Кўзланган натижа:
Давлат органлари ва ташкилотларининг “Спорт тарғиботчиси” қўшимча вазифаси юкланган ходимларига тўланадиган устама ҳақларини буджет маблағлари ҳисобидан қоплаш орқали уларга юкланган аниқ вазифаларни сидқидилдан ва тўла-тўкис амалга оширилишини талаб қилиш, фуқаролар ўртасида спортни кенг тарғиб қилиш, айниқса давлат хизматчиларининг соғлом турмуш тарғига риоя этишига эришиш.
Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётига оид:
1. Уйчи туманидаги умумий ўрта таълим мактабларида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директорининг 2013 йил 10 октябрдаги 01-339-сонли буйруғи билан тасдиқланган Чет тиллар ўқитувчиларининг базавий лавозим маошларига ойлик устама белгилаш учун тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом талабларига риоя этилиши аҳволини мониторинг тарзида ўрганиш ва таъсир чоралари киритиш;
2. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 378-моддаси (Солиқ солинмайдиган даромадлар)нинг 16-бандида белгиланган талабларга риоя этилиши аҳволини (Ўзбекистон Республикасининг прoфессионал ва олий таълим ташкилотларида таълим олиш (ўзининг, шунингдек йигирма олти ёшга тўлмаган фарзандларининг ёки эрининг (хотинининг) таълим олиши) учун тўлов) туман тиббиёт бирлашмаси ёки бошқа бюджет ташкилотларида мониторинг тарзида ўрганиш ва таъсир чоралари киритиш;
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида:
1. Уйчи туманидаги умумий ўрта таълим мактабларида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2015 йил 10 июндаги 15-мҳ ва 30-сон қарори билан тасдиқланган Жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган ҳамда узоқ вақт даволанишга муҳтож болаларнинг уйда якка тартибда таълим олишларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги НИЗОМ талабларига риоя этилиши аҳволини мониторинг тарзида ўрганиш ва таъсир чоралари киритиш.
2. Ўзбекистон Республикаси Халқ таьлими вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2016 йил 25-июлдаги (Ўзбекистон Республикаси Aдлия вазирлиги томонидан 2016-йил 23-августда рўйхатдан ўтказилган, рўйхат рақами 2821) 8-мҳ-сон Қарори билан тасдиқланган Низомга асосан Мактабгача таълим муассасаларидаги (мактаб-интернатлардаги) болалар умумий сонининг 15 фоизи доирасида кам таъминланган оилалар фарзандлари тўловдан озод қилинади. Бунда биринчи навбатда ота-оналаридан бири ёки иккаласи I ёхуд II гуруҳ ногирони бўлган кам таъминланган оила фарзандларига, шунингдек ўртача ойлик жами даромади енг паст даражада бўлган кам таъминланган оила фарзандларига имтиёз берилади.
Шунингдек, Қарорга ко`ра қуйидаги касалликлари бор болалар учун боғча пули тўланмайди
1. нутқидаги оғир нуқсонлар (ринолалия, дудуқланиш, болалар афазияси, руҳий-нутқий ривожланишда орқада қолиш).
2. Эшитишдаги оғир нуқсонлар (I — IV даражадаги карлик).
3. Кўришдаги оғир нуқсонлар (кўзи ожизлар, бир кўзи соққаси йўқлиги (анофталм), амблиопия ва ғилай бўлган заиф кўрадиганлар).
4. Таянч-ҳаракатланишидаги нуқсонлар (бош мия, бўйин, кўкрак қафаси, умуртқа, бўғимлар ва оёқлар операцияларининг барча турларидан кейинги ҳолати; бўйин, кўкрак қафаси, умуртқанинг идиапатик деформациялари; кифоз; лордоз; кифосколиоз; оёқ панжалари фалажи; таянч-ҳаракатланиш аъзоси ривожланиши аномалиялари; артрозоартритлар; остехондропатия; хондродистрофия; болалар церебрал фалажи; менингоенсефалитга чалингандан кейин ҳамда туғруқ асоратларидан кейинги таянч-ҳаракатланиш аъзоларининг барча патологиялари (гемипарез, парапарез, монопарез ва шу турдаги плегиялар); полирадикулоневритлар ва уларнинг асоратлари).
5. Психик ривожланишда орқада қолиш (ақлий орқада қолиш (ақлий фаолиятининг орқада қолиши ва ақлий заифликнинг йенгил даражаси).
6. Мураккаб нуқсонлар (ривожланишда икки ва ундан ортиқ нуқсонлар мавжудлиги).
7. Сил касаллигининг илк кўриниши (сил касаллиги билан касалланган бемор билан бир оиладан (хўжаликдан) бўлиб алоқада бўлганлар, тубвираж), шунингдек сил касаллигидан кейинги тиклаш даври.
Юқоридагиларга кўра Уйчи туман Мактабгача таьлим бўлими ва туман мактабгача таьлим муассасаларида мониторинг ўтказиб, ижтимоий ҳимояга муҳтож ёки кам таьминланган оилалар фарзандларини давлат мактабгача та`лим муассасаларида бепул бўлишини, шунингдек белгиланган касаллиги бор болаларнинг имтиёзли асосда бепул мактабгача та`лим олишини та`минлаш орқали уларни ижтимоий ҳимоя қилиш
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил
30 сентябрдаги “Умумий ўрта та`лим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини моддий рағбатлантириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги 823-сон Қарорига кўра Педагог, психолог ва кутубхона ходимларининг базавий тариф ставкаларига ҳар ойлик устамалар тарбиявий жараённинг амалга оширилиш сифати ва самарадорлигига, синфдан ташқари ишларга ҳамда ўқувчиларни инсонпарварлик ва меҳр-оқибат руҳида тарбиялашга, тегишли синфлар ва ўқув фанлари учун тасдиқланган умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартларида назарда тутилган билимлар ва кўникмалар тўлиқ ҳажмининг ўқувчилар томонидан ўзлаштириб олиниши даражасига ва ўқув жараёнига қўшилган аниқ ҳисса, ўқитишнинг юқори самарадорлиги ва сифати учун 40 фоизгача миқдорда устама белгиланади.
Педагог ходимларнинг фаолиятини баҳолаш мезонлари асосида тўплаган умумий баллари бўйича уларга қуйидаги миқдорларда устама ҳақ белгиланади:
65 — 70 балл тўпласа — 10 фоиз;
71 — 75-балл тўпласа — 15 фоиз;
76 — 80 балл тўпласа — 20 фоиз;
81 — 85 балл тўпласа — 25 фоиз;
86 — 90 балл тўпласа — 30 фоиз;
91 — 95 балл тўпласа — 35 фоиз;
96 — 100 балл тўпласа — 40 фоиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |