Умумий коидалар


-модда. Солик солишдан озод килинадиган сугурта хизматлари



Download 441,08 Kb.
bet151/279
Sana21.02.2022
Hajmi441,08 Kb.
#68733
TuriКодекс
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   279
Bog'liq
Солик кодекси (янги тахрирда)

245-модда. Солик солишдан озод килинадиган сугурта хизматлари
Сугурта килиш, биргаликда сугурта килиш ва кайта сугурта килиш хизматлари буйича сугурта бозорининг профессионал иштирокчилари томонидан амалга ошириладиган сугурта килиш буйича хизматлар бу хизматлар натижасида:
1) сугурта бозорининг профессионал иштирокчиси куйидагиларни олса, кушилган киймат солигидан озод килинади:
сугурта килиш, биргаликда сугурта килиш ва кайта сугурта килиш шартномалари буйича сугурта мукофотлари;
кайта сугурта килишга топширилган шартномалар буйича воситачилик хаки ва тантьемалар;
сугурта агенти, сугурта ва кайта сугурта брокери, сюрвейер хамда сугурта бозорининг бошка профессионал иштирокчиларининг хизматлари учун воситачилик хаки;
сугурта бозорининг профессионал иштирокчилари (актуарийлар, ажастерлар, сюрвейерлар, ассистанс хизматлари ва шу сингарилар) курсатган хизматлардан олинадиган даромадлар;
конун хужжатларига мувофик сугурталовчига утган, сугурта килдирувчининг (наф олувчининг) етказилган зарар учун жавобгар шахслардан талаб килиш хукукини реализация килишдан олинадиган маблаглар;
кайта сугурта килиш шартномалари муддатидан илгари тугатилган такдирда, улар буйича сугурта мукофотларининг кайтариб берилган кисми суммалари;
бевосита сугурта фаолиятини амалга оширишдан олинадиган бошка даромадлар;
2) сугурта килдирувчи (наф олувчи) куйидагиларни олса, кушилган киймат солигидан озод килинади:
сугурта тулови (сугурта товони);
превентив тадбирлар утказиш учун бериладиган маблаглар;
сугурта килиш шартномаси зарарсиз амал килиши учун сугурталовчи тулайдиган маблаглар;
сугурта килиш шартномасига мувофик бошка маблаглар.
Узбекистон Республикаси Молия вазирлиги Узбекистон Республикаси Давлат солик кумитаси билан биргаликда ушбу модда коидаларининг кулланилиш тартиби юзасидан, айрим айланмаларни батафсиллаштирган холда, тушунтиришлар беришга хакли.
246-модда. Солик солишдан озод этиладиган товарларни Узбекистон Республикаси худудига олиб кириш
Куйидагиларни Узбекистон Республикаси худудига олиб кириш солик солишдан озод этилади:
1) жисмоний шахслар томонидан товарларни божсиз олиб киришнинг божхона тугрисидаги конун хужжатларида тасдикланган нормалари доирасида олиб кирилаётган товарлар;
2) Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси томонидан белгиланадиган тартибда инсонпарварлик ёрдами сифатида олиб кирилаётган товарлар;
3) давлат, хукумат, халкаро ташкилотлар йуналишлари буйича хайрия ёрдами максадларида, шу жумладан техник ёрдам курсатиш учун олиб кириладиган товарлар;
4) чет эл дипломатик ваколатхоналари ва уларга тенглаштирилган ваколатхоналар расмий фойдаланиши учун, шунингдек ушбу ваколатхоналарнинг дипломатик ва маъмурий-техник ходимлари, шу жумладан уларнинг узлари билан бирга яшаётган оила аъзолари шахсий фойдаланиши учун мулжалланган товарлар;
5) конун хужжатларига мувофик алохида кимматга эга маданий мерос объектлари жамоасига киритилган, давлат маданият муассасалари томонидан олинган ёки улар томонидан совгага олинган маданий кимматликлар. Ушбу солик солишдан озод этиш Узбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг тегишли тасдикномаси мавжуд булган такдирда кулланилади;
6) ухшаши Узбекистон Республикасида ишлаб чикарилмайдиган, тасдикланган руйхат буйича Узбекистон Республикаси худудига олиб кириладиган технологик асбоб-ускуналар;
7) халкаро китоб алмашинуви буйича давлат кутубхоналари ва музейлари томонидан олинадиган босма нашрларнинг барча турлари, шунингдек халкаро нотижорат алмашинувини амалга ошириш максадида ихтисослаштирилган давлат ташкилотлари томонидан олиб кириладиган кинематография асарлари;
8) миллий валюта ва чет эл валютаси, конуний тулов воситалари булган банкнотлар (бундан коллекциялаш учун мулжалланганлари мустасно), шунингдек кимматли когозлар;
9) халкаро молия институтларининг карзлари ва хукумат ташкилотларининг халкаро карзлари хисобидан олиб кириладиган товарлар, агар карзга доир битимда бу товарлар олиб кирилаётганда соликдан озод этилиши назарда тутилган булса;
10) ваколатли давлат органининг ёзма шаклдаги тасдиги мавжуд булган такдирда, телекоммуникациялар операторлари ва тезкор-кидирув тадбирлари тизимининг техник воситаларини сертификатлаштириш буйича махсус орган томонидан олинадиган тезкор-кидирув тадбирлари тизимининг техник воситалари;
11) дори воситалари, ветеринария дори воситалари, тиббиёт ва ветеринария учун мулжалланган буюмлар, шунингдек дори воситаларини, ветеринария дори воситаларини, тиббиёт ва ветеринария учун мулжалланган буюмларни ишлаб чикариш учун конун хужжатларида белгиланадиган руйхат буйича олиб кириладиган хом ашё. Мазкур норма Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси томонидан тасдикланадиган руйхат буйича Узбекистон Республикасида хам ишлаб чикариладиган, олиб кириладиган тайёр дори воситаларига, ветеринария дори воситаларига, тиббиёт ва ветеринария учун мулжалланган буюмларга нисбатан татбик этилмайди.

Download 441,08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   279




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish