Умаров илхомжон юлдашевич ўзбекистон республикаси озиқ-овқат саноатида тадбиркорликни ривожлантиришнинг иқтисодий механизмларини такомиллаштириш


Озиқ-овқат саноатида тадбиркорликни ривожлантириш



Download 2,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/85
Sana17.04.2022
Hajmi2,56 Mb.
#558066
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   85
Bog'liq
Умаров Илхом Юлдашевич Диссертация (2)

Озиқ-овқат саноатида тадбиркорликни ривожлантириш 
эътиборга олиниши лозим бўлган ҳолатлар


42 
Ўзбекистон Республикаси бўйича озиқ-овқат саноатида тадбиркорлик 
фаолиятининг тутган ўрни ва унинг ўзига хос хусусиятларини тадқиқ этиш 
асосида қуйидаги хулосаларни қилиш мумкин: 
озиқ-овқат маҳсулотларига эҳтиёж ҳамиша юқори бўлганлигини, бу 
эҳтиёж бундан буён ҳам ортиб боришини ҳисобга олиб, мазкур соҳадаги 
тадбикорлик субъектлари фаолиятини янада ривожлантириш зарур; 
озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг асосий манбаи бўлган 
қишлоқ хўжалигида саноат ишлаб чиқаришнинг кичик саноат корхоналарига 
давлат кўмагини бериш ҳамда уларга қўшимча имтиёзлар яратиш; 
озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришга йўналтирилган фермер 
хўжаликларини муайян соҳалар бўйича ихтисослаштирилган ишлаб чиқариш 
тизимини ташкил этишга эришиш;
озиқ-овқат саноатида фаолият кўрсатаётган тадбиркорларни ишлаб 
чиқариш салоҳияти, билими ҳамда малакасини ошириш тизимини янгилаш 
ва такомиллаштириш
40

 
1.3.§ Озиқ-овқат саноатида тадбиркорликни ривожлантиришнинг хориж 
тажрибаси 
Озиқ-овқат саноатида тадбиркорликни ривожлантиришда дунё 
мамлакатларида катта тажриба тўпланган. Бу тажриба мамлакатлар кесимида 
муаммоларнинг турлари, таъсир даражаси, ҳал қилиш йўллари ва аҳоли 
турмуш фаровонлигига таъсири нуқтаи-назаридан фарқ қилади. Қуйида 
иқтисодий тараққиёт даражаси бўйича Ўзбекистонга нисбатан яқинроқ 
бўлган, муаммоларнинг ўхшашлиги билан ўрганишга арзигулик бўлган 
Ҳиндистон ва Хитой тажрибаси қиёсий таққосланади. Ушбу давлатлар 
тажрибасини ўрганиш муаммоларни аниқлаб олиш ҳамда уларга ечим 
топишда эътиборга лойиқ вариантларни мавжудлиги билан қизиқарли бўлиб 
ҳисобланади. Европа Иттифоқи ягона аграр сиёсати таҳлили эса давлатнинг 
40
Умаров И.Ю. Озиқ-овқат саноатида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш истиқболлари. 
Монография. – Т.: Фан ва технологиялар, 2014. –25 б.


43 
аграр ишлаб чиқаришни бошқариш жараёнидаги ролига баҳо бериш учун 
келтирилган. 
Ҳиндистон давлати дунёда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини 
етиштиришда энг катта улушга эга мамлакатлардан бири ҳисобланади. 
Тадқиқотчи С.Негининг фикрига кўра
41
, бугунги кунда Ҳиндистон қишлоқ 
хўжалиги 2 та жиддий муаммога дуч келмоқда. Улар – қишлоқ аҳолисининг 
камбағаллиги ва ишсизлигидир. Бу муаммоларни ҳал қилиш учун фақатгина 
ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишнинг ўзи етарли эмас. Чунки, 
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ривожлантиришда давлат томонидан 
бериладиган субсидиялар, қишлоқда ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва 
хомашёни қайта ишлаш ўта муҳим. Ушбу муаммолар бугунги кунда 
Ҳиндистон қишлоқ хўжалигини трансформация жараёнига тортиб, уни 
замонавий шаклга келтиришда катта аҳамиятга эга. 
Ҳиндистонда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш ва уни қайта 
ишлаш саноатини заиф риволанганлиги аҳоли турмуш фаровонлигини 
яхшилашга салбий таъсир кўрсатмоқда. Натижада, аҳолининг моддий 
фаровонлиги ижобий томонга ўзгармаябди, ишсиз одамлар иш излаб 
шаҳарларга кўчиб кетмоқда. Лекин, уларнинг шаҳарларга катта миқёсда 
кўчиб бориши «камбағаллар яшайдиган ҳароб маҳалалар»ни кўпайтирмоқда. 
Бу ҳудудлардаги ҳаёт эса бугунги кун талаблари нуқтаи-назаридан жавоб 
бермайди. Бундан шундай хулоса келиб чиқадики, қишлоқ жойларида саноат 
ишлаб чиқаришини, биринчи навбатда, қишлоқ хўжалик хомашёсини 
ривожлантириш аҳоли турмуш фаровонлигини яхшилашда жиддий 
аҳамиятга эга бўлиб ҳисобланади. Ҳиндистон давлати ҳукумати ушбу 
ҳолатни эътиборга олган ҳолда қишлоқ ҳудудларида қайта ишлаш саноатини 
ривожлантириш, тадбиркорларга янги имкониятлар очиб беришини 
эътиборга олиб, агробизнесни ривожлантириш бўйича давлат сиёсатининг 
41
Negi, S. (2013). Food Processing Entrepreneurship for Rural Development: Drivers and Challenges. Ecology, 
Economy & Ethics (pp. 186-197). New Delhi: Tata McGraw Hill Education, ISBN-13978-1-25-905869-1. 


44 
узоқ муддатли ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиб, уни амалга 
оширмоқда. 
Статистик маълумотларга мурожат қилинсак, бугунги кунда Ҳиндистон 
қишлоқ хўжалиги улкан салоҳиятга эга эканлигини кўриш мумкин. 
Жумладан, «озиқ-овқат маҳсулотлари Ҳиндистон саноат маҳсулотларининг 
32 фоизини ташкил этади ва қиймат кўринишида охирги йилларда 121 млрд. 
АҚШ долларига тенг бўлган. Мева ва полиз маҳсулотлари экспорти эса
қайта ишловдан ўтган маҳсулотларни ҳам қўшиб ҳисоблаганда қарийиб 1,5 
млрд. АҚШ долларига тенг. Ниҳоят, Ҳиндистон сут ишлаб чиқариш бўйича 
дунё ялпи кўрсаткичини 17 фоизига ва бу борада у етакчи мамлакатлардан 
бири 
бўлиб 
ҳисобланади»
42

Ҳиндистоннинг 
қишлоқ 
хўжалик 
маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича дунё миқёсидаги устунликларини 
қуйидаги 1.1-жадвалда келтирилган маълумотларда кўриш мумкин. 

Download 2,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish