|
|
bet | 174/279 | Sana | 21.02.2022 | Hajmi | 441,08 Kb. | | #68733 | Turi | Кодекс |
| Bog'liq Солик кодекси (янги тахрирда)
ХI БУЛИМ.
АКЦИЗ СОЛИГИ
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.00.00 Умумдавлат солиқлари / 07.10.04.00 Акциз солиғи / 07.10.04.01 Акциз солиғи тўловчилар ва солиққа тортиш объекти]
40-боб. Солик туловчилар, солик солиш объекти ва солик базаси
283-модда. Солик туловчилар
Акциз солигини туловчилар (бундан буён ушбу булимда солик туловчилар деб юритилади) деб куйидаги шахслар эътироф этилади:
1) Узбекистон Республикаси худудида акциз солиги солинадиган товарларни (акциз туланадиган товарларни) ишлаб чикарувчилар;
2) табиий газни истеъмолчиларга реализация килишни амалга оширувчилар;
3) бензин, дизель ёкилгисини якуний истеъмолчиларга реализация килишни, шу жумладан автомобилларга ёкилги куйиш шохобчалари оркали, шунингдек газни автомобилларга ёкилги куйиш шохобчалари оркали реализация килишни амалга оширувчилар. Ушбу булимни куллаш максадида якуний истеъмолчилар деганда уз эхтиёжлари учун бензин, дизель ёкилгиси хамда газ олувчи юридик ва жисмоний шахслар тушунилади;
4) оддий ширкат иштирокчиси булган, оддий ширкат шартномаси доирасида амалга ошириладиган акциз туланадиган товарни ишлаб чикариш билан боглик булган фаолият буйича оддий ширкат ишларини юритиш вазифаси зиммасига юклатилган ишончли шахс;
5) Узбекистон Республикасининг божхона худуди оркали акциз туланадиган товарларни олиб утувчилар. Божхона тугрисидаги конун хужжатларига мувофик мазкур шахслар солик туловчилар деб эътироф этилади.
Куйидагилар хам солик туловчилар деб эътироф этилади:
1) телекоммуникация мобил алока хизматларини (акциз туланадиган хизматларни) курсатадиган Узбекистон Республикаси юридик шахслари;
2) Узбекистон Республикасида фаолиятни доимий муассаса оркали амалга оширадиган, акциз солиги солинадиган товарларни ишлаб чикарувчи ёки шундай товарларни олиб киришни амалга оширувчи чет эл юридик шахслари.
284-модда. Солик солиш объекти
Акциз солиги (бундан буён ушбу булимда солик деб юритилади) солинадиган объектлар куйидагилардан иборат:
1) акциз туланадиган товарларни реализация килиш, шу жумладан акциз туланадиган товарларни бошка товарларга (хизматларга) айирбошлаш учун бериш:
товарга булган мулк хукукини бериш;
гаров билан таъминланган мажбурият бажарилмаган такдирда, гаровга куйилган акциз туланадиган товарларни гаровга куювчи томонидан бериш;
акциз туланадиган товарларни бепул бериш;
акциз туланадиган товарларни (хизматларни) жисмоний шахсларнинг мехнатига хак тулаш ёки дивидендлар тулаш хисобидан бериш;
2) акциз туланадиган товарларни юридик шахснинг устав фондига (устав капиталига) хисса сифатида ёхуд оддий ширкат шартномаси (биргаликдаги фаолият тугрисидаги шартнома) буйича шерикнинг (иштирокчининг) хиссаси сифатида бериш;
3) акциз туланадиган товарларни:
а) иштирокчига (муассисга) у юридик шахс таркибидан чиккан (чикиб кетган) такдирда ёхуд юридик шахсда иштирок этиш улуши камайганда ёки юридик шахс томонидан иштирокчидан ушбу юридик шахсда иштирок этиш улуши (улушнинг бир кисми) кайтариб сотиб олинганда иштирокчига бериш;
б) юридик шахс булган эмитент томонидан акциядордан ушбу эмитент чикарган акциялар кайтариб сотиб олинган такдирда акциядорга бериш;
в) юридик шахсни тугатишда акциядорга ёки иштирокчига бериш;
4) акциз туланадиган товарларни кайтариш шарти билан кайта ишлаш учун топшириш, шунингдек кайтариш шарти билан берилган хом ашё ва материалларни кайта ишлаш махсули булган, шунингдек акциз туланадиган шундай хом ашё ва материалларнинг махсули булган, акциз туланадиган товарларни кайтариш шарти билан берилган хом ашё ва материалларнинг мулкдорига ишлаб чикарувчи томонидан топшириш;
5) акциз туланадиган товарлардан уз эхтиёжлари учун фойдаланиш;
6) акциз туланадиган товарларни Узбекистон Республикасининг божхона худудига олиб кириш;
7) бензинни, дизель ёкилгисини ва газни якуний истеъмолчиларга реализация килиш ёки улардан уз эхтиёжлари учун фойдаланиш;
8) акциз туланадиган хизматлар курсатиш;
9) Узбекистон Республикаси худудида ишлаб чикарилган ва (ёки) Узбекистон Республикасининг божхона худудига импорт килинадиган акциз туланадиган товарларнинг бузилиши, йукотилиши, бундан фавкулодда вазиятлар натижасида юзага келган холлар мустасно. Айбдор томонидан товарнинг киймати сугурта оркали туланган ёки унинг урни копланган такдирда, акциз солиги сугурта оркали тулаш (урнини коплаш) улушида туланади.
Куйидагилар солик солиш объекти хисобланмайди:
1) акциз туланадиган товарларни экспортга (экспортнинг божхона тартиб-таомилларида) реализация килиш, бундан акциз туланадиган товарларнинг айрим турлари мустасно;
2) божхона худудида кайта ишлаш божхона тартиб-таомилига жойлаштирилган товарлардан ишлаб чикарилган, кайта ишлаш махсули булган акциз туланадиган товарларни кейинчалик Узбекистон Республикасининг божхона худудидан олиб чикиб кетиш шарти билан бериш;
3) ихтисослаштирилган газ таъминоти корхоналари оркали ахолига суюлтирилган газни маиший эхтиёжлар учун реализация килиш;
4) Узбекистон Республикасининг божхона худудига куйидаги акциз туланадиган товарларни:
Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси томонидан белгиланадиган тартибда инсонпарварлик ёрдами сифатида олиб кириш;
давлатлар, хукуматлар, халкаро ташкилотлар оркали хайрия ёрдами максадида, шу жумладан техник кумак курсатиш максадида олиб кириш;
агар карз шартномасида уларни соликдан озод этиш назарда тутилган булса, халкаро молия институтларининг карзлари ва хукумат ташкилотларининг халкаро карзлари хисобидан олиб кириш;
5) акциз туланадиган товарларни Узбекистон Республикасининг божхона худудига солик солинмайдиган товарларни олиб кириш нормалари доирасида жисмоний шахслар томонидан импорт килиш. Узбекистон Республикаси худудига солик солинмайдиган товарларни жисмоний шахслар томонидан олиб киришнинг энг юкори нормалари конун хужжатларида белгиланади;
6) ваколатли давлат органининг ёзма шаклдаги тасдиги булган такдирда, телекоммуникациялар операторлари хамда тезкор-кидирув тадбирлари тизимининг техник воситаларини сертификатлаштириш буйича махсус орган томонидан олинадиган тезкор-кидирув тадбирлари тизимининг техник воситалари.
Do'stlaringiz bilan baham: |
|
|