УўК: 65. 89 Кбк: 56. 12 А–82 Асаб тизимингиз саломат бўлсин



Download 1,12 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/53
Sana23.02.2022
Hajmi1,12 Mb.
#147889
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   53
Bog'liq
Asab tizimi

6.18. Остеохондроз
Бир стакан сули дони 1 л сувга солинади, сув нинг 
тўртдан бир қисми қолгунча қайнатилади. Тиндирилади. 
Кунига 3 маҳал овқатдан олдин ярим стакан асал ёки 
қаймоқ билан ичилади. Бу рецепт бўғимдаги оғриқлар-
да ҳам ёрдам беради.
6.19. Остеохондрозни даволашда
ванна учун бир нечта рецепт
1. 1 кг эман ёки тоғтерак (мажнунтол ҳам бўлаверади) 
пўстлоғини майдаланг ва 3 л сувга солинг. Қайнагунча 
оловга қўйиб, кейин ваннага солинг ва маъқул ҳарорат-
га келгунча совуқ сув қўшинг. Муолажа давомийлиги – 
15-20 дақиқа.
2. 300 г мойчечак гулини 5 л сувга солиб қайнатинг. 2 
соат дамланг, тиндиринг ва дамламани ваннага солинг. 
Маъқул ҳароратгача совуқ сув қўшиб, 15-20 дақиқа 
ваннадан чиқманг.


Асаб тизимингиз саломат бўлсин
116
3. 1,5 кг қарағай игнабарглари, шохчалари ва ғуд-
даларини совуқ сувга солиб, 30 дақиқа қайнатинг. 
Идишнинг оғзини маҳкам ёпиб, 12 соат дамлаб қўйинг. 
Сўнгра ваннага қуйиб, 2-3 кг ош тузи қўшинг. Мақбул ҳа-
роратга келгунча совуқ сув қўшинг. Муолажа давомий-
лиги – 15-20 дақиқа, ҳафтасига 1-2 марта.
6.20. Ўзини уқалаш
Ўзини уқалаш 
 даволовчи уқалашнинг соддалашти-
рилган усуллари бўлиб, уни ҳар ким мустақил равишда 
амалга ошириши мумкин.
Даволовчи жисмоний машқлар мажмуасида ва бош-
қа даволаш усуллари билан биргаликда ўзини уқалаш 
ҳам қўлланилади. Ундан қарийб барча касалликлар 
даврида, айниқса, сурункали касалликларда уй шарои-
тида оқилона фойдаланиш тавсия этилади.
Ўзини уқалашда уқаланаётган соҳа ва унга яқин 
жойларга қон оқиши сезиларли ортади, шунинг эвазига 
тўқималар озиқланиши яхшиланади, соғайиш ва функ-
цияларнинг тикланиш жараёнлари тезлашади. Ўзини 
уқалаш таъсирида фаол мушак фаолияти учун қулай 
шарт-шароит юзага келади.
Қизиқарли маълумот – уқалашдан сўнг ишлаёт-
ган капиллярлар сони 40 марта ортар экан! Седатив, 
тинчлантирувчи уқалашда мушаклар тонуси камаяди
стимулловчи уқалашда эса мушаклар ўз тонуси ва зич-
лигини оширади. Ўзини уқалаш лимфалар циркуляци-
ясига ҳам ижобий таъсир кўрсатиб, бўғим ва пайларда 
моддалар алмашинуви жараёнларини яхшилайди.
Ўзини уқалашда уқаловчи ўтказадиган уқалашдаги 
каби усуллар қўлланилади. Лекин қаерда бўлса ҳам, 
қачон бўлса ҳам ўзингизни уқалай олишингиз бу анча 
афзал эканини исботлайди. Бундан ташқари, ножўя 
таъсирлар хавфи қарийб нолга тенг, чунки ўзингизни 
уқалаш жараёнида ҳатто бироз оғриқ сезишингиз била-
ноқ ҳаракатланишдан тўхтай оласиз.


Асаб тизимингиз саломат бўлсин
117
Бундан ташқари, ўзини уқалаш психология китобла-
рида ёзилгани каби шунчаки фаоллигингиз ёки касал-
ликка нисбатан муносабатингиз эмас, балки муаммо-
ларни енгиб ўтиш йўлида қўлга киритилган ярим имко-
ниятингиздир!
Ўзини уқалашда мушаклар имкон қадар бўш қўйилиб, 
тери юзаси тоза бўлиши керак. Уқалаш самарасини оши-
риш учун апизартрон, эфкамон, випросал, финалгон каби 
уқалаш кремлари ва малҳамларидан фойдаланиш мумкин.
Даволовчи бадантарбиядан олдин, нонуштадан 20-30 
дақиқа аввал, кундузи овқатдан олдин ёки овқатдан 1-2 соат 
кейин ўзини уқалаш жуда яхши фойда беради. Қўлингизни 
ювинг, қулай вазиятда туриб олинг, уқаланадиган жой 
мушак ларини тўлиқ бўшаштиринг, текис нафас олинг.
Ўзини уқалаш давомийлиги бошланишига 5 дақиқа, 
кейинчалик бу 15 дақиқагача етказилади. Ҳар бир усул 
3-6 марта такрорланади ва силаш билан якунланади. 
Даволовчи бадантарбия маж муи каби ўзини уқалаш ҳам 
ортиқча толиқиш, мадорсизлик, нафас бўғилиши, оғриқ 
кучайишини келтириб чиқармаслиги лозим. Неча марта 
бажариш бевосита ўз имкониятингизга боғлиқ, ўртача 
ҳафтасига 1-6 маҳал қилиш мумкин.
Ўзини уқалашнинг барча усуллари лимфа томирлари 
бўйлаб яқин жойлашган лимфа тугунлари йўналишида 
бажарилади: оёқ панжаларидан болдир бўғимига, болдир 
бўғимидан тиззаости чуқурчасига, тиззаости чуқурчаси-
дан чов тугунлари томон. Қўлда эса бармоқлардан тирсак 
бўғимига, тирсак бўғимидан қўлтиқости чуқурчасига.

Download 1,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish