Умаров илхомжон юлдашевич ўзбекистон республикаси озиқ-овқат саноатида тадбиркорликни ривожлантиришнинг иқтисодий механизмларини такомиллаштириш


-жадвал  2018 йилда худудлар кесимида асосий турдаги деҳқончилик ва чорвачилик озиқ-овқат маҳсулотларини



Download 2,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/85
Sana17.04.2022
Hajmi2,56 Mb.
#558066
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   85
Bog'liq
Умаров Илхом Юлдашевич Диссертация (2)

3.8-жадвал 
2018 йилда худудлар кесимида асосий турдаги деҳқончилик ва чорвачилик озиқ-овқат маҳсулотларини 
ишлаб чиқариш, (минг тонна/фоиз ҳисобида)
140
 
140
Муаллиф ҳисоб-китоблари. Манба: http:// iv. қишлоқ, ўрмон ва балик хужалиги.pdf . 
Д
еҳқонч
и
л
ик 
ва 
чорв
ач
ил
и
к 
м
аҳсу
л
от
л
ари 
 
Н
ом
и
 
Ў
збе
кистон 
 
Респуб
л
ика
си
 
Қ
орақа
л
поғ
истон
 
Респуб
л
ика
си
 
А
нд
иж
он 
 
вил
ояти
 
Бухаро
 
 в
ил
ояти
 
Жиззах 
 
вил
ояти
 
Қ
аш
қ
ад
ар
ё 
 В
ил
ояти
 
Н
ав
оий 
 
В
ил
ояти
 
Н
ам
анган
 В
ил
ояти
 
С
ам
арқан
д в
ил
ояти
 
С
урханд
ар
ё в
и
л
оят
и
 
С
ирд
арё 
 
вил
ояти
 
Т
ош
кент 
 
вил
ояти
 
Фарғона 
 
вил
ояти
 
Х
оразм 
 
вил
ояти
 
Дон 
6375,4 
242,7 
587,9 
550,3 
535,5 
798,2 
214,4 
464,7 
610,6 
513,1 
434,2 
497,4 
545,3 
381,1 
100% 
3,8% 
9,2% 
8,6% 
8,4% 
12,5% 
3,4% 
7,3% 
9,6% 
8,0% 
6,8% 
7,8% 
8,6% 
6,0% 
Картошка 
2750,1 
67,7 
325 
212,6 
61,7 
163 
76,8 
242,7 
553,6 
292,8 
54,5 
327,6 
256,8 
115,3 
100% 
2,5% 
11,8% 
7,7% 
2,2% 
5,9% 
2,8% 
8,8% 
20,1% 
10,6% 
2,0% 
11,9% 
9,3% 
4,2% 
Савзавотлар 
9635,1 
247,3 
1539,5 
698,8 
390,4 
480,2 
274,6 
749,5 
1414,8 
898,1 
288,6 
1256,5 
837,3 
559,5 
100% 
2,6% 
16,0% 
7,3% 
4,1% 
5,0% 
2,8% 
7,8% 
14,7% 
9,3% 
3,0% 
13,0% 
8,7% 
5,8% 
Полиз 
1904,9 
138,6 
134,9 
148,2 
228,8 
156,5 
88,1 
71,6 
100,1 
241,9 
265 
146,8 
62,9 
121,5 
100% 
7,3% 
7,1% 
7,8% 
12,0% 
8,2% 
4,6% 
3,8% 
5,3% 
12,7% 
13,9% 
7,7% 
3,3% 
6,4% 
Мевалар ва 
резаворлар 
2589,7 
49,7 
568,5 
280,2 
79,5 
171,7 
100,4 
249,3 
337,7 
150 
38,4 
123,4 
294,9 
146 
100% 
1,9% 
22,0% 
10,8% 
3,1% 
6,6% 
3,9% 
9,6% 
13,0% 
5,8% 
1,5% 
4,8% 
11,4% 
5,6% 
Узум 
1564,5 
7,3 
76,8 
191 
30,5 
92,2 
76,9 
107,8 
562,7 
102,4 
13,7 
118,7 
145,5 
39 
100% 
0,5% 
4,9% 
12,2% 
1,9% 
5,9% 
4,9% 
6,9% 
36,0% 
6,5% 
0,9% 
7,6% 
9,3% 
2,5% 
Гўшт 
2417,4 
106,5 
146,1 
241,3 
212,8 
287,6 
159,7 
140,3 
290,9 
183,8 
57,1 
266,4 
165,7 
159,2 
100% 
4,4% 
6,0% 
10,0% 
8,8% 
11,9% 
6,6% 
5,8% 
12,0% 
7,6% 
2,4% 
11,0% 
6,9% 
6,6% 
Сут 
10480,7 
376,5 
926,9 
941,3 
594,3 
1116,3 
477,8 
678,1 
1272,9 
830,9 
350,5 
892,4 
1012,8 
1010 
100% 
3,6% 
8,8% 
9,0% 
5,7% 
10,7% 
4,6% 
6,5% 
12,1% 
7,9% 
3,3% 
8,5% 
9,7% 
9,6% 
Тухум, млн.д 
7360,5 
303,2 
616,6 
436,6 
257,9 
584,2 
276,6 
526,7 
1535,2 
413,5 
145,8 
1338,1 
481,6 
444,5 
100% 
4,1% 
8,4% 
5,9% 
3,5% 
7,9% 
3,8% 
7,2% 
20,9% 
5,6% 
2,0% 
18,2% 
6,5% 
6,0% 


137 
Картошка маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича энг юқори кўрсаткич 
Самарқанд худудига (21,2 %), энг пасти Сирдарё вилоятига (жамига нисбатан 
1,9 %), шунингдек, гўшт, сут ва тухум озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб 
чиқаришда ҳам энг паст кўрсаткич Сирдараё вилояти (2,8 %; 3,2 %; 2,4 %)га 
тўғри келган. Тошкент, Самарқанд, Андижон, Сурхандарё, Фарғона 
вилоятларида асосий турдаги деҳқончилик ва чорвачилик озиқ-овқат 
маҳсулотларини
 
ишлаб чиқаришидаги ва экспорт-импортдаги улушлари 
республика миқёсидаги даражалардан юқорироқ. Озиқ-овқат саноатида 
тадбиркорликни ривожлантиришда республика тармоқ ва ҳудудий таркибида 
салбий ҳолатлар билан бирга, қатор ижобий томонлар ҳам мавжуд. 
Республика иқтисодиётининг тармоқ таркиби ва ихтисослашуви, табиий 
шароити ва ресурслари, ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилма 
объектлари, демографик вазият ҳамда меҳнат салоҳияти билан боғлиқ ҳолда 
худудлар кесимида асосий турдаги деҳқончилик, чорвачилик озиқ-овқат 
маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмида фарқлар мавжуддир. Шунинг учун 
тадқиқот доирасида ушбу жараённи худудлар кесмида таҳлил қилиш учун 
2018 йилдаги ишлаб чиқариш ҳажми олинган. Бу эса яқин ва ўрта муддатга 
қаратилган концепциялар, доимий амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг 
кенгроқ ўрганишни талаб этади.
3.8-жадвалга киритилган 9 хил турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг 
ишлаб чиқариш ҳажмлари ва ўсиш суръатларидаги юқори кўрсаткичлар 
Самарқанд вилоятида кузатилган. Айниқса, узум етиштириш 2018 йилда 
562,7 минг тоннани ёки республикада етиштирилган жами узумнинг 36,0 
фоизини ташкил этган. Узум етиштириш бўйича худудлар кесмида 
Самарқанд вилояти республикада биринчи ўринда туради.
Гўшт ишлаб чиқариш ҳажми бўйича Самарқанд, Қашқадарё, Тошкент 
вилоятлари, сут ишлаб чиқариш бўйича эса Самарқанд, Қашқадарё, Фарғона, 
Хоразм, Бухоро, Андижон вилоятлари бир мунча юқори кўрсаткичга эга. 
Самарқанд ва Тошкент вилоятлари тухум етиштириш соҳасида ўсиш 
суръатлари республика кўрсаткичларига нисбатан (20,9 % ва 18,2 %)


138 
устунлиги билан тавсифланади. Худудлар кесмида озиқ-овқат маҳсулотларни 
ишлаб чиқаришга ихтисослашуви ҳисобига ўсиш суръатларининг ўртасидаги 
фарқни юқорилиги билан ўз-ўзини таъминлаш сиёсати ва қишлоқ 
хўжалигидаги институционал ислоҳотлар натижаси сифатида кўриш мумкин. 
Маълумки, ички ишлаб чиқариш имкониятларини сафарбар қилиш ҳисобига 
худудлараро товар ҳаракатининг такомиллашуви республикани озиқ-овқат 
маҳсулотлари билан ишончли таъминлашнинг зарур воситаси бўлиб 
ҳисобланади. Ушбу боғлиқлик бир худуддан бошқасига озиқ-овқат 
маҳсулотлари оқимлари орқали амалга оширилади. Натижада иқтисодий 
алоқаларни ривожлантириш асосида маҳсулотнинг етишмаётган турларини 
ишлаб чиқариш ва худуд эҳтиёжлари таркибига йўналтирилган озиқ-овқат 
ресурсларини оқилона тақсимлаш бозорни ҳаракатлантирувчи кучи бўлади. 
Бунда озиқ-овқат маҳсулотларининг муайян турларини четдан олиб келувчи 
(импорт ҳисобига) ва четга чиқарувчи (экспорт ҳисобига) худуд учун ўзини-
ўзи таъминлаш коэффициентини аниқлаш керак бўлади. Ишлаб чиқариш 
ҳажмини аҳоли сонининг минимал истеъмол бюджети меъёрларига нисбати 
бўйича коэффициент 1 га тенг бўлса тўлиқ ўзини-ўзи таъминланганликни,
1 дан паст коэффициент маҳсулот етарли эмаслигини ва 1 дан юқориси 
маҳсулотнинг ортиқчалигини билдиради. Бунинг натижасида қайси 
худудларда гўшт, сут, тухум маҳсулотларини ишлаб чиқариш таъминланган 
ёки таъминланмаганлиги ҳамда ортиқчалигини аниқлаш мумкин. 
Шунингдек, таъминланмаган худудларга ортиқча ишлаб чиқарилган 
худудлардан етказилинади ёки ортиқча ишлаб чиқарилиши экспорт 
имкониятларини кенгайтиради. Бундай ёндашув худуднинг экспорт
салоҳиятини ёки импортга эҳтиёжини аниқ ҳисоблашни таъминлайди. Озиқ-
овқат билан ўзини-ўзи таъминлашда, қайта ишлаш корхоналарини 
жойлаштиришда ҳамда бир хил маҳсулотларнинг бир-бирига пешвоз 
равишда ташилишини олдини олишда ҳам муҳим аҳамият касб этади.
Республикада амалга оширилаётган туб иқтисодий ислоҳотлар 
натижасида озиқ-овқат саноати ривожлантирилмоқда ҳамда ижобий 


139 
ютуқларга эришмоқда. Масалан, 2019 йилнинг январь ҳолатига кўра, 
республика бўйича ёғ-мой, мева-сабзавот консервалари, гўшт, сут, қандолат, 
макарон маҳсулотлари, чанқовбосди ичимликлар ва бошқа озиқ-овқат 
маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналар сони 14000 тадан ортган. 
Мустақиллик йилларида бундай маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг ўсиш 
суръати ҳар йили 8-10 фоизга оширилиши натижасида ички бозор 
эҳтиёжлари 
асосан 
ўзимизда 
тайёрланган 
маҳсулотлар 
ҳисобига 
қондирилмоқда
141

2015 йилда «Ўзбекистонда озиқ-овқат дастурини амалга оширишни 
муҳим захиралари» мавзусида халқаро конференция ўтказилди. Ушбу 
корференцияда республика агросаноат мажмуси ҳамда озиқ-овқат саноатини 
янада салоҳиятини ошириш даркорлиги белгилаб ўтилди. Жумладан, 
республикада ўтказилган халқаро конференцияда иқтисодиётни таркибий 
тузилиши ҳамда аҳолининг истеъмол даражаси ва турмуш кечириш тарзи 
асоси бўлган озиқ-овқат соҳасини янада такомиллаштириш бўйича амалга 
оширилиши мумкин бўлган Ўзбекистон тажрибаси ўрганилди. Чунки 
бугунги кунда халқаро миқёсда озиқ-овқат хавфсизлиги масаласи асосий 
муаммолар сирасига айланганлигидан далолат беради. Шу сабабли 
конференцияда бир қатор хорижий давлатлар вакиллари иштирок этдилар. 
Жумладан, АҚШ, Буюк Британия, Франция, Италия, Германия, Хитой, 
Ҳиндистон ва бошқалар
142

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 мартада “2016-
2020 йилларда хомашё базасини ривожлантириш, мева-сабзавот, гўшт-сут 
маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш ҳамда озиқ-овқат маҳсулотларини 
ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 
ПҚ-2505-сонли
 
қарори билан жами 596 млн доллар бўлган 180 та инвестиция 
141
Собиржонов С. Ўзбекистон озиқ-овқат саноатида маркетинг фаолиятини такомиллаштириш. // Бизнес-
эксперт. -№5. 2013. http://www.biznes-daily.uz/ru/birjaexpert/15327-ozbkiston-oziq-ovqat-sanoatida-markting-
faoliyatini-takomillashtirish 
142
Жонихонов М., Раҳмонов С., Махсумов С., Зиёдинов М. Ўзбекистоннинг озиқ-овқат саноатидаги 
ютуқлари залворли ва ўрганишга муносиб. // Халқ сўзи, http://old.xs.uz/index.php/homepage/i-tisodijot/item/ 
1315-oziq-ovqat-sanoatidagi 


140 
лойиҳаларини амалга ошириш белгиланган эди. Шундан, хорижий 
инвестициялар ва халқаро молия ташкилотларининг кредитлари ҳисобига
74 та лойиҳа амалга оширилиши кўзда тутилган бўлиб, бунга 163 млн. доллар 
миқдоридаги маблағлар жалб этилиши белгиланган
143

Республикада тадбиркорлик субъектлари фаолиятини рағбатлантири-
лаётганлиги ҳамда чет эл инвесторлари учун қулай инвестицон муҳит 
яратилганлиги туфайли озиқ-овқат саноати бугунги кунда саноат 
тармоғининг йирик марказий бўғинига айланган. Чунки, республикада 
хорижий хамкорлар учун қулай бизнес ва инвестиция муҳити яратиб 
қўйилган. Шу сабабли уларнинг салмоғи кун сайин ортиб бормоқда. 
Жумладан, мамлакат иқтисодиётида машинасозлик, нефть ва кимё, енгил 
саноат, фармацевтика ҳамда мебелсозлик соҳалари ривожланиб бормоқда, 
бироқ, озиқ-овқат саноати кун сайин тараққий этмоқда. Чунки, озиқ-овқат 
саноати корхоналари энг юқори техника ва технологиялар билан қайта 
қуролланганлиги ҳамда изчил равишда модернизация қилинаётганлиги 
сабабли жаҳон бозорида харидоргир бўлган юқори сифат меъёрларига жавоб 
берадиган маҳсулотлар тайёрлашга эришилмоқда. Шу сабабли бугунги кунда 
ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни дунёни қатор давлатларига экспорт 
қилинмоқда. Масалан, 2013 йилда “Gold Dried Fruits” МЧЖ Бельгия, 
Германия ва Хитой каби давлатларни замонавий техника ва технологиялари 
билан таъминланди. Ушбу технологиялар ёрдамида “Gold Dried Fruits” 
МЧЖда бир кунда 120 тонна сабзавот қуритилмоқда
144
.
Ўзбекистон ва Бельгия ўртасидаги тузилинган молиявий битимлар 
ҳамда бизнес хамкорлик алоқалар барча соҳалар бўйича амалга 
оширилмоқда. Лекин, Бельгия давлати билан озиқ-овқат саноатини жадал 
ривожлантириш, яъни хомашёни чуқур қайта ишлаш бўйича ушбу 
давлатнинг ускуналаридан фойдаланилмоқда. Озиқ-овқат саноатида бугунги 
143
 https://kun.uz/news/2016/05/16/uzbekistonda-ozik-ovkat-soasida-2016-jilda-4287-mln-dollarlik-108ta-lojia-
amalieti-boslandi 
144
Жонихонов М., Раҳмонов С., Махсумов С., Зиёдинов М. Ўзбекистоннинг озиқ-овқат саноатидаги 
ютуқлари залворли ва ўрганишга муносиб. // Халқ сўзи, http://old.xs.uz/index.php/homepage/i-tisodijot/item/ 
1315-oziq-ovqat-sanoatidagi 


141 
кунда барқарор ривожланиш кузатилиб, ички бозор, асосан, ўзимизда ишлаб 
чиқарилган маҳсулотлар билан тўлдирилмоқда. Чунки, бугунги кунда озиқ-
овқат саноатининг энг истиқболли тармоғи бу 

сут ва сутни қайта ишлаш 
бўлиб ҳисобланади. 
Бугунги кунда қайси озиқ-овқат дўкони ёки супермаркетга кирманг, 
маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан тайёрланган сут ва сут 
маҳсулотлари таклиф қилинаётганига гувоҳ бўласиз. Сут, қатиқ, қаймоқ, 
сариёғ, пишлоқ ёки бринза 

уларнинг барчаси сифат кўрсаткичлари, 
қадоқланиши билан хорижникидан асло қолишмайди. Табиийлиги, ўсимлик 
ёғларидан холи эканлиги боис ҳатто устин туради. Шу боис “Ўзбекистонда 
ишлаб чиқарилган” ёрлиғи туширилган бундай маҳсулотларга бўлган талаб 
тобора ошиб, шунга монанд ҳолда ишлаб чиқариш ҳажми кўпайиб, сифат 
ошиб бормоқда. Натижада озиқ-овқат маҳсулотлари бўйича нархлар ўртача 
15,7 % ўсган. 2018 йилнинг ушбу даврида ўсиш - 2,8 %га камайган. 2019 йил 
биринчи ярим йилликда нархлар мол, қўй ва парранда гўшти, шакар, айрим 
турдаги мева-сабзавотлар нархлари ўсган. Айрим сабзавотлар нархи 
ошишига касаллик ва зараркунандалар сабаб бўлган бўлса, бошқаларининг 
нархи ошишига – уларни экспорт қилиш туфайли ички бозорда ҳажми 
камайиши сабаб бўлган. Хусусан, 2017 йилда сабзи экспорти 3 мартага, олма 
экспорти 2,3 мартага, помидор экспорти 1,4 мартага ортди. Тухум 
экспортининг йўлга қўйилиши ҳам унинг ички бозорда 10 %га нархи 
ошишига олиб келган. 2018 йилда гўшт ва балиқ маҳсулотларидан мол гўшти 
(суяксиздан ташқари) 26,9 %, қўй гўшти 24,6 %, гўшт қиймаси 16,9 %, 
суяксиз мол гўшти 14,9 %, балиқ ва балиқ консервалари нархлари 30,4 % га 
ошди. 2018 йил бошидан мол ва қўй гўшти нархларининг максимал даражада 
Сирдарё вилоятида (суякли мол гўшти 39,1%, қўй гўшти 34,4 %, суяксиз мол 
гўшти 17,7 %) қимматлашганлиги кузатилган. Суякли мол гўшти 
нархларнинг минимал даражада ошганлиги эса Қашқадарё вилоятида (19,2 
%), суяксиз мол гўшти Жиззах вилоятида (11,0 %), қўй гўшти эса Андижон 
вилоятида (16,1 %) рўйхатга олинган. Шунингдек, парранда гўштидан товуқ 


142 
болдири ва сон қисмлари нархларининг арзонлашганлиги Жиззах (0,1 %) 
ҳамда Сирдарё (1,7 %) вилоятларида қайд этилган. 2018 йил давомида бошқа 
турдаги парранда гўшти маҳсулотлари Жиззах (2,2 %) ва Самарқанд 
вилоятларида (1,4 %) сезиларли даражада арзонлашди. Товуқ сон қисмлари 
Тошкент (11,5 %) ва Сурхондарё вилоятларида (12,0 %), бошқа турдаги 
парранда гўшти маҳсулоти нархлари Тошкент (17,2 %) ва Бухоро 
вилоятларида (12,1 %) максимал суръатларда қимматлашди
145

Маълумки, сутни қайта ишлаш мураккаб, айни пайтда нозик технологик 
жараён бўлиб, буни йўлга қўйиш тадбиркордан муайян тайёргарликни талаб 
этади. Чунки, юртимизда бу борада барча шарт-шароитлар яратиб берилгани 
боис, корхоналар сони кўпайиб, аҳолига уч гуруҳга мансуб бўлган ўнлаб 
турдаги маҳсулотлар етказиб берилмоқда. Айниқса, “Қишлоқ хўжалиги 
маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш ва озиқ-овқат саноатини янада 
ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2019 йил
29 июлда ПҚ-4406 қарори тармоқ ривожида янги даврни бошлаб 
берди. Мазкур ҳужжатда сут маҳсулотларини саноат кўламида ишлаб 
чиқариш ва қайта ишлаш бўйича фақат тадбиркорлик субъектлари 
шуғулланиши белгилаб берилди. Ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш 
мақсадида хориждан замонавий технологик линиялар олиб келиш учун 
имтиёзли кредитлар ажратилиб, солиқ ва божхона тўловларида енгилликлар 
жорий қилинди. Бу эса тадбиркорларнинг ишга бўлган муносабатини тубдан 
ўзгариши ва соҳани сифат жиҳатдан ривожланишида муҳим омил бўлди. 
Ҳозирги кунга келиб, сутни қайта ишлашга ихтисослаштирилган корхоналар 
сони 577 тага етгани шу саъй-ҳаракатлар самарасидир
146
.
Ишлаб чиқариш қувватлари кўпайиши, ўз навбатида, маҳсулот тайёрлаш 
ҳажмини кескин ошириш, маҳаллийлаштириш кўламини кенгайтириш 
имконини бераяпти. Шунингдек, 2018 йили тармоқда 5,7 миллион АҚШ 
долларидан ортиқ инвестиция ўзлаштирилди. Натижада 22 та янги корхона 
145
http://II. НАРХЛАР.pdf маълумотлари 8-9 бетлардан олинган 
146
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 июлда “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур 
қайта ишлаш ва озиқ-овқат саноатини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 
ПҚ-4406 Қарори. // lex.uz 


143 
ишга туширилиб, 28 таси тубдан модернизация қилинди. Жумладан, сутни 
қайта ишлаш қуввати 13 минг 935 тоннага кўпайди. Яъни йил давомида 548,6 
минг тонна сут ва сут маҳсулотлари, 8,9 минг тонна сарёғ, 7,1 минг тонна 
пишлоқ ва бринза ишлаб чиқарилди
147
. 2018 йилда сут маҳсулотларидан 
сузма 20,5 %, сут 18,0 %, қаймоқ 16,9 %, творог 14,3 %, кефир ва чучук қатиқ 
нархлари ўртача 10,7 %га қимматлашди
148

Шунингдек, пойтахтимиздаги “Тошкент сифат сут” масъулияти 
чекланган жамияти 

2012 йили ишга туширилган корхоналардан бири. 
Хорижнинг энг замонавий технологик линиялари жиҳозланган жамиятда 80 
га яқин киши меҳнат қилмоқда. Жамоанинг изланишлари туфайли ўтган 
қисқа фурсат ичида бозорга 8 хилдаги маҳсулот чиқарила бошланди. Ёғлилик 
даражаси турлича бўлган творог, глазурланган шакарли сузма, сметана, 
қаймоқ ва бошқа маҳсулотлар бежирим идишларда қадоқланиб, шаҳар 
аҳолиси дастурхонига тортиқ этилаётир.
Сут ўта нозик саноат хомашёси бўлиб, ҳид ва рангни тез олади, озгина 
эътиборсизлик оқибатида ачиб қолиши мумкин. Шунинг учун корхона билан 
ҳамкорлик қилаётган фермер хўжаликларини сут совутиш ускуналари билан 
таъминламоқдалар. Ўз навбатида, қабул қилинган сут микроб ва 
бактериялардан тозаланиб, икки марта қайнатилади. Бу юқори сифатли, 
яроқлилик муддати нисбатан узоқ бўлган маҳсулотлар тайёрлашда қўл 
келади
149

Жамиятда чиқидинсиз ишлаб чиқариш технологияси жорий этилган 
бўлиб, сут шу ернинг ўзида тўлиқ қайта ишланади. Жумладан, корхона ўз 
изланишлари асосида янги турдаги маҳсулотлар ассортиментини 
кўпайтирмоқдалар. Шунингдек, харидорларга йогуртнинг 4 хили, қатиқ ва 
глазурланган сузманинг 5 хилини етказиб бериш масалалари кўриб 
чиқилмоқда. Буларнинг барчаси корхонанинг лойиҳавий қувватини бир кеча-
147
“Ўзбекозиқ-овқатхолдинг” ХКсининг 2018 йилдаги хисобот маълумотлари.
148
http://II. НАРХЛАР.pdf маълумотлари 9 бетдан олинган. 
149
Раҳмонов С. 
Таркибий ўзгаришлар ва стратегик дастурлар янги ишлаб чиқариш тармоқларини йўлга 
қўйишда муҳим омил бўлмоқда. // Халқ сўзи, 2015.  
http://old.xs.uz/index.php/homepage/i-tisodijot/item/5713-
 


144 
кундузда 50 тонна сутни қайта ишлашга етказиш йўлидаги изланишлар 
маҳсулидир. 
Шу ўринда юртимиз аҳолисининг ҳаёт даражаси тобора юксалиб 
бораётгани ишлаб чиқарувчилар олдига янги талабларни қўймоқда. 
Жумладан, озиқ-овқат маҳсулотларининг сифатини янада яхшилаш, 
қадоқлаш тизими ва унинг дизайнини такомиллаштириш шулар сирасига 
киради. Эътиборлиси, республикамизда талаб ва таклиф уйғунлигини 
таъминлаш учун барча шароит мавжуд. Фақат тармоқлараро кооперацияни 
ривожлантириш зарур. 
Хусусан, сутни қайта ишлаш саноатида 2018 йилнинг ўзида 19 хилдаги 
янги маҳсулот турлари тайёрланди. Шунингдек, 2018 йилда “Янгийўл” 
хусусий корхонасида “шоколадли ва эритилган пишлоқ ҳамда йогурт 
тайёрланди. “Бравосут” МЧЖда эса шакарли қуюлтирилган сут ҳамда “Раш-
милк плюс” МЧЖда 11 хилдаги сут ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқарилди. 
Ўзбекистон иқтисодиётининг саноат тармоқларида юқори ўсиш 
суръатлари сақланиб тургани қувонарли ҳолдир. Негаки, кейинги йилларда 
дунёнинг аксарият давлатларида саноатнинг кўплаб тармоқларида, хусусан, 
озиқ-овқат 
маҳсулотлари 
сезиларли 
даражада 
пасайиб 
кетгани 
кузатилаётгани ҳеч кимга сир эмас. Бу, аввало, йирик ишлаб чиқариш 
корхоналарида иш ҳажмининг тушиб кетганлиги, ишчилар сони 
камайтирилаётгани мисолида намоён бўлмоқда. Оқибатда Европанинг 
кўплаб давлатларида, айниқса, сут маҳсулотларининг нархи тобора 
кўтарилиб бормоқда
150

Юқоридаги фикрлар асосида худудлар бўйича саноат салоҳиятини янада 
ривожлантиришда ҳудудий дастурлар доирасида 2019 йилда республика 
миқёсида 2,4 мингтадан ортиқ лойиҳалар амалга оширилди. Жумладан, 2016 
йил 20 июлдаги «2016-2020 йилларда Тошкент вилояти саноат салоҳиятини 
ривожлантириш дастури» тўғрисидаги қарори асосида Тошкент вилоятида 
150
 https://docplayer.net/49365881-Ozik'-ovk'at-sanoati-korhonalarining-tarkibi-va-ularning-ik'tisodiyotda-tutgan-
urni.html 


145 
бир қатор ишлар амалга оширилди. Натижада аҳолини турмуш ва бандлик 
даражаси ўтган йилларга нисбатан анча ўсди. Шу сабабли Тошкент вилояти 
саноати таркиби бўйича 2018 йилда шаҳар ва туманларнинг салмоғи (улуши) 
қуйидагиларни ташкил этган. Жумладан, Олмалиқ шаҳри (24,2 %), Чирчиқ 
шаҳри (8,8 %), Бекобод шаҳри (12,7 %), Зангиота тумани (12,1 %), Оҳангарон 
тумани (6,9 %) ва Қибрай тумани (5,9 %)ни ташкил этган. Шунингдек, 
Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида ҳудудий дастур доирасида энг кўп 
лойиҳа ҳамда янги саноат корхоналари ташкил этилди. Натижада Янгийўл 
туманида ташкил этилган “Sun way build” МЧЖ томонидан 2,3 млн. АҚШ 
долл. миқдорида хорижий инвестиция жалб этилиб, янги харидоргир 
маҳсулот ишлаб чиқариш йўлга қўйилди ва туманда бандлигини таъминлаш 
мақсадида 100 та янги иш ўрни очилди
151
.
Юқоридаги ижобий натижалардан келиб чиқиб, Тошкент вилоят саноати 
салоҳиятининг умумий ўсиш тенденцияси ортди. Шунингдек, Тошкент 
вилояти озиқ-овқат саноатида илғор хориж тажрибаларидан кенг 
фойдаланган ҳолда янги замонавий корхоналарни ташкил этиш ва фаолият 
кўрсатаётганларини эса модернизация қилиш, ички ва ташқи бозорда 
рақобатбардош товарлар ишлаб чиқариш ҳамда уларнинг ассортиментини 
купайтириш, якуний натижа асосида эса Тошкент вилоятида янги иш 
ўринларини кўпайтириш, яъни аҳоли бандлигини таъминлаш керак. Умуман,
озиқ-овқат саноатида тадбиркорлик фаолиятини таҳлил қилиш натижасида 
қуйидаги тенденциялар аниқланди:
озиқ-овқат саноатида фаолият кўрсатаётган кичик корхоналарнинг 
ишлаб чиқаришдаги улуши ўсган. Бунга сабаб, саноат салоҳиятини 
ривожлантириш дастури ҳисобланиб, 2014 йилда кичик корхоналар 92,8 % и 
фаолият кўрсатган бўлса, бу кўрсаткич 2018 йилда 99,6 % ни ташкил этган; 
озиқ-овқат саноатида фаолият кўрсатаётган микро фирма ва кичик 
корхоналарнинг асосий қисми худудларнинг қишлоқ хўжалигида (16,1 %), 
151
Насимов Ш. Салоҳиятга яраша самара. // http://www.biznes-daily.uz/uz/gazeta-birja/23515-salohiyatga-
yarasha-samara 


146 
савдо ва умумий овқатланишда (28,3%) ҳамда қолган (55,6%) бошқа саноат 
тармоқлари ҳиссасига тўғри келади; 
ташқи савдо айланмасида озиқ-овқат импорти ҳиссаси камайиши озиқ-
овқат 
саноатида 
тадбиркорлар 
томонидан 
ишлаб 
чиқарилган 
маҳсулотларнинг экспортдаги салмоғи 2014 йилда 8,6 % дан 2018 йилда 
12,1% гача, яъни 3,5 % га ўсган. 
хомашё етишмовчилигига барҳам бермоқ учун, энг аввало, савдо ва 
қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш саноатида озиқ-овқат 
маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларини кенг 
кўламда ривожлантириш иқтисодий ва ҳуқуқий асосларини мунтазам 
мустаҳкамлаб бориш зарур; 
озиқ-овқат маҳсулотлари таннархини сунъий оширишга уриниш озиқ-
овқат бозорининг динамик ривожига ўз таъсирини ўтказади. Бундай ҳолатда 
таъминотчи ва ишлаб чиқарувчилар ўртасида маҳсулотлар сотилишига 
нисбатан рақобатни ривожлантиришга эришиш зарур. 

Download 2,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish