Ҳужайра шираси. Ҳужайра ширасининг тарки-бий қисми ўсимлик тури, органлар, тўқима ва ҳужайра ҳолатига қараб ўзгаради. Ҳужайра ширасида карбонсув-
лар, органик кислоталар, алкалоидлар, глюкозидлар ва кўпгина бошқа модцалар бўлади.
Карбонсувлар. Ҳужайра шираси таркибида карбонсув-лардан сахароза, глюкоза ва фруктоза кўпроқучрайди. Бу моддалар цитоплазманинг нафас олиши учун асосий энер-гия манбаи ҳисобланади.
Сахароза — шакарқамиш деб аталадиган ўсимлик ҳужайра ширасида бўлади. Бу ўсимлик тропик минтақа-ларда ўсади. Сахароза қанд лавлаги илдизмеваларида ҳам жуда кўп миқдорда тўпланади. Озиқ-овқат учун ишлати-ладиган қанд шакарқамиш ва қанд лавлагидан олинади.
Глюкоза узум шакари, фруктоза — мева шакари одатда сахароза билан аралаш ҳолатда учрайди. Улар пишган ме-валар (узум, олма, нок, шафтоли, қовун, тарвуз ва бош-қалар)нинг этида тўпланади. Баъзи ўсимликларнинг хужай-ра ширасида полисахаридлар шилимшиқ ёпишқоқ шакл-да бўлади (масалан, кактусдошлар, орхидеягулдошлар, семизўтгулдошл ар).
Мураккабгулдошлар оиласининг баъзи вакиллари ил-дизида (андиз, ер ноки) инулин моддаси тўпланади. Та-лайгина ўсимликларнинг ҳужайра ширасида карбонсув-лардан пектин моддаси учрайди (апельсин, лимон, беҳи, олма, олхўри ва бошқалар). Бу моддаларниг кислота ва қанд билан бирга ивиб қолиш хусусиятига эгалиги, шу сабабли озиқ-овқат маҳсулотларини тайёрлашда ундан желатина сифатида фойдаланилади.
Пишиб етилган уруғларнинг вакуоласида коллоид шакл-да оқсил моддаси тўпланади (ғалла донлари, лолагулдош-лар, итузумдошлар, соябондошлар). Бундай вакуола оқсил-ли вакуола деб аталади. Вакуоладаги оқсиллар ғадир-бу-дур эндоплазматик ретикулумнинг рибосомаларида синтезланади.
Органик кислоталардан ҳужайра ширасида лимон, олма, янтар, шавел кислоталар бўлади. Бу кислоталар кўпинча пишмаган меваларда учрайди. Шунинг учун ҳам хом ме-валарнинг таъми нордон бўлади. Органик кислоталар ми-нерал туз ионлари билан ҳужайрада осмос ҳолатини сақ-лашда иштирок этади.
Ҳужайра шираси таркибида ошловчи моддалардан та-нин тўпланади. Бу модда ҳужайра шираси таркибида баъ-
зан жуда ҳам кўп миқцорда тўпланади ва саноатда терини ошлашда ишлатилади. Танин таъсирида тери таркибидагй оқсиллар эримайдиган ҳолатга келади ва тери юмшаб, сув текканда шишмайдиган бўлади. Ўзбекистонда ошловчи ўсимликлардан таран, сабзавот ўсимлиги сифатида нор-дон отқулоқ ёки шовул каби ўсимликлар ўсади. Кейинги йилларда энг яхши дубил модца берувчи ўсимлик сифати-да таран экилмоқда.
Алкалоидлар (арабча — алкали — ишқор; юнон. эй-дос — ўхшаш қиёфа) — ўсимлик ҳужайра ширасида учрай-диган ишқор таъми аччиқ, рангсиз, баъзан тўқсариқ (зар-ғалдоқ) бўлади. Алкалоидлар юксак ўсимликлар ҳужайра ширасида учрайди. Ҳозирги вақтда алкалоидларнинг 2 мингдан ортиқ тури аникланган.
Алкалоидлар ҳамма ўсимликларда ҳам учрайвермайди, улар фақат айрим ўсимликларга хос белги ҳисобланади. Масалан, кўкноргулдошлар, айиқтовондошлар, ит-узумдошлар (бангидевона, мингдевона), рўянгулдошлар оилаларига кирадиган хинин ва кофе дарахтларида кўп бўлади.
Алкалоидлар медицинада дори-дармон сифатида жуда ҳам оз миқцорда ишлатилади (морфин, кофеин, хинин). Қишлоқ хўжалигида зарарли ҳашаротларга қарши кураш-да анабазин, никотин каби моддалар қўлланилади. Баъзи ўсимликларнинг ҳужайра ширасида жуда ҳам кўп миқдорда алкалоид (кўкнор), айрим ўсимликларда каучук (қоқи, гевея, таусагизда) тўпланади.
Гликозидлар (юнон. г л и к и с — ширин) — қандларни спирт, альдегид, фенол ва бошқа моддалар билан бирики-шидан ҳосил бўлади. Ўсимлик гликозидлари табобатда дори-дармон сифатида ишлатилади. Масалан, ландишдан олинадиган гликозид юрак хасталикларини даволашда ишлатилади.
Самарқанд, Навои вилоятларининг • ўл ва адирларида ёввойи ҳолда ўсадиган лагохилус ёки кўкпаранг ўсимли-гининг барг ва гулларидан лагохилин (тўрт атомли дитер-пин спирт) олинган. Бу модда табобатда турли хил касал-ликларни, айниқса қон кетишини тўхтатишда ишлатилади.
Гликозидларга ҳужайра шираси таркибида учрайдиган флавоноидлар (лот. фл авус — сариқ) ранг берувчи фер-
ментлар ҳам киради. Флавоноидлар ўсимлик гулига сариқ ранг беради. Масалан, сигирқуйруқ, примула, капалакгул-дошлар, мураккабгулдошлар кўпчилигининг гули сариқ рангда бўлади.
Баъзи ўсимликларнинг ҳужайра шираси таркибида ан-тоциан (юнон. антос —гул; кианос — кўк) деб атала-диган пигмент бўлади, бу пигмент ҳужайра ширасига қизил, кўк, бинафшаранг беради. Бу, ранг-баранглик ҳашаротларни гулга жалб этиб, четдан чангланишини осонлаштиради.
Ҳужайра таркибидаги аралашмалар. Модда олмашину-вининг маҳсулотлари, ҳужайра гиалоплазмасида, органел-лалар, вакуола ва баъзан ҳужайра пўстида эритмалар ёки қаттиқ бирикма — кристалл ҳолида тўпланади. Уларни ёруғлик микроскопида кўриш мумкин. Бу моддалар крах-мал, алейрон доначалари, рафид ёки друз шаклида кўри-нади (2, 3-расмлар).
Крахмал доначалари. Крахмал, одатда, лейкопластларнинг ичидаги стромада бир ёки бир неча доначалар шаклида ҳосил бўлади. Крахмал кимёвий таркиби жиҳатидан углевод бўлиб, у а — 1,4 — 0 — глюкан — полисахарид — (С6H12О5)2 шаклида ёзилади.
Крахмал доначалари совуқ сувда эримайди, иситилганда оқ модда — клейстерга айланади.
Ассимиляцион бирламчи крахмал фотосинтез жараё-нида ёруғда ўсимликларнинг хлоропластларида ҳосил бўла-
2-расм. Ҳужайрада оксалат кальций тузларининг кристаллари: 7—2
рафидлар; 3 — опунция ҳухайрасидаги друзлар; 5 — картошка
баргининг ҳужайрасидаги кристалл.
3-расм. Ҳужайрада кристалларнинг тўпланиши:
А — анжмр баргининг эпидерма ҳужайраларида тўпланган цистолит; Б — традесканция баргининг ҳужайраларида тўпланган рафидлар; В — анжир баргининг устунсимон ҳужайра тўқималаридаги друзлар; Г— бегония новда ҳужайраларидаги друз ва кристаллар; Д—пиёзнинг эпидерма ҳужайраларидаги кристаллар.
Кечаси қоронғулиқца ассимиляцион крахмал фермент-лар воситасида глюкозага айланади. Ҳосил бўлган глюко-за ғамловчи тўқималар (тугунак, илдизмевалар, пиёзбошлар)нинг махсус лейкопластлари ёки амилопласт (лот. амилум — крахмал) ларида тўпланади ва иккиламчи крах-малга айланади. Агар амилопластларда крахмал доначала-ри биттадан юзага келса оддий, иккита ёки бир неча крах-мал доначаларидан иборат бўлса мураккаб крахмал дона-чалари деб аталади. Микроскоп остида қаралса крахмал доначалари қатлам-қатлам бўлиб кўринади (4-расм) Қат-ламлар концентрик (кон.— биргаликда; центрум — мар-каз) крахмал кўпинча капалакгулдошлар, ғаллагулдошларда учрайди, баъзан эксцентрик (лот. экс — қўшимчадан таш-қари) қатлам (картошка тугунакларида) бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |