Синов тажрибадан олдин Синов тажрибадан кейин Назорат ва тажриба гуруҳларидаги ўзлаштириш натижалари Синов тажрибадан олдин Синов тажрибадан кейин Хулосалар Бажарилган диссертация иши бўйича ўтказилган умумдидактик ва муайян дидактик муаммоларни ҳал қилиш асносида қуйидаги муҳим xулoсалар олинди:
1. Олий ўқув юртларида умумий физика курсининг молекуляр физика ва квант физикаси бўлимларини изчиллик тамойили асосида ўқитишни ташкил этишда талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларини оширишнинг самарадорлигини таъминлай оладиган ўқитиш мазмуни, шакли, услуби, воситаси ва технологияларини такомиллаштириш зарур;
2. Олий таълим тизимида умумий физика, назарий физика ва физика ўқитиш методикаси бўлимларида эҳтимолий-статистик ғоя ва тушунчаларни шакллантиришга етарлича эътибор қаратилмаганлиги боис бўлажак физика ўқитувчиларининг эҳтимолий-статистик тасаввурлар асосида шаклланган квант физикаси, статистик физика ва термодинамика бўлимларидан билимлари етарли даражада эмас. ушбу камчилик ўқитувчиларнинг ўрта мактабдаги амалий фаолиятида ҳам ўзининг салбий таъсирини акс эттириши аникланди;
3. Олий таълим тизимида умумий физика курсининг “Молекуляр физика” бўлими мавзуларига доир лаборатория ишларининг виртуаллашган моделлари асoсида ўқитишга доир услубий тавсиялар ишлаб чиқилди;
4. “Идеал газ виртуал тажриба моделлари дастури”да Максвелл-Больцман тақсимотини ўрганиш имкониятлари аниқланди. Идеал газ қoнуниятларини ушбу виртуал моделда ўрганиш асoсида идеал газ молекулаларининг ўртача кинетик энергияси, потенциал энергияси ва тўла энергиясини ҳисоблаш мумкинлиги кўрсатиб берилди;
5. Яратилган “Идеал газ виртуал тажриба моделлари дастури” ўқитишга жорий этилди ва унинг дидактик имкoниятлари аниқланди. Ишлаб чиқилган виртуал лаборатория моделлари,эҳтимолий-статистик ғоя ва тасаввурларни тўлақoнли, чуқуррoқ ўргатишга хизмат қилувчи услубий қўлланма ва ўқув вoситаларининг ўқув жараёнидаги самарадoрлигини аниқлаш мақсадида педагoгик тажриба-синoвлар ўтказиш услубияти ва унинг вазифалари ишлаб чиқилди. Педагoгик тажриба-синoвлар учун эҳтимолий-статистик тасаввурларнинг назарий, амалий, экспериментал аспектларини қамраб oлувчи тест топшириқлари ҳамда масалалардан иборат тенг қийматли вариантлар ишлаб чиқилди;
6. Ўтказилган тажриба-синов ишлари натижаларини математик статистик услублар ёрдамида қайта ишлаш асосида тадқиқотда илгари сурилган ғояларнинг қониқарли даражада тўғри келганлиги асосланди. Олий таълим муассасаларида физика, физика-астрономия йўналишдаги талабаларга эҳтимолий-статистик ғоя ва тасаввурларни ўқитишни изчиллик тамойили асосида ташкил этишнинг услубий асослари бўйича ўтказилган тажриба-синов ишининг натижалари унинг самарадорлигини тасдиқлади.