Умаров илхомжон юлдашевич ўзбекистон республикаси озиқ-овқат саноатида тадбиркорликни ривожлантиришнинг иқтисодий механизмларини такомиллаштириш



Download 2,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/85
Sana17.04.2022
Hajmi2,56 Mb.
#558066
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   85
Bog'liq
Умаров Илхом Юлдашевич Диссертация (2)

ИНФРАТУЗИЛМА ФАОЛИЯТИ ТАҲЛИЛИ 
 
2.1.§ Тадбиркорлик субъектларининг манфаатларини ҳимоя қилувчи 
янги ташкилий тузилмалари фаолияти 
Ўзбекистон 
Республикасида 
амалга 
оширилаётган 
иқтисодий 
ислоҳотларда аҳоли тадбиркорлигини ривожлантиришга жиддий эътибор 
берилмоқда. Чунки, аҳолини, айниқса ёшларни хусусий тадбиркорликка 
жалб қилиш турмуш фаровонлигини кўтаришда муҳим аҳамиятга эга бўлиб 
ҳисобланади.
Иқтисодиёт фанида хусусий тадбиркорнинг ижтимоий қиёфаси, уни 
ҳаракатга келтирувчи мотивацияси, тадбиркорлик шакллари ҳақида етакчи 
иқтисодчи олимлар томонидан билдирилган кўплаб фикрлар мавжуд. 
Умумий мазмунда, озиқ-овқат саноатида тадбиркор ўз фаолияти жараёнида 
нафақат ўз манфаатини, балки жамоа, жамият манфаатларини ва истеъмол 
танловини ҳам қондиришга хизмат қилади. Энг муҳими, бу фаолият туфайли 
аҳоли фаровонлигини таъминлаш, унинг кундалик истеъмол маҳсулотлари 
учун зарур бўлган талабини узлуксиз ишлаб чиқариш имкониятини янада 
кенгайтиради деб ҳисобланади
54
.
Ўзбекистонда хусусий тадбиркорлик шакллари бўйича иқтисодчи 
олимлардан С.Ғуломов тадбиркорликни қуйидаги шаклларини аниқлаган
55
:
хусусий тадбиркорлик жисмоний ёки юридик шахслар (корхона) томонидан 
амалда ўзининг шахсий (хусусий) мулк асосида ташкил қилинади; жамоа 
тадбиркорлиги – фуқаролар гуруҳининг жамланма мулки асосида ташкил 
қилинади; аралаш тадбиркорлик – битта ёки бир нечта юридик шахс ёки 
корхона, бир неча жисмоний шахслар мулкини бирлаштириш асосида 
ташкил қилинади; қўшма тадбиркорлик – икки ёки ундан ортиқ юридик 
54
Умаров И.Ю. Тадбиркорлик асосида фаолият кўрсатишнинг янги шакллари ва улардаги ўзгаришлар. // 
Biznez-Ekspert, – Т.: 2019. – №1, 8-9-б. 
55
Ғуломов С.С. Тадбиркорлик ва кичик бизнес. – Тошкент: Шарқ, 2002. – 12 б. 


66 
шахслар, шу жумладан, чет эл корхоналари мулкини бирлаштириш йўли 
билан ташкил қилинади; шартномавий тадбиркорлик – мулк эгаси бўлмаган 
корхона раҳбари (ёки бошқа масъул лавозимдаги ходим – менежер) 
томонидан шартнома асосида амалга оширилади; корхона раҳбари (ёки 
менежер) худди ишбилармон фуқарога мос тартибда рўйхатга олинади ва у 
каби масъулиятга эга бўлади. 
Қ.Ҳ.Муфтайдинов эса
56
: якка тартибдаги меҳнат фаолияти асосида 
амалга ошириладиган хусусий тадбиркорлик; айрим фуқаролар томонидан 
ёлланма меҳнатни жалб этиш асосида амалга ошириладиган хусусий 
тадбиркорлик; бир гуруҳ фуқаролар томонидан амалга ошириладиган 
жамоавий тадбиркорлик; юридик шахслар ва фуқароларнинг ўз мулклари ва 
мулкий ҳуқуқларига бирлаштириш асосида амалга ошириладиган 
ҳамкорликдаги тадбиркорлик шаклларини кўрсатиб ўтади. 
Р.М.Ғайбуллаев Ўзбекистон Республикасида тадбиркорликнинг амалда 
фаолият кўрсатаётган шакллари ва таклиф этган субъектларини қуйидаги 
кўринишда 
тавсифлайди
57

хусусий 
ва 
якка 
фаолият 
кўрсатиш 
тадбиркорлиги; 
ҳиссадорлик 
жамиятлари 
тадбиркорлиги; 
ижара 
хўжаликлари ва ширкатлар тадбиркорлиги; фермер хўжалиги асосидаги 
тадбиркорлик; ишлаб чиқариш кооперативлари тадбиркорлиги; давлат 
мулкчилиги асосидаги корхоналар тадбиркорлиги; нотижорат-нодавлат 
ташкилотлар тадбиркорлиги; хорижий сармоялар иштирокидаги қўшма 
корхоналар тадбиркорлиги. 
В.М.Шепелев эса тадбиркорлик фаолияти ва бизнеснинг асосий 
шаклларини таснифлашда қуйидагича ёндошган
58
: тадбиркорликнинг келиб 
чиқиш манбаига кўра; маъмурий-ҳуқуқий шаклларига кўра; ҳуқуқий тартибга 
солиш жиҳатига кўра; товар ва хизматларнинг янгилик даражасига кўра. 
В.М.Шепелев таснифи мазмунига кўра анча мураккаб бўлса-да, унинг 
56
Муфтайдинов Қ.Ҳ. Иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида тадбиркорликни ривожлантириш 
муаммолари: Иқт. фан. док., дис… – Тошкент.: МУЎМУ, 2004. – 22-б. 
57
Ғайбуллаев Р.М. Ўзбекистон Республикасида тадбиркорликни ривожлантиришнинг иқтисодий 
механизмини такомиллаштириш: Иқт. фан. док. дис… – Тошкент: Ўз.Рес. ФАИИ, 2005. –55

56-б. 
58
Шепелов В.М. Предпринимательство в условиях рыночной экономики. // Налогоплательщика. – Ташкент, 
1996. – № 7, – С.7 


67 
таърифи тадбиркорлик шаклларини бир нечта гуруҳга бўлиб ўрганишга 
имкон беради
59

Тадбиркорликка берилган таърифлар ва етакчи олимларнинг 
ёндашувларида даромад категориясига эътибор жуда кучли. М.Расуловнинг 
фикрича, «тадбиркорлик даромади 

бу тадбиркорнинг ўз жорий фаолиятини 
юритишдан ва янгиликни қўллашдан олинадиган фойданинг ҳаммасини эмас, 
балки энг аввало, қўшимча олинадиган даромадни тушуниш лозим»
60

Иккинчи турдаги даромад эса мавжуд ресурсларга эмас, балки инновацион 
имкониятлардан фойдаланишга йўналтирилган бўлади.
Иқтисодиётга оид манбаларда озиқ-овқат саноатида тадбиркорлик 
фаолиятини шаклларини иккига бўлиб ўрганилган. Булар давлат ва хусусий 
тадбиркорлик шаклига бўлиб аниқланган. Жумладан, тадбиркорлик фаолияти 
шаклига кўра: якка тартибдаги, оила, ҳиссадорлик жамияти, кичик корхона, 
микрофирма ва хусусий тадбиркорликка бўлинади.
Хусусий тадбиркорликни ривожлантиришда биринчи навбатда мамлакат 
миқёсида хусусий мулкни янада ривожлантириш талаб қилинади. Хусусий 
мулкнинг жадал ривожи, аввало, иқтисодиётни ўсиш суръатларини 
тезлаштиришга, аҳолининг иш билан банд бўлиши ва даромад топиши ҳамда 
аҳоли турмуш фаровонлигини ошишига олиб келади. Шунинг учун 
мамлакатимиз иқтисодиётининг стратегик йўналиши ҳукумат ва фан олдига 
ишлаб чиқаришнинг мунтазам ривожланишини таъминлайдиган янгича 
иқтисодий муносабат ва ғояларни қарор топтириш, иқтисодиётни 
бошқаришни тубдан ислоҳ қилиш, хўжалик юритишни янги самарадорли 
усулларини қидириб топиш ва уни амалиётга тадбиқ этишни талаб қилмоқда.
Маълумки, озиқ-овқат саноати соҳаси кенг тармоқли фаолият 
ҳисобланиб, уни таркибида гўшт, сут, ёғ-мой, ун, ёрма, макарон, мева ва 
сабзавот маҳсулотлари, шакар ва қандолат маҳсулоти ва бошқа қайта ишлаб 
чиқарувчи корхоналар ҳисобланади. Ҳозирги кунда ушбу соҳадаги 
59
Умаров И.Ю. Тадбиркорлик асосида фаолият кўрсатишнинг янги шакллари ва улардаги ўзгаришлар. // 
Biznez-Ekspert, – Т.: 2019. – №1, 8-б.
60
Расулов М. Бозор иқтисодиёти асослари. – Тошкент: «Ўзбекистон», 1999. – 217 б.


68 
ўзгаришлар ижобий бўлиб, унинг ривожланишига мулкка бўлган 
муносабатни тубдан ўзгартириш жараёни сабаб бўлсада, нодавлат секторига 
тегишли озиқ-овқат корхоналари сони давлат секторига тааллуқли озиқ-овқат 
корхоналарига нисбатан тез кўпаймоқда («2.1-жадвалга қаранг»).

Download 2,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish