...   279
Bog'liq
Солик кодекси (янги тахрирда)

316-модда. Кафолатли таъмирлаш ва кафолатли хизмат курсатиш юзасидан келгуси харажатлар учун захирани шакллантириш харажатлари
Товарларни (хизматларни) реализация килишни амалга оширувчи солик туловчи кафолатли таъмирлаш ва кафолатли хизмат курсатиш юзасидан келгуси харажатлар учун захира ташкил этишга хакли. Бундай захирани шакллантиришга доир ажратмалар ушбу моддада назарда тутилган тартибда чегирмалар жумласига киритилади. Солик туловчи бундай захирани ташкил этиш тугрисидаги карорни мустакил равишда кабул килади ва солик солиш максадлари учун хисоб сиёсатида ажратмаларнинг энг юкори микдорини аниклайди.
Захира харидор билан тузилган шартнома шартларига мувофик кафолатли муддат давомида хизмат курсатиш ва таъмирлаш назарда тутилган товарларга (хизматларга) нисбатан ташкил этилади. Мазкур товарларни (хизматларни) реализация килиш санасидаги захирага ажратмалар суммаси харажатлар жумласига киритилади.
Ташкил этилган захиранинг микдори кафолатли таъмирлаш ва хизмат курсатиш буйича солик туловчи томонидан хакикатда амалга оширилган харажатларнинг мазкур товарларни (хизматларни) утган уч йил давомида реализация килишдан олинган тушум хажмидаги улуши сифатида аникланадиган, хисобот (солик) даврида мазкур товарларни (хизматларни) реализация килишдан олинган тушум суммасига купайтирилган энг куп микдордан ошмаслиги керак. Агар солик туловчи товарларни (хизматларни) кафолатли таъмирлашни ва хизмат курсатишни бажариш шарти билан реализация килишни уч йилдан кам муддатда амалга ошираётган булса, ташкил этилаётган захиранинг энг куп микдорини хисоб-китоб килиш учун мазкур товарларни (хизматларни) реализация килишдан олинган тушумнинг бундай реализация килишнинг хакикий давридаги хажми инобатга олинади.
Илгари товарларни (хизматларни) реализация килишни кафолатли таъмирлаш ва хизмат курсатиш шарти билан амалга оширмаган солик туловчи мазкур чикимлар учун кутилаётган харажатларнинг микдоридан ошмайдиган микдордаги захирани ташкил этишга хакли. Кутилаётган харажатлар деганда кафолат муддати инобатга олинган холда кафолат мажбуриятларини бажариш режасида назарда тутилган харажатлар тушунилади.
Солик даври тугагач, солик туловчи ташкил этилган захиранинг микдорига кафолатли таъмирлаш ва хизмат курсатиш буйича хакикатда амалга оширилган харажатларнинг мазкур товарларни (хизматларни) утган даврда реализация килишдан олинган тушум хажмидаги улушидан келиб чиккан холда тузатиш киритиши керак.
Солик туловчи томонидан солик даврида кафолатлар бериш шарти билан реализация килинган товарлар (хизматлар) буйича кафолатли таъмирлаш ва хизмат курсатиш учун тулик фойдаланилмаган захира суммаси солик туловчи томонидан кейинги солик даврига утказилиши мумкин. Бунда кейинги солик даврида янги ташкил этилаётган захиранинг суммасига захиранинг олдинги солик давридаги колдиги суммаси микдорида тузатиш киритилиши керак. Агар янги ташкил этилаётган захиранинг суммаси олдинги солик даврида ташкил этилган захира колдигининг суммасидан кам булса, улар уртасидаги фарк солик туловчининг жорий солик давридаги даромадлари таркибига киритилиши лозим.
Агар солик туловчи захира ташкил этиш тугрисида карор кабул килса, кафолатли таъмирлашга доир хакикий харажатларни хисобдан чикариш ташкил этилган захира хисобидан амалга оширилади. Агар ташкил этилган захиранинг суммаси солик туловчи томонидан амалга оширилган таъмирлаш харажатларининг суммасидан кам булиб колса, улар уртасидаги фарк чегирмалар жумласига киритилиши лозим.
Солик туловчи товарларни (хизматларни) кафолатли таъмирлаш ва уларга кафолатли хизмат курсатиш шарти билан сотишни тугатиш тугрисида карор кабул килганда, илгари ташкил этилган ва фойдаланилмаган захиранинг суммаси кафолатли таъмирлаш ва кафолатли хизмат курсатишга доир шартномаларнинг амал килиш муддатлари тугаганидан кейин даромадлар таркибига киритилиши лозим.

Download 441,08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   187   188   189   190   191   192   193   194   ...   279




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish