Кутилаётган натижа: Тумандаги 22104 нафар фуқарони яшаб турган уй-жойига нисбатан эгалик ҳуқуқини белгилаш.
3. Амалиётда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари рахбар ҳодимлари томонидан юридик шахсларни, хусусан, фермер хўжалиги рахбарларини ўзлари учун маъқул келмаган шартнома шартлари бўйича шартнома туздиришга мажбурланмоқда. Бу эса Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 354-моддаси (Шартнома тузиш эркинлиги) талабига зид.
Таклиф: Ўзбекистон Республикаси МЖтК га 24111-модда, яъни хўжалик юритувчи субъектларнинг шартномавий муносабатларига аралашиш, шартнома тузишга мажбурлаш жавобгарлигини киритиш.
Қонунчиликка таклиф
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 31 октябрдаги 6099-сон Фармонига ўзгартириш киритиш бўйича
Фармоннинг 13-бандида 2021-йил 1-январдан барча давлат органлари ва ташкилотларида: соғлом турмуш тарзи ва оммавий спортни ривожлантириш мақсадида меҳнат жамоаларида фаолият юритаётган ходимга “Спорт тарғиботчиси” қўшимча вазифасини юклаш ва унинг базавий лавозим маошига 20 фоиз миқдорида устама белгилаш йўлга қўйилиши, ушбу маблаг`лар ижрочиларнинг буджетдан ташқари маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар асосида ташкил етилиши белгиланган.
Соҳадаги муаммо:
Давлат органлари ва ташкилотларидаги “Спорт тарғиботчиси” вазифаси юкланган шахсларга ушбу ташкилотларнинг буджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан тўланиши кўп ҳолатларда уларга устама тўлаб берилмаётганлигига сабаб бўлмоқда, хусусан Уйчи туман ҳокимининг
2021 йил 31 июлдаги кўрсатмасига асосан юқоридаги Фармон ижросини та`минлаш мақсадида Уйчи туманидаги 25 та давлат органлари ва ташкилотларида “Спорт тарғиботчиси” қўшимча вазифасини юклаш ва унинг ба`завий лавозим маошига 20% миқдорида устама белгилаш бўйича топшириқ берилган бўлсада амалда ушбу “Спорт тарғиботчиси” қўшимча вазифаси юкланган ходимлар кўпчилик қисмининг ойлик маошларига устама ҳақлари тўлаб берилмаган, бу эса ўз навбатида ушбу вазифасини бажарувчи ходимларда вазифага нисбатан совуққонлик билан қараш, уни амалда бажармаслик ёки кўр-кўрона бажаришига сабаб бўлмоқда.
Таклиф:
Биринчидан, Юқоридаги Фармоннинг 13-бандига ўзгратириш киритиш, яьни ташкилотлардаги “Спорт тарғиботчи”ларига аниқ вазифа ва мажбуриятлар юклаш, хусусан иш вақтидан сўнг танланган кунларда (ҳафтада камида бир марта) жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари (югуриш, сузиш, футбол, бадминтон, волейбол, баскетбол, стритбол, стол тенниси ва бошқалар) билан шуғулланишига шароит яратиш, я`ни уларни уюштириш, спортга кенгроқ тарг`иб қилиш ва қизиқтириш;
веб-сайтлар, ижтимоий тармоқлар, оммавий ахборот воситалари (телевиденийе, радио, газета, Интернет тармоғи) орқали бу борада амалга оширилаётган ишлар, шунингдек, соғлом турмуш тарзига амал қилишнинг аҳамияти мунтазам равишда ёритиб бориш каби аниқ вазифаларни юклаш;
Иккинчидан, “Спорт тарғиботчиси” қўшимча вазифаси юкланган ходимларга уларнинг базавий ойлик иш ҳақларининг 20% миқдоридаги қўшимча устама ҳақларини буджет маблағлари ҳисобидан тўлаш тизимини жорий қилиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |