ТОШКЕНТ АРХИТЕКТУРА КУРИЛИШ ИНСТИТУТИ
Мухандислик курилиш инфраструктураси факултети
47-18 гурух талабаси Йулдошев Асилбекнинг “Курилиш материаллари ва буюмлари” фанидан оралик иши
16-variant
1. Qurilish qorishmalarining qanday klassifikatsiyasi mavjud.
2.Qurilish qorishmasini tayyorlash sxemasini keltiring.
3.Quruq qurilish qorishmalar deb nimaga aytiladi.
ЖАВОБЛАР
1. Боғловчи, майда тўлдирувчи, сув ва қўшимчаларнинг рационал миқдорда олинган массага қоришма дейилади.
Қўлланилишига кўра қурилиш қоришмалари қуйидагиларга бўлинади:
· Терма – ғиштли, бутовой тошли ва бошқа элементли тош конструкцияларни териш учун;
· Безакли (штукатурка) – элементларни ички ва ташқи тайёр йиғма конструкция ва деталли бино ва иншоотлар монтажда йирик элементлар (панеллар, блоклар ва х. к.) орасидаги чокларни тўлдириш учун;
· Махсус – гидроизоляцион, акустик, тампоняжли ва бошқалар.
Қурилиш қоришмаларини қўллашнинг асосий афзаллиги шундаки, уни ғадир – будир асосга – ғишт, ғадир – будир бетонга юпқа қатлам қилиб, махсус механик қайта ишловсиз қўллаш мумкин.
Қуруқ қурилиш қоришмалари ҚМҚ 31189 – 2003 бўйича классификачияланади: асосий қўлланилиши, ишлатилган боғловчиси, тўлдирувчилар йириклигига кўра.
Асосий қўлланилиши бўйича қоришмалар қуйидаги турларга бўлинади:
– текисловчи (суртиш усулига кўра, штукатурка ва шпаклевка турларига бўлинади);
– юзаки (елимли ва чокли);
– полга (суритиш усулига кўра текисловчи ва етакчи; ускуна технологиясига кўра, зичловчи, ўз – ўзидан зичловчи ва суритма);
– таъмирбоп (юзаки ва илъекцион);
– ҳимояловчи (ингибир, санир, биоцид, оловга чидамли, коррозия – ҳимояли совуққа чидамли, радиацион - ҳимояли);
– терма;
– монтажли;
– безакли;
– гидроизоляцион (юзаки ва ички (инъекцион, копилляр));
– иссиқлик – изоляцион;
– грунтовкали;
Қўлланилган боғловчига кўра, қуруқ қурилиш қоришмалари қуйидагиларга бўлинади;
- цементли;
- оҳаклик;
- гипсли;
- полимер;
- мураккаб.
Тўлдирувчи доналарининг йириклигига кўра қуйидагиларга бўлинади:
– бетон;
– қоришма;
– дисперс.
2. Курилиш коришмалари – богловчи аралашмалар (цемент, алебастер ва бошкалар)га сув, майда тулдиргичлар (шагал, чакик тош, тошлок ва бошкалар) кушиб тайёрланадиган курилиш материалларию бир хил богловчи ишлатилган Курилиш коришмалари оддий,2-3хил богловчи аралашма (цемент, охак ва бошкалар) ишлатилгани мураккаб Курилиш коришмалари дейилади. Тулдиргичларнинг хажмий огирлигига караб, енгил ва огир турларга булинади. Енгил Курилиш коришмалари учун енгил говакли материаллар (турли шлаклар, керамзит, аг-лопорит ва бошкалар) ишлатилади. Огир Курилиш коришмалари учун табиий ва тог минераллари майдалаб олинган тулдиргичлар ишлатилади. Огир Курилиш коришмаларининг хажмий огириникиги 1500-2500 кг/см3(курук холда), енгилиники 1500кг/см3дан кам.
Курилиш коришмалари деворбоп (гишт ва терилган тош, йирик панел, блоклар чокларини тулдиришга мулжалланган), пардозбоп (хар хил сувоклар учун) ва махсус (гидроизоляция, акустика, рентген нурларидан химоя килиш учун мулжалланган) хилларга; сикилишга мустахкамлигига караб, 4 дан 300 гача 9 маркага булинади.Курилиш коришмаларининг физик-кимёвий хоссаларини яхшилаш максадида уларнинг таркибига 0,1-0,25% хар хил кушилмалар – кул, охак, шлак, совун, полимер смолалар ва бошка кушилади.
Курилиш коришмалари заводларда ёки курилишнинг узида коргичларда тайёрланади. Курилиш коришмалари курилишга тайёр холда ва ишлатишдан олдин сув кушиладиган аралашма холида махсус автомашиналарда ёки кувурлар оркали насослар ёрдамида келтирилади.
3. Қурилиш қоришмаларни ишлаб чиқариш
Бетон қоришмаларини йиғма темир-бетон корхоналарининг бетон қорувчи цехларида олинади. Бетон қоришма маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун бетон заводлари ва бетон қорувчи мосламалар мўлжалланган. Бетон қоришмалари ишлаб чиқаришни кўчмайдиган мосламада қандай ташкил қилинса, худди шундай кўчириладиган ёки ҳаракатчан мосламада ҳам ташкил қилиниши мумкин. Қурилиш объектларнинг бошланғич даврида кўчмас заводлардан анчагина узоқда бўлган вазиятда ҳаракатчан мосламалардан фойдаланилади. Ҳаракатчан мосламаларнинг туридан бири инвентар бетон заводлари бўлиб, қайсики қурилиш якунланганда асбоб ускуналар қисмларга ажратилади ва янги иш майдонига кўчирилади. Бетон қориш мосламалари иш тартибига кўра циклли ва узлуксиз турига ажратилади. Цикл билан ишлайдиган мосламаларга вақти-вақти билан хомашё юклаш, қориб аралаштириш ва маҳсулотдан бўшаш характерли бўлса, кейингиси бу вазифаларни узлуксиз бажаради.
Кўп тарқалган усул циклли усул билан ишлайдиган мосламалардир. Узлуксиз ишлайдиган мосламаларни бир хил маркадаги бетон қоришмани (кўплаб ишлаб чиқаришга) эҳтиёж бўлганда қўллаш самаралидир, масалан гидротехник ва йўл қурилишларида, объектларни майда доналаб тайёрланадиган девор материаллари билан қуришда.
Do'stlaringiz bilan baham: |