Умумий қисм [окоз


-модда. Ҳисобга олиш учун қабул қилинган солиқ суммаларига тузатиш киритиш



Download 0,71 Mb.
bet189/344
Sana25.01.2023
Hajmi0,71 Mb.
#902111
TuriКодекс
1   ...   185   186   187   188   189   190   191   192   ...   344
Bog'liq
30.12.2019 (1).docx СОЛИҚ КОДЕКСИ

269-модда. Ҳисобга олиш учун қабул қилинган солиқ суммаларига тузатиш киритиш
Илгари товарларни (хизматларни) олиш чоғида ҳисобга олиш учун қабул қилинган, олинган товарлар (хизматлар) бўйича солиқ суммасига қуйидаги ҳолларда тузатиш киритилиши лозим:
1) товарлардан (хизматлардан) келгусида солиқ солишдан озод этилган айланма учун фойдаланилганда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
2) улар бузилганда ёхуд қонунчиликка мувофиқ ваколатли орган томонидан, улар йўқлигида эса солиқ тўловчи томонидан белгиланган табиий камайиш нормаларидан ортиқча йўқотилган тақдирда. Ушбу банднинг қоидаси фавқулодда ҳолатлар (табиий офат, ёнғин, авария, йўл-транспорт ҳодисаси ва бошқа шу каби ҳолатлар) муносабати билан товарларнинг бузилишига ёхуд йўқотилишига нисбатан татбиқ этилмайди;
(269-модда биринчи қисмининг 2-банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3) етказиб берувчи томонидан тақдим этилган ҳисобварақ-фактуралар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳақиқий эмас деб эътироф этилганда;
(269-модда биринчи қисмининг 3-банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
4) солиқ тўловчи мақомини йўқотганда (ёки солиқ тўлашдан озод қилинганда);
Олдинги таҳрирга қаранг.
5) ушбу товарлар солиқ органларида ҳисобга қўйилмаган шартномалар асосида ижарага олинган ёки бепул фойдаланилаётган кўчмас мулк объектларида сақланганда.
(269-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-741-сонли Қонунига асосан 5-банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 03/21/741/1219-сон)
Сотиб олинган товарлар (хизматлар) бўйича ушбу Кодекснинг 267-моддаси биринчи қисми 1 — 4-бандларига мувофиқ илгари ҳисобга олинмаган солиқ суммаси келгусида улар солиқ солинадиган айланма учун фойдаланилган ҳолларда тузатилади (ҳисобга олинади).
Тузатиш киритилиши лозим бўлган солиқ суммаси бундай тузатишларни амалга оширишдан олдинги охирги ўн икки ой ичида олинган товарларнинг (хизматларнинг) солиқ суммаси қайта тикланиши лозим бўлган товар-моддий захиралар қолдиқларига тўғри келадиган қиймати асосида аниқланади.
Асосий воситаларнинг объектлари, кўчмас мулк объектлари ва номоддий активлар бўйича тузатиш киритилиши лозим бўлган солиқ суммаси ушбу Кодекснинг 270-моддасида назарда тутилган тартибда қайта баҳолаш ҳисобга олинмаган, ушбу объектларнинг баланс қийматига тўғри келадиган, илгари бу объектлар бўйича ҳисобга олинган (ёки уларнинг қийматига киритилган) солиқ суммасидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 270-моддаси.
Илгари бундай товарлар (хизматлар) бўйича ҳисобга олиш учун қабул қилинган миқдордаги, асосий воситаларга, кўчмас мулк объектларига ва номоддий активларга нисбатан эса уларнинг қайта баҳолаш ҳисобга олинмаган ҳолдаги қолдиқ (баланс) қийматига мутаносиб миқдордаги солиқ суммалари тикланиши лозим.
Товарларни (хизматларни) етказиб берувчи томонидан ушбу Кодекснинг 257-моддасига мувофиқ солиқ базасига тузатишлар киритиш амалга оширилганда, харидор етказиб берувчи томонидан расмийлаштирилган қўшимча (ёки тузатилган) ҳисобварақ-фактура асосида у томонидан илгари ҳисобга қабул қилинган солиқ суммасига тегишли тартибда тузатиш киритиши керак.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 257-моддаси.
Солиққа тузатиш киритиш суммаси кўрсатилган объектларнинг баланс қийматини оширишга (ёки камайтиришга) тааллуқли бўлади ёхуд фойда солиғини ҳисоблаб чиқаришда ҳисобга олинадиган харажатлар (ёки даромадлар) таркибига киритилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Товар реэкспорт божхона тартиб-таомилига жойлаштирилганда ва ушбу товарнинг импорти чоғида солиқ тўловчи томонидан тўланган солиқ суммаси унга божхона тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган тартибда қайтарилганда, солиқ тўловчи ҳисобга ўтказиладиган солиқ суммасига ўзига қайтарилган солиқ суммаси бўйича тузатиш киритади (уни камайтиради).
(269-модданинг саккизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳисобга олинган солиқ суммасига тузатишлар киритиш ушбу моддада кўрсатилган ҳолатлар юзага келган солиқ даврида амалга оширилади.

Download 0,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   185   186   187   188   189   190   191   192   ...   344




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish