|
-модда. Солик тулаш тартиби
|
bet | 178/279 | Sana | 21.02.2022 | Hajmi | 441,08 Kb. | | #68733 | Turi | Кодекс |
| Bog'liq Солик кодекси (янги тахрирда)
293-модда. Солик тулаш тартиби
Соликни тулаш солик хисоботини такдим этиш муддатидан кечиктирмай амалга оширилади.
Импорт килинадиган товарлар буйича соликни тулаш божхона тугрисидаги конун хужжатларида белгиланган муддатларда амалга оширилади. Акциз маркалари билан тамгаланиши лозим булган олиб кириладиган акциз туланадиган товарлар буйича солик акциз маркалари олингунига кадар туланади.
XII БУЛИМ.
ФОЙДА СОЛИГИ
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.00.00 Умумдавлат солиқлари / 07.10.01.00 Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи / 07.10.01.01 Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи тўловчилар ва солиққа тортиш объектлари]
42-боб. Солик туловчилар, солик солиш объекти ва солик базаси
294-модда. Солик туловчилар
Куйидагилар фойда солигининг солик туловчилари (бундан буён ушбу булимда солик туловчилар деб юритилади) деб эътироф этилади:
1) Узбекистон Республикасининг солик резидентлари булган юридик шахслар (бундан буён ушбу булимда юридик шахслар деб юритилади);
2) Узбекистон Республикасининг норезидентлари булган юридик шахслар, шунингдек Узбекистон Республикасида фаолиятни доимий муассасалар оркали амалга оширадиган, юридик шахс ташкил этмаган холдаги чет эл тузилмалари (бундан буён ушбу булимда фаолиятни доимий муассаса оркали амалга оширувчи норезидентлар деб юритилади);
3) Узбекистон Республикасидаги манбалардан даромадлар олувчи Узбекистон Республикаси норезидентлари булган юридик шахслар (бундан буён ушбу булимда норезидентлар деб юритилади);
4) солик туловчилар консолидациялашган гурухининг масъул иштирокчилари булган юридик шахслар;
5) солик даврида товарларни (хизматларни) реализация килишдан олган даромадлари бир миллиард сумдан ортик булган ёки уз ихтиёри билан фойда солигини тулашга утган якка тартибдаги тадбиркорлар;
6) оддий ширкат шартномаси (биргаликдаги фаолият тугрисидаги шартнома) доирасида амалга ошириладиган фаолият буйича оддий ширкатнинг ишончли шахси.
Солик туловчиларнинг консолидациялашган гурухи иштирокчилари (бундан буён ушбу булимда консолидациялашган гурух иштирокчилари деб юритилади) солик туловчиларнинг консолидациялашган гурухи буйича фойда солигининг мазкур гурух масъул иштирокчиси томонидан хисоблаб чикариш учун зарур булган кисми буйича солик туловчиларнинг мажбуриятларини бажаради.
Ушбу Кодекснинг 36-моддаси туккизинчи кисмига мувофик агент вазифаларини амалга оширувчи жисмоний шахс, ушбу модда биринчи кисмининг 2-бандига мувофик солик туловчи деб эътироф этилади.
Агар ушбу Кодексда бошкача коида назарда тутилмаган булса, айланмадан солик туловчи шахслар солик туловчилар хисобланмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |
|
|