Ҳукм. Хулоса чиқариш



Download 59,86 Kb.
bet1/16
Sana21.02.2022
Hajmi59,86 Kb.
#57726
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
11-мавзу. Хукм-Хулоса чикариш


11-мавзу. Ҳукм. Хулоса чиқариш
Режа:
1. Ҳукм (мулоҳаза)нинг таърифи, хусусиятлари.
2. Оддий ҳукмлар.
3. Мураккаб ҳукмлар.
4. Хулоса чиқариш тўғрисида умумий маълумот.
5. Силлогизм моҳияти, аксиомаси ва қоидалар. Силлогизм фигуралари, модуслари.
6. Индуктив хулоса чиқариш. Аналогия.

1. Ҳукм предметга маълум бир хоссанинг, муносабатнинг хослиги ёки хос эмаслигини ифодаловчи тафаккур шаклидир.


Ҳукмнинг асосий вазифаси предмет билан унинг хусусияти, предметлар ўртасидаги муносабатларни кўрсатишдир. Ана шунинг учун ҳам у доимо тасдиқ ёки инкор шаклдаги фикрдан иборат бўлади. Фикр юритиш жараёнида биз предмет ва ходисаларнинг оддий, ташқи хусусиятлари билан бирга уларнинг ички, зарурий боғланишларини, муносабатларини билиб борамиз. Предмет ва ҳодисаларнинг хусусиятларини кетма-кет ўрганиб, улар ҳақида турли абстракциялар ҳосил қиламиз. Бу абстракциялар ҳукмлар ёрдамида ифодаланади. Билимларимиз турлича бўлгани учун, уларни ифодалайдиган ҳукмлар ҳам ҳар хил бўлади. Баъзи ҳукмларда аниқ, текширилган билимлар ифодаланса, бошқаларида хусусиятнинг предметга хослиги тахмин қилинади, яъни ноаниқ билимлар ифодаланади.
Ҳукмлар нисбатан тугал фикрдир. Унда конкрет предмет билан унинг конкрет белгиси ҳақида билим ифода қилинган булди.
Ҳукмлар воқеликка мос келиш даражасига кўра чин, хато ва ноаниқ (эҳтимол, тахминий) бўлади. Объектив воқеликка мос келган, уни тўғри ифодалаган ҳукмлар чин, мос келмаганлари хато бўлади. Айни вактда чинлигини ҳам, хатолигини ҳам аниқлаб бўлмайдиган ҳукмлар – ноаниқ ҳукмлар мавжуддир.
Ҳукмлар тилда гаплар орқали ифодаланади. Ҳукм мантиқий категория бўлса, гaп грамматик категориядир. Ҳукмлар асосан дарак гaп орқали ифодаланади. Фақат дарак гаплардагина фикр тасдиқ ёки инкор ҳолда бўлади. Масалан, «Жиноят жазосиз қолмайди», «Маърифатсизлик – бу жоҳиллик» каби гаплар ҳукмни ифода қиладилар.
ОДДИЙ ҲУКМЛАР
Ҳукмлар тузилишига кўра оддий ва мураккаб бўлади. Оддий деб таркибидан яна бир ҳукмни ажратиб бўлмайдиган мулоҳазага айтилади. Таркибидан икки ёки ундан ортик ҳукмни ажратиш мумкин бўлган мулоҳазаларга мураккаб ҳукм дейилади. Масалан, «Спорт билан шуғулланиш соғлом турмуш тарзини шакллантиради» деган мулоҳаза оддий ҳукмни ифодалайди. “Китоб ўқиш саводлилик ва маърифатлиликни ривожлантиради” ёки “Борлиқ табиат, жамият ва инсон онги каби соҳаларни қамраб олади”, деган мулоҳаза мураккаб ҳукмлардир. Бу мулоҳазанинг таркиби уч кисмдан:
«Борлиқ табиатни қамраб олади» ва «Борлиқ жамиятни қамраб олади», «Борлиқ инсон онгини қамраб олади» деган уч оддий ҳукмдан иборат.
Мулоҳаза (ҳукм) таркибида мантиқий эга ва мантиқий кесимни ажратиб кўрсатиш мумкин. Мантиқий эга-субъект (S) фикр қилинаётган предмет ва ҳодисани билдиради. Мантиқий кесим-предикат (Р) предметга хос хусусиятни, муносабатни билдиради. Предикатда ифодаланган билимлар ҳисобига субъект ҳақидаги тасаввур бойитилади. Ҳукмнинг субъект ва предикати унинг терминлари деб аталади.
Ҳукмнинг учинчи зарурий элементи мантиқий боғламадир.У субъект ва предикатни бир-бири билан боғлайди, натижада ҳукм хосил бўлади. Оддий қатьий ҳукмнинг формуласи қуйидагича ёзилади: S-P.

Download 59,86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish