Умид Бекмуҳаммад



Download 173,07 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/5
Sana21.02.2022
Hajmi173,07 Kb.
#48892
1   2   3   4   5
Bog'liq
Умид Бекмуҳаммад

БОЖМОН КУЁВ 
 
— Отинг каттароқ экан, шунинг учун 25 ўрнига 30 танга тўлайсан,-деди 
божмон 
савдогар 
йигитга.
— Нега ахир, олдинги гал шундай, бироқ ориқроқ отга 25 танга олгандинг, дея 
норози 
бўлди 
йигитча.
— Мен қонунга кўра иш тутаман, бож миқдори 1 январдан ошди,-деди божмон 
ва 
айтилган 
пулни 
олди.
Ноилож қолган савдогар ичида “ халқнинг айтганича бор экан, жуда қаттиққўл 
бўлибсан “ўрис куёв” деб қўйди.
Хива хонлигида савдогарлар чегарадан ўтганда ёки бозорга мол келтирганда 
молининг қийматига қараб бож тўлаган.Қўй учун 1 танга, сигир учун 8 танга, 
туя учун эса 10-18 танга, отнинг зотига қараб эса 6 дан 30 тангагача бож тўлаш 
мажбурий бўлган.Бундан ташқари, Амударёнинг ўнг қирғоғида тўқайзор 
ўрмонлар бўлиб, ҳар йили бир марта иморатга ишлатиш, ҳунармандчиликда 
фойдаланиш учун дарахт кесишга рухсат этилган.Хорнлик бойлиги 
ҳисобланган тўқайзор ўрмондан ҳар бир арава дарахт кесганлик учун бир 
танга бож тўланган.Халқ бож олувчиларни божмон, деб атарди.
Божмонлар хонликка карвонлар орқали Афғонистон, Эрон, Англия ва 
Россиядан олиб келинадиган моллардан бож олишар, айни пайтда 1881 йилдан 
Кавказорти давлатларига мол ёғи, сариёғ,Туркияга гилам, Германия ва АҚШга 
жарроҳлик амаллари учун зарур қўй ичаги олиб кетаётган маҳаллий 
савдогарларга оқ йўло тилаб қолишарди.
Бироқ 1873 йилдан Хива хонлиги Чор Россияси мустамлакаси бўлгани боис, 
рус савдогарлари бождан озод этилган, аммо шунга қарамай, турли йўллар 
билан бошқа давлатларнинг Хоразмдаги савдосини чеклаш ҳаркатида эдилар.
Хусусан, Хива хонлигининг Англия, Ҳиндистон, Эрон ва Афғонистон билан 
бўлаётган қизғин савдо муносабатларини чеклаш мақсадида 1894 йил 14 
апрель куни Петербург шаҳрида Россия империяси молия министрлиги 
қошида кенгаш чақирилади.Ушбу кенгаш қарорига биноан Хива хонлиги 
ягона Россия божхона тизимига киритилади.Шунга кўра,1895 йил 1 январдан 
бошлаб, хориж ва ҳатто, Хоразм савдогарлари фақат рус бож йўли орқали 
юриб, товар эгалари божхона назоратчиларига бож пули тўлаб ўтадиган 
бўлдилар.Бож йўлидан бошқа айланма йўлдан ўтган савдогарлар 
контрабандистлар , деб эълон қилинди ва тутилган тақдирда мол-мулки 
мусодара қилинадиган бўлди.


Чунончи, 1895 йилдан бошлаб, Эрон ва Афғонистон билан чегараларни Россия 
ташқи ишлар министрлиги томонидан тасдиқланган ҳарбий қўриқчилар 
қўриқлайдиган бўлишди.Шу тарзда Россия бож йўлларини мустаҳкамлаб, чет 
эл товарларининг Хива хонлигига киришини чеклади ва Хоразм бозорларини 
ўз таъсирига олди.Ўша вақтда савдогарлар кўп кириб келадиган энг асосий 
йўллардан бири бўлган Амударёнинг Полвон канали билан туташган жойида 
янги пристан-божхона очилади.
Маҳаллий 
кишилардан 
божхона 
бошли0ини 
тайинлашга 
Хоразм 
савдогарларига ён босиш, дея ишончсизлик билан қаралди.Аммо шу ердаги 
ёки тўппа-тўғри Петербургдан божхона бошлиғи курсисига бир русни олиб 
келишга мустамлакачилар ботинолмадилар.
Бироқ бунинг ҳам йўли топилди.Асли шўрахонлик, ҳозирги тўрткўллик 
бўлган Саидмуродни божхона бошлиғи қилиб тайинлашди.Зеро, у Гарлина 
Ивановна деган рус аёлига уйланганди.Шу тахлит халқ ўртасида 
“Ўрисларнинг божмон куёви” , деб танилган Саидмурод божмон, хотини рус 
бўлгани 
боис 
1895 
йилдан 
яхшигина 
мансабни 
эгаллаган.
У Россия империяси божхона қонунларига кўра, кескин белгиланган нархдаги 
божни олар, бу эса кўпчилик назарида қаттиққўллик бўлиб туюларди.Аммо у 
ўзбекчилик қилимб, фақирроқ кишиларга ён босар, бева-бечораларга ёрдам 
қўлини чўзарди.
Саидмурод божмон кўп йиллар шу масканда ишлаб, ўлканинг энг нуфузли 
кишиларидан бирига айланди.У хотини Галина Ивановна билан Мария, 
Абдулла, Муҳаммад,Назарбой, Мадраҳим исмли фарзандларини ҳам элда 
обрў-эътиборли қилиб тарбиялади.
Айни пайтда ўрис хотинининг маслаҳатига қулоқ тутиб, топган пулларини 
хоразмча айтганда “аржа”- сандиқда эмас, кўпайтириш учун сарфлади.Петро-
Александровск,Шоббоз ва Ҳазорасп кўн ва пахта тозалаш заводларига асос 
солди.Вақт ўтиб, 1917-20 йиллардаги долғали давр бошланди.Саидмурод 
божмондан эса саноатга асос солган заводчи бой ва “ўрисларнинг божмон 
куёви” , деган ном қолди.У 1920 йилларнинг ўрталарида Ҳазораспда вафот 
этди.

Download 173,07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish