Ишлаб чиқаришдаги йўқотишлар:
ҳосилдорликнинг пастлиги ва
йўқотишларнинг кўплиги, ҳосил йиғиштириб олингандан кейинги
йўқотишлар.
Юқоридаги муаммолар туркумларидан келиб чиқиб шундай хулоса
қилиш мумкин: бугунги кунда Ҳиндистон озиқ-овқат саноатида
тадбиркорликни ривожлантиришда ҳукумат қуйидаги муаммоларга эътибор
қаратиши ва уларни ҳал қилиши лозим: тадбиркорларнинг билим ва
савиясини оширишга хизмат қилувчи тренинглар ва амалиётларни ташкил
этиш, давлат сиёсатини такомиллаштириш, маъқул келадиган ташаббусларни
илгари суриш, молиявий ёрдамни олишни осонлаштириш, қишлоқ
жойларидаги инфраструктурани яратиш ва сифатини янада ошириш.
Тадбиркорлар эса қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш даврини
узайтириш, мева ва сабзавот, боғдорчилик маҳсулотини кўпайтириш,
49
қўшилган қийматини кўпайтириш, йўқотишларни камайтириш, фермерлар
даромадини ва аҳоли бандлигини оширишга эътиборларини қаратишлари
лозим.
Аграр ишлаб чиқаришни ривожлантиришда улкан ютуқларга эришган
бошқа бир мамлакат бўлиб Хитой Халқ Республикаси ҳисобланади. Бу
мамлакатнинг ютуғи шуниси билан эътиборга лойиқки, ҳукумат аграр
секторда фаолият кўрсатётган кичик корхоналарни муваффақият билан ислоҳ
қилмоқда ва катта натижаларни қўлга киритмоқда. Аҳолининг катта қисми
эса айнан қишлоқ хўжалигида банд.
Хитойда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ислоҳ қилишнинг
биринчи даври 1978 – 1984 йилларни ўз ичига олади. Бу даврда асосий
ўзгариш бўлиб «халқ коммуналлари» дан «оила пудрати» шаклидаги ишлаб
чиқариш усулига ўтиш ҳисобланади. Бу соҳада меҳнат мотивациясини
яхшилаш ва аҳоли даромадини ошириш, ишлаб чиқариш ҳажмини
кўпайтиришга имкон берган. Шунинг билан Хитойда 2 мингга яқин давлат
хўжаликлари «совхоз» лар амал қилмоқда ва уларда 5 миллионга яқин киши
меҳнат қилади. Уларнинг маҳсулоти ялпи қишлоқ хўжалиги ишлаб
чиқаришнинг 4 фоизини ташкил этади. Уларнинг техника таъминоти юқори
даражада, давлатдан турли хил имтиёзларни олади. Ишлаб чиқаришнинг
ижара шаклини қўллаган ҳолда оила ва жамоа хўжаликлари ишлаб чиқариш
усулларини қўллайди.
Хитойда оилавий хўжалик юритиш шакли “Оилавий ферма” номини
олган бўлиб, уларга 1985 йил охирига келиб давлат совхозларининг 65% ер
майдони, 88% мевали боғлар ва 50% чорва берилган. Оилавий ферма
хўжаликлари
ишлаб
чиқаришни
биргаликда
юритган
бўлсалар,
кооперативлар, деҳқон хўжаликлари ва давлат совхозлари ерга жамоатчилик
шакли асосида фаолият кўрсатганлар. Лекин, ишлаб чиқариш ресурларидан
фойдаланиш ҳуқуқи кооперативлар ихтиёрига берилган. Хитой давлатида
амалга оширилган қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотларнинг муҳим хусусияти
шуки, у аҳоли сони ҳаддан ортиқ даражада кўплиги ва ер етишмаслиги
50
шароитида одамларни иш билан таъминлаш ва даромадни кўпайтириш
имконини яратиб берган.
Хитой давлатида қишлоқ хўжалигида тадбиркорликни ривожлан-
тиришда ислоҳотларнинг биринчи босқичида қуйидаги муаммоларга дуч
келинган ва уларни ҳал этиш зарур бўлган:
етиштирилган маҳсулотни сақлаш учун омборлар тақчиллиги ва сиғими
кичиклиги;
музхоналарнинг озлиги ва қайта ишлаш корхоналарнинг қуввати
пастлиги;
оилавий фермаларга ижара асосида иш юритишда рухсат берилган
муддатни қисқалиги (3-5 йил) ерга нисбатан эҳтиёткорона ва ҳурмат билан
муносабатда бўлиш, ишлаб чиқаришга капитал сарфини кўпайтиришга
рағбат бермаган;
оилавий фермерлар кичик майдонда ростакамига товар ишлаб
чиқарувчи фермер хўжаликларни яратишни эплай олмаганлар;
ҳосилдорлик даражаси пастлиги туфайли ўсимликшунослик соҳасига
ажратилган ер майдонлари қисқартирилган;
шунингдек, давлат хариди учун сотиб олинадиган қишлоқ хўжалик
маҳсулотларининг рўйхати қисқартирилган, уларнинг ҳажми эса кейинчалик
шартнома асосидаги тайёрлов шаклида ташкил этилган. Маҳсулотларга
қатъий давлат харид нархи белгилаб қўйилган;
давлат томонидан нархи белгилаб қўйилган озиқ – овқат маҳсулотлари
ва ўсимликлар сони 113 тадан 25 тагача қисқартирилган.
Ўтказилган ислоҳотлар натижасида ишлаб чиқаришдаги қишлоқ
хўжалик маҳсулотининг товарлилик даражаси 70 фоизгача ўсган. Қишлоқ
хўжалигида банд бўлган аҳоли сони 80 млн. кишига қисқариши шароитида
бир ишчига тўғри келадиган маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 1,5 бараварига
ортган. Лекин, эришилган ютуқларга қарамай, Хитой давлатида аграр соҳада
тадбиркорликни ривожлантиришда кичик ҳажмдаги ер майдонига эга
хўжаликларни қисқартириш ва уларнинг ўрнига катта ер майдонига эга
51
хўжаликларни яратиш зарурати юзага келган. Бунинг боиси шуки, кичик
майдонга эга хўжаликларда нархи қиммат бўлган техникадан самарали
фойдаланиш имкони бўлмайди. Бу эса ресурслар унумдорлигини паст
бўлишига олиб келади, янги агротехнологияларни жорий этиш имконияти
маблағ етишмаслиги сабабли чекланган миқдорда бўлади. Умуман, Хитой
давлати ҳукумати бугунги кунда босқичма – босқич кичик хўжаликларни
каттайтириш сиёсатини юритмоқда. Тегишли қонуний хужжатларни қабул
қилиш асосида 100 млн.га яқин хўжаликларни қисқартириш амалга
оширилган.
Дунё
мамлакатларида
қишлоқ
хўжалигини
ривожлантиришда
юритилаётган сиёсатнинг бугунги кундаги умумий тенденцияси шуки,
ҳукуматлар аграр соҳада кўпроқ унинг ижтимоий аҳамиятини тушуниб,
«ижтимоий жиҳатдан давлат аралашуви»ни кўзда тутувчи ишлаб чиқариш
моделига ўтишни афзал кўрмоқдалар. Бунда давлат фермер хўжаликлари ва
аҳолига турли мақсадларда тўловларни тақдим этмоқда ва уларнинг
фаолиятини молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватламоқда. Германия давлати
2-жаҳон уруши тугагандан кейин шу кунгача қишлоқ хўжалиги маҳсулотини
ишлаб чиқарувчиларга турли имтиёзли молиявий кўмакни кўрсатиш билан
бирга маҳсулот нархи оптимал даражадан тушиб кетганда ортиқчасини сотиб
олади, бу йўл билан фермер хўжаликлари барқарорлигини таъминлайди.
Англия давлатида эса қишлоқ хўжалигига ажратилган субсидияларнинг
30-40% капитал қўйилмаларни субсидиялашга берилади. Европа Иттифоқи
мамлакатларида бюджет ҳисобидан аграр соҳада қуйидаги молиявий кўмак
шакллари йўлга қўйилган:
чорвачилик фермалари бинолари, сут соғиш цехлари ва силос ҳамда
ҳашак сақлаш омборлари қурилишини қийматига нисбатан 10% қоплаб
бериш;
қаттиқ қопламали йўл қурилишида 25%, агар шароит оғир худуд бўлса
50%гача харажатларни қоплаш;
52
ўтлоқлар яратиш ва кўкатларни кўчириб ўтказиш учун қийматига
нисбатан 50% ва 20% молиявий ёрдам;
янги техника ва асбоб-ускунани сотиб олиш учун қийматига нисбатан
20% ва 25%.
Европа халқаро хавфсизлик ташкилоти (ЕҲҲТ)нинг маълумтига кўра
46
,
24 та Ғарб давлатида фермер хўжаликлари ўзларининг қарийиб 40% гача
бўлган даромадини турли хил субсидиялар ва маҳсулотга сунъий равишда
кўтарилган нархлар шаклида оладилар. Совуқ иқлимда жойлашган Норвегия,
Швеция ва Финляндияда субсидиялар фермерлар даромадини 70%гача
бўлган қисмини ташкил этади. Гектар бошига ҳисоблаганда Норвегияда бу
кўрсаткич 3500, Финляндияда 1600 ва Швецияда 800 АҚШ долларини
ташкил этган. АҚШда бу кўрсаткич 200, Канадада 100 долларга тенг бўлган.
ЕҲҲТ таркибига кирувчи мамлакатларда бу кўрсаткич сўнгги йилларда энг
камида 1 гектарига ўртача 276, Европа Иттифоқида эса 900 АҚШ доллари
атрофида бўлган.
АҚШнинг Мериленд университети профессори Ж.Л.Клеин озиқ-овқат
саноатида тадбиркорликни ривожлантиришда ҳудудий жойлашув роль
ўйнамайди деб ҳисоблайди
47
. Бунда у асосий муҳокама қилинадиган савол
деб–«бўлғуси
озиқ-овқат
маҳсулотини
ишлаб
чиқариш
билан
шуғулланадиган тадбиркор тармоқни ичидан шаклланиб чиқадими ёки у
ташқаридан, яъни бошқа соҳадан келадими?» – деб савол беради. Бу саволга
Ж.Л.Клеин АҚШда бўлғуси озиқ – овқат соҳасида фаолият кўрсатувчи
тадбиркор университет битирувчиси бўлади ёки минимум иккинчи таълим
даражаси, яъни касб – ҳунар коллежи битирувчиси бўлади деб жавоб
бермоқда. Бу билан озиқ- овқат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи
тадбиркорларни кўпайтиришда таълим тизими асосий таъсир кўрсатади
деган фикрни бермоқда. Ушбу фикр мантиқан жуда тўғри ва бугунги кунда,
яъни бозор иқтисодиёти муносабатлари шиддат билан ривожланаётган
46
Павленко Н.Е. Экономический механизм эффективного развития сельского хозяйства: монография. Рос.
акад с.-х. наук. – Белгород.: Белгородская областная типография, 2010. – 512 с.
47
Jarvis L.Kain. Entrepreneurship in the food industry. 1972-2000 AD. Journal of food distribution Rsearch.
September 72. –P. 28.
53
даврда бўлғуси тадбиркорни тарбиялаб етиштириш муҳим аҳамият касб
этади. Айниқса, бу фикр қайта ишлаш саноатига тегишли бўлиб, технологик
жараёнларни билмайдиган ва тушунмайдиган инсон хусусий тадбиркорликни
йўлга қўйиши жуда қийин. Лекин, ўтказилган айрим тадқиқотларнинг
натижаси шуни кўрсатмоқдаки, одатда янги тадбиркорлар соҳада ишлаб
чиқиб кетган ва ушбу тармоқда ишлаш бўйича маълум бир тажриба ва
малакага эга инсонлар эвазига шаклланади деб ҳисобладилар
48
. Бундан
шундай хулоса келиб чиқадики, бўлғуси тадбиркорни етиштириб чиқаришда
таълим соҳаси муҳим аҳамиятга эга бўлсада, янги тадбиркорликни яратишда
ушбу
ишлаб
малака
оширган,
тажрибали
мутахассисларнинг
ташаббускорлиги ва изланувчанлиги жиддий роль ўйнаши мумкин.
Юқорида билдирилган фикр мулоҳазалардан келиб чиқиб шундай
хулоса қилиш мумкин. Озиқ – овқат маҳсулотларини қайта ишлаш саноатида
хусусий тадбиркорлик таълим тизимига боғлиқ бўлиши мумкин, лекин
бошланғич капитал жамғариш муаммоси уни чекловчи омил бўлиши
мумкин. Тармоқда ишлаган собиқ ходимлар эса тажрибаси ва малакаси
эвазига янги тадбиркорлик субъектини нисбатан осонроқ шакллантирадилар.
Лекин, уларга ҳам бошланғич капитални жамғариш муаммоси ўзининг
таъсирини ўтказади. Бу муаммони ечими эса мамлакат миқёсида хусусий
тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш учун институционал омилларнинг
таъсирини кучайтиришни тақозо этади. Яъни, рақобат муҳитини
такомиллаштириш, тадбиркорларни иқтисодий ва молиявий жиҳатдан
қўллаб-қувватлаш, хизмат кўрсатувчи давлат органлари фаолиятини
бюрократиядан холос этиш, бозор муҳити талабидан келиб чиқиб, янги
ташкилий тузилмаларни шакллантириш, инвестицион лойиҳаларнинг
самардорлигини ошириш каби масалаларга эътиборни кучайтиришни тақозо
этади. Ушбу муаммоларни ўрганиш ва мантиқан идрок этган ҳолда уларга
илмий асосланган ечим топиш учун тадқиқот методологиясини
48
Исраилов З.А. Предпринимательский потенциал региона и проблемы развития импорт замещающего
производства. № АО – 058. Научно исследовательский проект. 2006 г. – М. Консорциум экономического
образования и исследований. www.eerc.ru
54
шакллантириш ва унга мослаб таҳлил методларини аниқлаштириш ва тадбиқ
этиш талаб этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |