7.2. Хайрлашар эканмиз…
Севимли китобхон! Китобнинг илк саҳифаларидан
сўнгги сатрларигача биз билан ҳамроҳ бўлганингиз
учун ғоят миннатдорчилик билдирамиз! Яна бироздан
сўнг ушбу китобчага ҳам якуний нуқта қўйилади.
Албатта, биз бу китобда асаб тизимига хос барча
хуш ва нохуш ҳолатларни, касаллиг-у хис латларни
қамрай олмадик, лекин энг муҳимларини етказа олдик
деган умиддамиз.
Китобни ўқигач, ташқарига чиқинг-у, атроф даги одам-
ларга назар ташланг, кимдир хурсанд, кимдир хафа,
кимдир асабий, кимдир тушкун, яна кимнидир ғайрати-
дан ўт чақнайди. Ахир, ҳаммасининг номи бир – одам,
инсон, башар! Аммо нега ҳар хилмиз?! Ҳаёт рецепти
ёки ҳамма дардга шифо малҳам борми? Тушкун одамга
шуни берсак-у, бирдан ўзини бахтли ҳис қилса! Аммо
бахтнинг ўзи нима?! Касал одам ўзини бахтли сезиши
мумкинми? Бу каби мураккаб саволларга ҳеч ким жавоб
тополмайди. Бундай малҳам йўқлигини ҳам ич-ичидан
тушуниб туради. Шундай одамларга нима дейишингиз
кераклигини шу китоб орқали уқтирмоқ бўлдик. Ҳаёт –
кураш дегани. Курашсин ва дардни енгсин!
Доим кимгадир керакли бўлсин, кимдир уни соғи-
ниб яшасин. Яна ва яна ўзидаги ялқовлик, хафақонлик,
ожизликка қарши курашсин. Йиқилса, ўрнидан туриб,
ўзини чорлаган одамлар иқболига шошилсин. Ўзи ар-
доқлаган инсонлар чеҳрасидан шифо изласин! Ноумид
бўлмасин, ғайрат қилсин! Бир-биридан ажойиб режа-
лар тузсин. Янги кундан баҳра олиб яшасин.
Касалликлар асабдан эмас, ҳурматли китобхон.
Аслида, биз, одамлар ўз хоҳишимиз билан бошимизга
орттириб оладиган бу югур-югурлар, ғам-ташвишлар,
йўқ нарсаларнинг ортидан чопишлар-у беҳуда ҳаракат-
ларга асабларнинг ўзи дош беролмай қолади...
Танангизга сиз ҳукмфармосиз, аксинча эмас!
«Қандай бўлмасин, бунга эришаман» – деган қарорга
келганда, стресс дастурини ишга тушириб, ўз организ-
мингиз имконидан ошиб кетганингизни, ундаги барча
меъёрларга хилоф иш тутганингизни ҳам пайқамай
қоласиз. Шўрлик вужудингиз «подшо амри вожиб» дея
бор куч-қувватини сиз кўндаланг қўйган вазифани ба-
жариш учун сарфлай бошлайди! Кейин ғалаба деб ўй-
лаганингиз, аслида мағлубият экани анг лашилади!
Асаб тизими ўзимизнинг бошимизга ўзимиз солган, кейин
эса ундан қандай чиқишни билмай юрган сурункали стресс
ҳолатидан азият чекади. Ҳаётдаги вазиятлар касалликка
сабаб бўлмайди, балки ўша вазиятларга бизнинг муноса-
батимиз сабабчидир! Ҳаммаси оддийдек, буни ҳамма би-
ладигандек туйилади, лекин қаёқдандир инсультлар, фа-
лажлар, дистониялар ва хондрозлар пайдо бўлаверади.
Ким ўйлабди деймиз-у, ҳайрон елка қисамиз.
Саломатлик, маъжозий маънода айтганда, ҳеч қайси
организм узоқ кетишни хоҳламайдиган жаннатмонанд
ўлка, лекин ҳукмдорнинг номақбул фармонлари, ке-
раксиз тадбирлари, «маишат»лари туфайли кўпинча ўз
юртидан бадарға этилиб, олисда унга талпиниб яшай-
ди. Мабодо шундай эканини сезсангиз, вужудга зудлик
билан ёрдам қўлини чўзинг. Доим саломатликда яша-
шига имкон яратинг. Бунда қариндошлар, дўстлар, ши-
фокорлар, дорилар ва билим кўмагига таянинг. Аллоҳга
ишонинг ва мададидан умидвор бўлинг!
Сизга ва яқинларингизга доим соғлиқ тилайман!
Do'stlaringiz bilan baham: |