Укув кулланма (Магистрлар учун)



Download 1,71 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/71
Sana29.04.2022
Hajmi1,71 Mb.
#592650
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   71
Bog'liq
Окава сув маъруза Зокиров У.Т. Буриев Э С

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 



Оқава сувларни тозалаш 
1 БОБ. Оқава сувларнинг таркиби ва хоссалари

1. § Оқава сувларни тозалаш бӯйича умумий тушунча 
Хозирги пайтда сув ҳавзаларини ифлосланишини олдини олишга жуда катта 
аҳамият берилган. Маиший хӯжалик ва саноат корхоналаридан чиқадиган оқава сувлар 
маълум бир иншоатларда тозаланиб, уларни яна сув ҳавзаларига оқизилади. Шу билан 
бирга сув ҳавзаларни маълум даражада ифлостантирилади. Кейинги йилларда 
хукуматимиз ва давлатимиз томонидан қатор қарорлар қабул қилиниб, улар асосан сув 
ҳавзаларининг санитария ҳолатларини яҳшилашга қаратилгандир. 
Бу қарорларда бир қатор тадбирлар ишлаб чиқариш ва уларни ҳаѐтга татбиқ қилиш 
мӯлжалланган. Сув ҳавзаларига ташланадиган тозаланган оқава сувларнинг тозалаш 
миқтори даражасига жуда катта талаблар қуйилмоқда. Шу мақсадда сув ҳавзаларининг 
санитария ҳолатини яҳшилашда қуйидаги тадбирлар амалга ошириш мӯлжалланган: 
- Оқава сувларни тозаловчи канализация иншоатларини қуришни жадаллаштириш; 
- Оқава сувларни янада чуқуррок тозалаш, уларнинг сифатини янада юқорироқ кутариш 
учун; 
- Саноат корхоналарида технологик жараѐн учун саноат корхоналаридаги тозаланган 
сувларни қайта ишлатиш ѐки бирнечабор ишлатиш усулига ӯтиш; 
- Саноат корхоналаридаги сув хӯжаликларини бутунлай туташтирилган усулга ӯтқазиш 
билан, сув ҳавзаларига оқава сувларни бутунлай оқизмаслик; 
- Тозаланган оқава сувларни суғориш ишларида ишлатиш, санитария ҳолатларини ҳисобга 
олган ҳолда; 
- Саноат корхоналарида технологик жараѐнларни сув ишлатилмайдиган жараѐнларга 
ӯтказиш. 
 
2.§ОҚАВА СУВЛАРНИНГ ТАРКИБИ, ХОССАЛАРИ ВА ЧӮКИНДИЛАРИ. 
Канализация тармоқларига тушадиган ифлосларни асосан қуйидаги турларга 
бӯлиш мумкин: 
- Минерал чиқиндилар; 
- Органик чиқиндилар; 
- Бактериал чиқиндилар; 
- Радиактив чиқиндилар. 
Минерал чиқиндиларга қуйидагилар киради: қум, тупроқ заррачалари, руда 
заррачалари, шлак, сувда эриган тузлар, кислоталар, ишқорлар ва бошқа шунга ӯхшаш 
моддалар. 
Органик чиқиндилар ҳосил бӯлиш шароитига ва турига кӯра икки турга 
бӯлинадилар: усимликдан ҳосил бӯлган, жониворлардан ҳосил бӯлган. 
Ӯсимликдан ҳосил бӯлганларига ӯсимликлар, мевалар, сабзавотлар қолдиқлари, 
қоғоз, ӯсимлик мойлари ва бошқалар киради. Бу чиқиндиларга кирувчилар таркибидаги 
асосий кимѐвий модда-углерод. 
Жониворлардан ҳосил бӯлган чиқиндиларга одамлар ва ҳайвонлардан физологик 
ажралган ифлослар, жониворларнинг тӯқима қолдиқлари, органик кислоталар ва 
бошқалар киради. Бу чиқиндиларга кирувчилар таркибидаги асосий кимѐвий модда-азот. 
Маиший хӯжаликлардан чиқадиган оқава сувлар таркиби тахминан 60%ни органик 
чиқиндилар ва 40%ни минерал чиқиндилар ташкил қилади. Саноат корхоналаридан 
чиқадиган оқава сувлар таркибидаги чиқиндилар миқтори бошқача бӯлиши мумкин, 



уларнинг миқтори корхонада ишлов бериладиган махсулотнинг туркумига ва технологик 
жараѐнига боғлиқ бӯлади. 
Бактериал ифлосларга тирик микрожонзодлар киради- хамиртуриш, муғор 
замбуруғи, майда йӯсин ва ҳар хил бактериалар. Маиший хӯжалик оқава сувларида касал 
тарқатувчи бактериалар ҳам бӯлади, дизинтерия, тиф, гижжа одамларнинг ва 
ҳайвонларнинг физологик чиқиндилари билан бирга оқава сув таркибига тушиши мумкин. 
Саноат чиқиндиларидан чиқадиган оқава сувлар таркибида ҳам касал тарқатувчи 
бактериалар бӯлиши мумкин (терига ишлов берадиган, жунларга ишлов берадиган 
корхоналарда, кушхоналар ва бошқалар). 
Оқава сувлардаги чиқиндилар ӯзининг физикавий ҳолатига кӯра сув таркибида 
қуйидаги ҳолатларда бӯлиши мумкин: 
- эриган, коллоидли, эримаган. 
Эримаган моддалар оқава сув таркибида заррачаларининг катталиги 100 мк катта 
ва заррачаларининг катталиги 100
–0,1
, 1 мк бӯлади. Илмий текширишлар шуни 
кӯрсатадики, маиший-хӯжалик оқава сувлар таркибида эримаган чӯкиндилар миқдори 
маълум миқдорда узгармас бӯлади ва унинг сон қиймати бир одамга суткада 65 г тӯғри 
келади. 
Эримаган моддалар оқава сув таркибида бӯлакчаларнинг катта кичиклиги - 
солиштирма оғирлиги, ҳамда оқава сувнинг оқиш тезлигига қараб сувнинг юзасида сузиб 
юриши (ѐғ, қоғоз, ѐғоч бӯлакчалари ва хакозо), муаллақ ҳолатида ѐки чӯкма шаклида 
қувурларнинг тубида судралиб оқиши мумкин. 
Оқава сувлардаги аралашмаган моддалар икки турга бӯлинади:

чӯкадиган; 

чӯкмайдиган. 
Чӯкадиган моддалар - 2 соат давомида 0,5 л ҳажмли кичик бӯлмаган шиша идишда 
чӯкадиган моддаларга айтилади. Чӯкмайдиган моддалар - 2 соат давомида чӯкмайдиган 
моддаларга айтилди. Айтилган 2 соат давомида чқкиши ихтиѐри олинган, чӯнки моддалар 
тиндиргичларда 2 соатдан ошмаган вақт давомида чӯктирилади. 
Коллоидли эритмани оқава сувдаги асосан гидрофилли ва гидрофабли коллоидлар 
ҳосил қилади. Гидрофилли коллоидлар дисперцияли заррачаларни сув молекумлари билан 
бирлаштириш қобилиятига эгадир, дисперцияли муҳит бӯлиб хизмат қилади. Улар асосан 
органик бирикмалардан, катта молекуляр оғирликка эга бӯлган углевод, оқсил, органик 
моддалари ва микрожонзодлардан ташкил қилади. 
Гидрофабили коллоидлар дисперцияли заррачаларни сув молекулярлари билан 
бирлаштириш қобилиятига эга эмаслар ва уларга лой, темир, алюмин оксидлари, 
кулсизлантирилган кӯмир ва бошқалар киради. 
Оқава сувларни ифлослантирадиган органик моддалар таркибидаги углеродлардан 
ташқари яна фосфор, калий, натрий ва хлор туз шаклида бӯлади, темир ва бошқалар. 




Download 1,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish