Хужжат коди: UI90832874
O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI JIZZAX VILOYAT
ARNASOY TUMANI НОKIMI
________________
F.M.ADILOV
A.N.RABBIMOV
Йигилиш мухокамасига киритишингизни сурайман
№288 X.SH.ALIMARDANOV
25 Yanvar 2023 Туман хокими
IJRO.GOV.UZ тизими орқали ЭРИ билан тасдиқланган, Ҳужжат коди: XM77485042
№ 01-100
2023-yil 25.yanvar
“Т А С Д И Қ Л А Й М А Н”
Жиззах вилоят ҳокими,
Ер тўғрисидаги қонун бузилиши ҳолатларини барвақт аниқлаш ва уларнинг олдини олишга қаратилган фаолиятни мувофиқлаштириш бўйича вилоят
Кенгаши раиси
Э.А.Салиев
Ер тўғрисидаги қонун бузилиши ҳолатларини барвақт аниқлаш ва уларнинг олдини олишга қаратилган фаолиятни мувофиқлаштириш бўйича вилоят Кенгаши йиғилиши БАЁНИ
-
2023 йил 24 январь
|
Жиззах шаҳри
|
Раислик қилувчи:
|
Э.А.Салиев – вилоят ҳокими
|
Иштирок этганлар:
|
Вилоят прокурори И.Д.Эргашходжаев, Ер тўғрисидаги қонун бузилиши ҳолатларини барвақт аниқлаш ва уларнинг олдини олишга қаратилган фаолиятни мувофиқлаштириш бўйича вилоят Кенгаши аъзолари, сектор раҳбарлари, тегишли идоралар (рўйхат бўйича)
|
КУН ТАРТИБИ:
Ер майдонларидан самарали ва оқилона фойдаланишни таъминлаш, соҳада қонун бузилиши ҳолатларини барвақт аниқлаш ва уларнинг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар ҳамда йўл қўйилган камчиликлар.
(Салиев, Эргашходжаев, Мамасияев, Жаббаров, Салиев)
Ер тўғрисидаги қонун бузилиши ҳолатларини барвақт аниқлаш ва уларнинг олдини олишга қаратилган фаолиятни мувофиқлаштириш бўйича вилоят Кенгаши, вилоят прокуратураси, Кадастр агентлигининг вилоят бошқармасининг иш режаларига асосан, қарор ижросини таъминлаш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.06.2021 йилдаги “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6243-сонли Фармони билан бир қатор вазифалар белгилаб берилган.
Вилоят ҳокимининг 15.06.2021 йилдаги қарори билан ер тўғрисидаги қонун бузилишларни барвақт аниқлаш ва уларнинг олдини олиш фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят ҳудудий кенгаши таркиби тасдиқланган.
Ер тўғрисидаги қонун бузилиши ҳолатларини барвақт аниқлаш ва уларнинг олдини олишга қаратилган фаолиятни мувофиқлаштириш бўйича вилоят ҳудудий кенгашининг вилоят прокуратураси биносида маълумотларни умумлаштириш, таҳлил қилиб бориш, жойларда бир хил амалиёт ва назорат тизимини йўлга қўйиш мақсадида, вилоят прокурорининг ўринбосари раҳбарлигида ишчи гуруҳ ва штаб фаолияти йўлга қўйилди.
Кенгаш йиғилишлари мунтазам равишда ўтказиб келиниб, йиғилишдарда Кенгашнинг иш режасида белгиланган тадбирлар ижроси бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан масъул идоралар раҳбарларининг ҳисоботлари эшитилиб, муҳокама қилинган.
Жумладан, ўтган 2022 йил мобайнида 15 маротаба Кенгаш йиғилишлари ўтказилиб, ерга оид қонунчилик ижроси юзасидан жами 34 та, шу жумладан, соҳага алоқадор 21 та корхона ва ташкилотлар ҳамда 13 та туман-шаҳар ҳокимларининг ерга оид қонун бузилишларини олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар аҳволи таҳлил этилиб, тегишли масъулларга топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.02.2022 йилдаги “Ер участкаларидан фойдаланишда давлат назорати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-138-сонли қарорида белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш бўйича ишчи гуруҳлар тузилиб, ердан фойдаланишга оид қарорлар ва бошқа ҳужжатларни хатловдан ўтказиш тўлиқ якунланди.
Жорий йилнинг ўтган даврида ерга оид қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан жами 110 та жиноят ишлари қўзғатилган бўлиб, бўлиб, уларнинг 58 таси ерни сотиш билан боғлиқ бўлса, 20 таси ердан ноқонуний фойдаланиш, 32 таси ер билан боғлиқ бошқа қонун бузилишлари ҳақидаги жиноят ишларини ташкил қилган.
Ер боғлиқ 110 та жиноят ишлари бўйича 22.395,7 гектар ер майдонлари 49,6 млрд. сўм ва 99.700 АҚШ долларига сотилганлиги аниқланиб, жиноят иши тергови натижасига кўра ер майдонларини давлат эгалигига ўтказиш чоралари кўрилмоқда.
Жумладан, 2022 йил 15 май куни ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро
У.Худойбердиев Зомин тумани "Оби-ҳаёт" ҚФЙ ҳудудидаги 50 сотих суғориладиган ер майдонни, фуқаро М.Абдукаримовга 190 млн. сўмга сотишга келишиб, 100 млн. сўмини олган вақтида ушланган.
Ҳолат юзасидан 12.05.2022 йилда вилоят прокуратураси томонидан ЖКнинг 2296-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, жиноят иши айблов хулосаси билан судга юборилган.
ЖИБ Зомин туман судининг 14.12.2022 йилги ҳукми билан Худойбердиев Учқун Маликович айбдор деб топилиб, унга 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси қўлланилган.
Бугунги кунда ҳокимликлар томонидан ерлардан оқилона ва самарали фойдаланишни таъминлаш чоралари кўрилмаганлиги оқибатида, жами 24.569 гектар ерлар заҳирада қолмоқда.
Заҳирадаги ерлар Янгиободда 3.299, Арнасойда 1.875, Ғаллаоролда
3.405, Зарбдорда 4.656, Ш.Рашидовда 1001, Зафарободда 1.935, Зоминда 1.430, Форишда 1.632, Мирзачўлда 1.673, Бахмалда 1.136, Пахтакорда 774, Дўстликда 1738 гектарни ташкил қилади.
2022 йил ўтган даври давомида ҳудудларда 1.475 та ҳолатда
765 гектар ер майдонлари ноқонуний эгаллаб олиниб, уларда 244 та ҳолатда 46,8 гектар ер майдонларида ноқонуний қурилишлар амалга оширилган, уларнинг аксарияти фермер хўжаликларининг ер майдонлари сирасига киради.
Ер майдонларини ноқонуний эгаллаб олиш Бахмалда 148 та
(101 га), Ш.Рашидовда 132 та (145 га), Ғаллаоролда 167 та (172 га), Зоминда
153 та (70 га), Жиззахда 137 та (6 га), Зарбдорда 117 та (43 га), Янгиободда
109 та (33 га), Пахтакорда 129 та (4,3 га), Форишда 77 та (55 га), Зафарободда 49 та (2,8 га), Дўстликда 70 та (16,9 га), Арнасойда 118 та (113 га) ва Мирзачўлда 69 та (3,04 га) ҳолатни ташкил қилган.
Ноқонуний қурилишлар Бахмалда 72 та (34,3 га), Ш.Рашидовда 56 та
(4,3 га), Ғаллаоролда 38 та (5,45 га), Зафарободда 10 та (0,47 га), Дўстликда 11 та
(0,6 га), Янгиободда 6 та (0,04 га), Пахтакорда 4 та (0,1 га), Мирзачўлда 4 та (0,5 га), Жиззахда 9 та (0,11 га), Зарбдорда 3 та (0,02 га), Арнасойда 2 та (0,01 га) ва Форишда 25 та (0,9 га) ни ташкил қилган.
Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган 765 гектар ер майдонларидан амалда 637 гектари ёки 83,2 фоизи, 46,9 гектар ноқонуний қурилишларнинг 1,15 гектари ёки 2,5 фоизи бартараф этилган, холос.
Мазкур йўналишда назорат тадбирлари давом эттирилмоқда, аниқланган қонунбузилиши ҳолатлари юзасидан тегишли прокурор назорати ҳужжатлари қўлланилади.
Ўтган 2022 йилда МИБ органлари иш юритувига ноқонуний қурилмаларни бузиш юзасидан жами 350 та ижро ишлари келиб тушган бўлиб, амалда уларнинг 113 таси ижро этилиб, 237 таси ижро этилмаган.
Ижроси таъминланмаган ижро ишлари Шароф Рашидов (82), Зомин (51),
Дўстлик (32), Бахмал (21), Жиззах шаҳри (18), Фориш (16), Пахтакор (9), Арнасой (5), Зарбдор (3), Ғаллаорол, Мирзачўл ва Янгиобод (2), Зафаробод (1) туманлари хиссасига тўғри келади.
Туманлар ҳокимликлари томонидан ерлардан бошқа мақсадларда фойдаланилганлиги юзасидан ер ижара шартномасини бекор қилиш бўйича судларга даъво ариза киритиш ишлари ўз ҳолига ташлаб қўйилган.
Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 6-моддасига жисмоний ва юридик шахслар билан тузилган ер ижара шартномаси туманлар давлат ҳокимияти органлари томонидан тузилиши ва шартноманинг бир тарафи сифатида туман ҳокимлиги иштирок этилиши белгиланган.
Кадастр агенлиги томонидан туман ҳокимликларига ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер майдонларини захирага қайтариш бўйича киритилган тақдимномалари ҳам ижросиз қолмоқда.
Йиғилишда туман ва шаҳар ҳокимлари, Кадастр агентлиги вилоят бошқармаси (Н.Мамасияев), МИБ вилоят бошқармаси (С.Жаббаров) ҳисоботлари эшитилди.
Ер билан боғлиқ қонун бузилиши ҳолатларини аниқлаш ва уларни бартараф этиш билан боғлиқ берилган топшириқларнинг тўлақонли ижросини таъминлаш мақсадида йиғилиш,
Do'stlaringiz bilan baham: |