Умид Бекмуҳаммад



Download 173,07 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/5
Sana21.02.2022
Hajmi173,07 Kb.
#48892
  1   2   3   4   5
Bog'liq
Умид Бекмуҳаммад



Қарғишга қолмайин десанг, уйимни бузма”, дея дадил гапирди хонга бева 
аёл.Бу гапдан сўнг хон бева аёл озор кўрмасин, қарғишга қолмайин, деб унинг 
уйини буздирмади.Шу тариқа қаъла девори айнан шу жойдан ўз йўналишини 
ўзгартириб давом этган…
 
Умид Бекмуҳаммад 
ХИВА ХОНЛИГИ ТАРИХИДАН ЛАВҲАЛАР 
 
ОЛТИННИ ОЛМАГАН ХОН 
 
“Қарғишга қолмайин десанг, уйимни бузма”, дея 
дадил гапирди хонга бева аёл.Бу гапдан сўнг хон бева аёл озор кўрмасин, 
қарғишга қолмайин, деб унинг уйини буздирмади.Шу тариқа қаъла девори 
айнан шу жойдан ўз йўналишини ўзгартириб давом этган…
Қаъла деворини қурдирган ўша хон Оллоқулихон эди. У Хива тахтига ўтирган 
ҳукмдорларнинг қирқ тўққизинчиси бўлиб, қўнғиротлар сулоласига мансуб 
отаси Муҳаммад Раҳимхоннинг вафотидан сўнг 1825 йилда бошига тож
бармоғига салтанат узугини таққан.Ўшанда Оллоқулихон энди ўттиз ёшга 
тўлган эди.
Бу пайтларда сарой ўйинлари тез-тез бўлиб турадиган одатий ҳол саналган.Шу 
боис Оллоқулихон атрофига ўзидек инсофу диёнатли кишиларни тўплади. 
Унинг халқ ўртасида инсофли ҳукмдор, дея довруқ таралишига сабаб, 1831 
йили хивалик савдогар Саид Ниёз Шоликорбойга насиб этган бир қор олтинни 
хонлик хазинасига қўшмаганида эди. Ўшанда Саид Ниёз Оренбургдан қирқ 
қоп маҳсулот олиб қайтиб, ичидан чиққан бир қоп олтинни нима қиларини 
билмай қолди.Сўнг охиратим куймасин, дея Оллоқулихоннинг ҳузурига 
борганди.
—Бу олтинлар қандай йўл билан топилгани номаълум.Шу боис бир қоп 
олтинни деб хонлик хазинасини булғамайлик,—деди хон бойга.Кейин 
масжид, 
минора 
солишни 
маслаҳат 
берди.
Ўзи ҳам аъёнларининг маслаҳатига кўра, Эрон ва Бухоро билан кечадиган 
низоли воқеаларга чек қўйди.Ҳатто, урушда асирга олинган хуросонлик 
форсийларга Оқдарбанд қишлоғини ажратиб бериб, уларга деҳқончилик билан 


шуғулланиб, ҳарбий хизмат қилишлари учун шароит яратиб берди. Айни 
пайтда Хоразмда янги этник улус—форсийларни кўпайтирди.
Чор империяси билан тўхтаб қолган дипломатик алоқаларни йўлга қўйди.Кўп 
йиллардан бери Хивада сақланаётган 29 нафар рус кишисини совға ва 
инъомлар билан озод қилиб, ватанига жўнатди.Энг ҳайратланарлиси, 
Оллоқулихон шарқ мусулмонларига хос нафақат араб ва форс тилларини, 
балки рус тилиниям ўрганиб, ёзиб гапира оладиган даражага етган 
эди.Русиялик савдогарлардан русча китоблар сотиб олиб ўқирди.
Ҳатто,Хоразмда,Ўрта Осиёда биринчилардан бўлиб, замондоши Пушкин 
шеърларини мутолаа қилган.Ваҳоланки, кейинчалик, чоризм истилосидан 
сўнгги қарамлик давридаям Бухоро амирлари ва Хива хонлари руслар билан 
тилмоч орқали муомила қилишган.
1830 йилларда, тағин диний бидъат авж олган замонларда оврўпа тилини, 
мутаассиблар таъбири билан айтганда, “кофирча”ни ўрганиш, китоблар ўқиш 
ҳам хон учун жасорат эди.Шунингдек, Федька Грушин деган рус асирини 
эшик оғаси лавозимига, Андрей Ивановни эса Хивада руҳонийлик қилишига, 
рус асирларининг тўпланиб, улуғ рўза, пасха, троица—насронийлик диний 
байрамларини ўтказишига рухсат берди.
Бироқ, нима бўлганида ҳам у Хоразм ҳукмдори сифатида ўз миллий 
манфаатларини ўйлар эди.Шу боис 1839 йилда Хивага келган Англия элчиси 
Аббат ва 1841 йили воҳага ташриф буюрган чор империяси элчиси 
Никифировларнинг ўз давлатлари манффатини кўзловчи талабларини рад 
этди.Савдонигина ривожлантириш учун ўз элчиларини уларга қўшиб 
юборди.Булардан ташқари Оллоқулихон хонликда кўплаб каналлар қаздирди, 
сув йўлларини тозалатдирди.Пойтахт Хивада кўплаб масжид, мадраса, 
хонақоҳ барпо этдирди.
Оллоқулихоннинг бошқа амалдорларга, олтинни нафсига ишлатиб, қўша-
қўша уй, хотин устига хотин олаётган бойларга ибрат сифатида 99 ҳужрадан 
иборат икки қаватли мадраса бунёд қилдиргани ҳам маълум.Ўз халқига 
нисбатан раҳм-шафқатли бўлган хон Ичан қаъладан ташқарида яшаётган 
фуқароларни ҳимоя этиш ниятида яна бир истеҳком—Дишон қаълани барпо 
этдирди.Ваҳоланки, Оллоқулихон пайтида Хивага ҳужум таҳликалари бўлган 
эмас.У халқи, давлати манфаати ҳимоясини ўйлаб, шундай мудоффа 
иншоаатини бунёд этдирган эди.Мазкур қаъла деворининг узунлиги 6250 метр 
бўлиб, 
пахса 
деворлар 
лойдан 
олти 
ҳафталик 
муддат 
ичида 
тикланган.Эътиборни тортадиган жиҳати, Дишон қаъла жанубидаги девор 
пахса аввал ичкарига кириб, кейин бурилиб, яна ўз йўналишида давом этган.
Юқорида айтганимиздек, Оллоқулихон қаъла деворини тиклаётганида, бир 
бева аёлнинг уйи йўналишига тўғри келганди.Беванинг, халқ қарғишидан 
қўрққан хон деворнинг йўналишини ўзгартиради.


Оллоқулихон касаллиги туфайли, 1842 йили, ўн саккиз йиллик 
ҳукмдорлигидан сўнг вафот этган.Ундан етти ўғил ва хонлик даврида барпо 
этдирган иншоаатлар ёдгор бўлиб қолди.

Download 173,07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish