Ҳужайра ҳақида тушунча.
Организмнинг структура ва функционал бирлиги ҳужайрадир. 1665-йилда физик олим Р.Гук (1635-1703-й.) томонидан содда микроскоп ихтиро қилиниши ҳужайра таълимотининг туғилишига сабабчи бўлди. Ҳужайра организм тузилиши ва ҳаѐт фаолиятининг асосини ташкил қилади. Тирик мавжудотлар эволюцияси организм ҳужайраларининг структура ҳамда функцияларига қараб табақаланиши, яъни турли шакл-шамойилга кириб, ҳар хил тоифаларга бўли- ниши билан характерланади. Бунинг натижасида ҳужайралар муайян функцияларни (ҳаракат, секретор, ҳимоя ва бошқаларни) бажаришга мослашади.
Электрон микроскоп кашф етилиши билан ҳужайранинг таркиби ва ундаги моддалар алмашуви ўрганила бошланди. Ҳужайралар шарсимон, дуксимон, призмасимон, кубсимон шаклда бўлиб, уларнинг ҳажми ҳам ҳар хил. Улар микрометр билан ўлчаниб, 5-10 микрондан бир неча юз микрометргача бўлиши мумкин. Ҳужайраларнинг шакли ва ҳажми ҳар хил бўлишидан қатъий назар улар умумий тузилиши билан бир бирига ўхшашдир.
Ҳужайра уч қисмдан, мембрана, цитоплазма ва ядродан ташкил топади. Ҳужайра мембранаси уч қават тузилишга эга бўлиб, ҳар бири 25 А қалинликда бўлади.Ҳужайра мембранаси ташқи ва ички муҳит орасидаги моддалар алма- шувини бошқаради, ҳамда турли ионларни танлаб ўтказиш хусусиятига эга.
Ҳужайра цитоплазмаси мембрананинг ичида жойлашган бўлиб, таркиби органик ва анорганик моддалардан иборат. Цитоплазма органоидларига: мито- хондрия, ички мембрана, лизосома. Голжи аппарати, рибосома, центросомалар киради. Уларнинг ҳар бири маълум вазифаларни бажаради.
Голжи аппарати қўшқавват мембрана билан қопланган йирик вакуо- лалардан ва майда пуфакчалардан иборат. Голжи ҳужайранинг бўлинишида иштирок этади. Рибосомалар ҳужайралар таркибида бўлиб, оқсиллар синтезида қатнашади. Лизосомалар ферментлардан иборат, улар ҳужайрадаги озиқ моддаларни майда заррачаларга парчалайди. Шу туфайли шартли равишда ҳужайранинг овқат ҳазм қилиш органи деб аталади.
Митохондриялар таѐқчасимон, донадор, ипсимон шаклларда бўлиб, диаметри 0,5 мкм, узунлиги 7 мкм га этади. Улар ферментлар ва витаминларга бой, икки қават мембрана билан қопланган. Митохондрия ҳужайрани энергия билан таъминловчи кўпгина кимѐвий реакцияларда иштирок этади. Жумладан, унда аденозинтрифосфат кислота (АТФ) ва креотинфосфат кислота (КФ) синтез қилинади. Ҳужайра қўзғалиб иш бажарганда, бу кислоталар парчаланиб, энергия ҳосил қилади. Центросомалар, яъни ҳужайра маркази ядро атрофида жойлашган бўлиб, ҳужайра бўлинишида муҳим рол ўйнайди.
Ҳужайра ядроси цитоплазманинг марказида жойлашган. Ҳужайранинг барча ҳаѐтий жараѐнларини бошқаради ва унинг кўпайишини таъминлайди. Унинг шакли, ўлчами кўпроқ ҳужайранинг шакли ва ўлчамига боғлиқ. Ядро цитоплазмадан мембрана орқали ажралиб туради. Ядро мембранасининг тэшиклари бўлиб, цитоплазмадаги оқсиллар шу тэшиклар орқали ядрога, ядронинг моддаси эса цитоплазмага ўтади. Мембрананинг остида ядронинг ярим суюқ моддаси - ядро шираси бор. Ядро ичида майда донача шаклидаги моддалар бўлиб, уларнинг айримлари махсус бўѐқларда бўялади.
Ҳужайра ядросининг бўлинишида иштирок этадиган ва яхши бўяладиган таначаларни 1888-йилда немис олими В.Валдейер аниқлаб, уларни хромосо- малар деб атаган. Хромосома грекча сўз бўлиб, «хромос» бўѐқ, ранг, «сома» танача деган маънони билдиради. Хромосомалар организмнинг ўзига хос барча белгиларини ирсий йўл билан наслдан наслга ўтказади. У оқсиллар ва нуклеин кислоталарнинг йирик молекулаларидан ташкил топган. Хромосомалар ипсимон ѐки таѐқчасимон шаклда бўлиб, унинг сони турли ўсимлик, ҳайвон ҳужайраларида турличадир. 1956-йилда кўрсатиб берилгандек одам ҳужайра- лари 46 та хромосомадан иборат. Ҳужайраларнинг бўлиниши хромосома- ларнинг ипсимон иккита тизилмага ажратилишидан бошланади. Хромосомалар кимѐвий табиатининг аниқланиши биокунѐнинг сўнгги-йилларда қўлга киритган энг катта ютуғи бўлди. Хромосоманинг дезоксирибонуклеин (ДНК) ва рибонуклеин (РНК) кислоталардан ташкил топганлиги аниқланди. Ҳозирги вақтда ДНКда белгилар информацияларининг кодлари сақланиши, яъни ДНК орқали ҳужайрадан-ҳужайрага, организмдан-организмга ирсий ахборот ўтказилиши исботланган. ДНКмолекуласи қўшалоқ спирал структурасига эга. Буни 1953-йилда инглиз олимлари Уоцон ва Криклар кўрсатиб беришди. Улар шу кашфиѐтлари учун Нобэл мукофотига сазовор бўлдилар. РНК оқсил синтезда иштирок этади. Оқсил синтезида 20 та аминокислота иштирок этиб, уларнинг синтезланиши 1,5 дақиқа давом этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |