Умумий коидалар


-модда. Товарларни реализация килиш жойи



Download 441,08 Kb.
bet147/279
Sana21.02.2022
Hajmi441,08 Kb.
#68733
TuriКодекс
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   ...   279
Bog'liq
Солик кодекси (янги тахрирда)

240-модда. Товарларни реализация килиш жойи
Куйидаги шартлардан хеч булмаганда биттаси бажарилган такдирда, Узбекистон Республикаси худуди товарларни реализация килиш жойи деб эътироф этилади:
1) товар Узбекистон Республикаси худудида турган булса ва битим натижасида унинг худудидан ташкарига чикарилмайдиган булса;
2) товар жунатиш ёки транспортда ташиш бошланган пайтда Узбекистон Республикаси худудида турган булса.
241-модда. Хизматларни реализация килиш жойи
Агар ушбу моддада бошкача коида назарда тутилмаган булса, башарти бундай хизматларнинг харидори Узбекистон Республикаси худудида фаолиятни амалга оширса ёки турса, Узбекистон Республикаси худуди хизматларни реализация килиш жойи деб эътироф этилади.
Агар хизматларнинг харидори Узбекистон Республикаси худудида юридик шахсни (унинг филиалларини ёки ваколатхоналарини) ёки жисмоний шахсни давлат руйхатидан утказиш асосида хакикатда хозир булса, мазкур худуд харидорнинг фаолиятни амалга ошириш жойи деб эътироф этилади. Давлат руйхатидан утказилмаган такдирда, харидорнинг Узбекистон Республикаси худудида хакикатда хозир булиши юридик шахснинг таъсис хужжатларида курсатилган жой ёки уни бошкариш жойи, унинг доимий муассасаси жойлашган ер (агар хизматлар ушбу доимий муассаса оркали олинган булса), жисмоний шахснинг яшаш жойи асосида белгиланади.
Куйидаги холларда хам Узбекистон Республикаси худуди хизматларни реализация килиш жойи деб эътироф этилади, агар:
1) хизматлар Узбекистон Республикаси худудида турган кучмас мол-мулк билан бевосита боглик булса. Бундай хизматлар жумласига, хусусан, архитектура лойихасини ишлаб чикиш, курилиш фаолиятини тайёрлаш ва мувофиклаштириш, архитектура ва курилиш фаолияти устидан муаллифлик ва (ёки) техник назорат билан боглик булган курилиш, монтаж килиш, курилиш-монтаж хизматлари, кучмас мол-мулкка доир ишга тушириш-созлаш, таъмирлаш, реставрация килиш ишлари, кукаламзорлаштириш ишлари, шунингдек кучмас мол-мулкни ижарага бериш киради;
2) хизматлар Узбекистон Республикаси худудида хакикатда булган кучар мол-мулк билан бевосита боглик булса, бундан транспорт воситаларини ижарага бериш мустасно. Бундай хизматлар жумласига, хусусан, кучар мол-мулкни монтаж килиш, созлаш, йигиш, ишлов бериш, кайта ишлаш, таъмирлаш, техник хизмат курсатиш, саклаш киради;
3) умумий овкатланиш, кунгилочар, дам олиш ва бошка шунга ухшаш хизматлар, туризм, мехмонхона хизматлари ва жойлаштируви, маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спорт, укитиш (таълим) сохасидаги, шу жумладан малака имтихонлари утказиш, семинарлар, малака ошириш курсларини, пуллик кургазмаларни, конференцияларни, симпозиумларни ва бошка шунга ухшаш тадбирларни ташкил этишга доир хизматлар хакикатда Узбекистон Республикаси худудида курсатилса. Ушбу банднинг коидалари электрон шаклда курсатиладиган укитиш (таълим) сохасидаги хизматларга нисбатан татбик этилмайди.
4) ташиш ва (ёки) транспортда ташиш буйича хизматлар ёхуд бевосита ташиш ва (ёки) транспортда ташиш билан боглик хизматлар куйидагилар томонидан курсатиладиган булса:
а) Узбекистон Республикасининг юридик шахслари ёки якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан, агар жунатиш пункти ва (ёки) белгиланган пункт Узбекистон Республикаси худудида жойлашган булса. Ушбу кичик бандда курсатилган коида ушбу транспорт воситаларида ташишни (транспортда ташишни) назарда тутувчи, кемада вактинча юк ташишга доир шартнома буйича (экипаж билан булган вактга) транспорт воситаларини бериш чогида хам кулланилади. Бунда, агар хаво кемаларидан Узбекистон Республикаси худудидан ташкарида жойлашган пунктлар уртасида ташиш учун фойдаланиладиган булса, Узбекистон Республикаси худуди кемада вактинча юк ташиш шартномасига кура хаво кемаларини фойдаланишга бериш буйича хизматларни реализация килиш жойи деб эътироф этилмайди;
б) чет эллик шахслар томонидан, агар жунатиш пункти ва белгиланган пункт Узбекистон Республикаси худудида жойлашган булса (бундан чет эл юридик шахслари томонидан йуловчиларни, почтани ва юкни ушбу юридик шахснинг доимий булмаган муассасаси оркали ташишга доир хизматлар мустасно). Ушбу кичик банднинг коидалари товарларни Узбекистон Республикаси худудига етиб келиш жойидан Узбекистон Республикаси худудидан чикиб кетиш жойигача транспортда ташиш чогида божхона транзитининг божхона тартиб-таомилига жойлаштирилган товарларни бевосита ташиш ва (ёки) транспортда ташиш билан боглик хизматларга хамда ушбу кисмнинг 5-бандида курсатилган хизматларга нисбатан татбик этилмайди;
5) товарларни Узбекистон Республикаси худудига етиб келиш жойидан Узбекистон Республикаси худудидан чикиб кетиш жойигача ташиш чогида божхона транзитининг божхона тартиб-таомилига жойлаштирилган товарларни ташиш ва (ёки) транспортда ташиш билан бевосита боглик булган хизматлар (бундан ушбу кисмнинг 7-бандида курсатилган хизматлар мустасно) Узбекистон Республикасининг резидентлари булган юридик шахслар ёки чет эл юридик шахсининг доимий муассасаси ёхуд якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан курсатилса;
6) хаво кемаларига бевосита Узбекистон Республикаси аэропортларида ва Узбекистон Республикасининг хаво худудида курсатиладиган хизматлар, шу жумладан аэронавигация хизматлари курсатилса;
7) Узбекистон Республикаси худуди оркали табиий газни кувурлар оркали ташишни ташкил этиш буйича хизматлар Узбекистон Республикаси резидентлари булган юридик шахслар томонидан курсатилса;
8) ижарага бериш пайтида Узбекистон Республикаси худудида булган транспорт воситаларини киска муддатли ижарага бериш билан боглик хизматлар. Агар хизматлар транспорт воситаларини узок муддатли ижарага бериш билан боглик булса, транспорт воситаларининг жойлашган еридан катъи назар, хизматларни сотиб олувчининг фаолиятини амалга оширадиган жойи (жойлашган ери) бундай хизматларнинг реализация килиш жойи деб эътироф этилади. Бунда хаво ва денгиз кемаларига, вертолётларга ва темир йул транспортининг харакатдаги таркибига нисбатан шартнома, агарда у 90 кунгача булган муддатга тузилган булса, киска муддатли деб хисобланади. Бошка транспорт воситаларига нисбатан бундай шартномалар 30 кунгача булган муддатга тузилган булса, киска муддатли деб хисобланади;
9) телевидениеда ва (ёки) радиода, оммавий ахборот воситаларида ва бошка шаклларда рекламани жойлаштириш буйича Узбекистон Республикасининг худудида амалга ошириладиган хизматлар;
10) ушбу Кодекснинг 282-моддасида курсатилган электрон шаклдаги хизматлар Узбекистон Республикаси худудида турган ёки фаолиятни амалга ошираётган шахслар томонидан олинса. Бунда, агар куйидаги шартлардан хеч булмаганда биттаси бажарилса, Узбекистон Республикасининг худуди жисмоний шахс томонидан электрон шаклдаги хизматларни олиш жойи деб эътироф этилади;
а) харидорнинг яшаш жойи Узбекистон Республикаси булса;
б) харидор томонидан хизматларга хак тулаш учун фойдаланиладиган банк ёки харидор томонидан хизматларга хак тулаш амалга ошириладиган тулов тизимларининг оператори Узбекистон Республикаси худудида жойлашган булса;
в) харидор хизматларни олиш чогида фойдаланган тармокнинг манзили Узбекистон Республикасида руйхатдан утказилган булса;
г) хизматларни олиш ёки хизматларга хак тулаш учун фойдаланиладиган телефон раками мансуб булган мамлакатнинг халкаро коди Узбекистон Республикаси томонидан берилган булса.
Узбекистон Республикаси, агарда ушбу модданинг учинчи кисмида назарда тутилган хизматларни реализация килиш жойи унда белгиланган мезонларга мувофик булмаса, ушбу хизматларни реализация килиш жойи деб эътироф этилмайди.
Агар хизматлар курсатиш асосий хизматларни реализация килишга нисбатан ёрдамчи хусусиятга эга булса, бундай реализация килиш жойи деб асосий хизматлар реализация килинган жой эътироф этилади.

Download 441,08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   ...   279




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish