Ҳудудларни ривожлантиришни башоратлаш ва режалаштириш



Download 18,6 Kb.
Sana18.02.2022
Hajmi18,6 Kb.
#456408
Bog'liq
3 - мавзу


Ҳудудларни ривожлантиришни башоратлаш ва
режалаштириш

Мамлакатда ўзказилган иқтисодий ислоҳотлар ижтимоий-йўналтирилган бозор иқтисодиётини яратишга, хўжалик ҳамда табиий салоҳиятдан яхшироқ фойдаланишга, иқтисодиёт тармоқларини ривожлантиришнинг мавжуд шакллари ва ўзаро алоқаларини қайта таркиблашга, шаҳар ва посёлкаларнинг мавжудларини қайта қуришга, янгиларини яратишга, мавжуд меҳнат ресурсларидан имкон борича тўлароқ фойдаланишга, ихтисосликларни анчагина ўзгартиришга ва қишлоқ хўжалигини жойлаштиришни такомиллаштиришга йўналтирилган. Ҳудудларни барқарор ривожлантириш республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурига асосланади.


Шаҳар ҳудудларини барқарор ривожланишини таъминлашнинг асосий механизмлари қуйидагилар ҳисобланади:
- ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг хусусиятларини ҳамда аҳоли сони башоратини ҳисобга олган холда аҳоли яшаш пунктларни ривожлантиришни бошқаришни такомиллаштириш;
- аҳоли пунктлари ҳудудларини минтақалаш ҳамда уларда қурилишларнинг навбатини белгилаш;
- табиий ва техноген характердаги фавқулодда ҳолатлар таъсиридан аҳоли пунктлари ҳудудларини ҳимоялаш, мухандисли, транспорт ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш.
Қишлоқ ҳудудларини барқарор ривожлантиришини таъминлашнинг асосий механизимлари қуйидагилардир:
-қишлоқ жойларини ривожлантиришни бошқаришни такомиллаштириш;
-қишлоқларни ривожлантириш бўйича минтақавий махсус ташкилотларни ва биринчи навбатда, молиявий институтларни яратиш;
- қишлоқ жойларда ўз-ўзини бошқаришни ривожлантириш.
Ҳудудларни ривожлантиришда мамлакатдаги ишлаб чиқарувчи кучларни жойлаштириш ва ривожлантиришни башоратлаш ва режалаштириш, концепциялари муҳим роль ўйнайди.
Муаммони тушуниш ва эътироф этишнинг маълум усули, ҳудудий характерга эга бўлган жамоатчилик аҳамиятидаги ижтимоий-иқтисодий жараённинг устувор нуқтаи назари, ҳудудларни ривожлантиришнинг асосий мақсади ёки асосий кўзланган тамойиллари ҳудудларни ривожлантириш концепцияси ёки асосий йўналишлари дейилади.
Узоқ муддат давомида илмий-техникавий ривожланиш асосида устувор ижтимоий-иқтисодий масалаларни хал қилишнинг асосий йўналишларини ўзида жамлаган халқ хўжалигини ривожлантиришнинг стратегик ишланмаси башорат дейилади. Вазифалар характери ва миқъёсини олдиндан аниқлаш, тармоқли дастурлар ва режалар ишлаб чиқиш учун бош йўналишларни таъминлаш башоратнинг мақсади ҳисобланади. Қайд қилинган вазифаларни бажаришда халқ хўжалигидаги салбий ҳолатларни бартараф этиш ёки тўхтатиш, илғор жараёнлар учун зарурий шароитларни таъминлаш бўйича тадбирлар тизимини ўрнатиш муҳимдир. Даврий равишда, ҳар беш йилда башоратлар натижаларига тузатмалар ва ишлаб чиқарувчи кучларни ривожлантириш ҳамда жойлаштиришнинг тубдан ўзгаришга мос равишда аниқликлар киритилади. Бунинг натижасида башорат узлуксиз харакатда бўладиган режа олди ҳужжатига айланади. Башоратли ҳужжатнинг энг юқори поғонаси режа олди ҳужжати ҳисобланади. Режа олди башоратлаш уларни юқори илмийлик даражасини таъминлаш, шунингдек тузилган режаларни самарали амалга ошириш мақсадида ҳудудларни ривожлантириш режалари тузулгунга қадар амалга оширилади. Башорат ҳужжатларининг ўрта бўғини лойиҳа олди ҳужжатлари ҳисобланади. Лойиҳа олди башоратлари ишлаб чиқиладиган режали ҳужжатларни мажмуалилигини, ўзаро боғлиқлиги ва сифатини ошириш каби мақсадларга эга; кичик миқъёсдаги ҳудуднинг қамраб олиниши ва юқори аниқлиги билан тавсифланади.
Башоратнинг вазифасига ҳудудни ривожлантиришнинг самарали йўлларини қидириш киради. Бундай ёндошув ҳаддан ташқари катта инвестициялар ёки бўлмаса тармоқлар ўртасида номутаносибликларни вужудга келтириш билан боғлиқ қарорларни йўқотади. Барча ҳолатларда башоратлаш вариантлари алтернатив характерга эгадир. Кейинчалик, мажмуали дастўрни ишлаб чиқишда башорат вариантларидан бири ижтимоий ишлаб чиқаришга мақбул мослик нуқтаи назаридан баҳоланади ҳамда майдалаштирилади.
Ҳудудларни ривожлантиришнинг мажмуали дастури режалаштириш қуроли сифатида олдинга қўйилган вазифаларни амалга оширилишини мақсадли йўналишини ва мажмуалилигини таъминлайди. Дастур ҳудудларини ривожлантиришнинг муҳим муаммоларини тўғри ҳал қилинишини таъминлайдиган барча зарурий ресурсларни, муддатларини ва бажарувчиларни ўзаро боғлиқ мажмуали тадбири сифатида гавдаланади. Башорат билан таққосланган у ҳудудни ривожлантириш бўйича анча чуқур ва батафсил ишланма ҳисобланади, у тадбирлар мажмуасини ниҳоясига етказишнинг ресурслари, бажарувчилари ва муддатлари бўйича ўзаро боғлиқлиги сифатида гавдаланади. Уни амалга ошириш олдинга қўйилган мақсадга эришилишини таъминлайди. Башоратдан сўнг бундай мажмуали дастўрни ишлаб чиқишни режалаштиришнинг асослилигини ошириш ҳамда улардан режа олди ва лойиҳа ишланмаларида амалий жиҳатдан фойдаланишни таъминлаш мақсадида башоратли ечимларни батафсиллаштириш билан боғлиқдир. Шу билан бир вақтда мажмуали дастурлар режалардан тубдан фарқ қилади, улар якуний мақсадга анчагина яқин, режаларга ҳудудни ривожлантиришнинг фақатгина оралиқ мақсадларига эришиш бўйичагина роль ажратилади. шунинг учун дастурларни, айниқса истиқболдаги режаларни тузиш учун асос ҳисобланадилар.
Башорат ҳамда ҳудудларни ривожлантиришнинг мажмуали дастури маълум бир фарқларга эга. Ижтимоий-иқтисодий башоратлардан фарқли ўлароқ дастурлар учун директивалилик бажариш учун мажбурий ҳисобланади. Дастур режа эмас, режа олди ҳужжати ҳисобланади, шунинг учун унинг директивалилиги энг аввало, уни амалга оширилишини таъминловчи режалаш органларига йўналтирилган. Башоратга ва дастурга ахборотлиликнинг турлича даражалари характерлидир: у дастурдан анчагина юқори, дастўрнинг ахбороти эса анчагина ҳаққонийдир. Дастурда дастурий тадбирларни башоратлашга нисбатан ҳудудни ривожлантириш масалалари анчагина аниқроқ равишда кўриб чиқилади. Башорат ва дастур учун умумий масалаларни ҳал қилиш дастурда қўшимча ахборотларни жалб қилиш асосида амалга оширилади, ечимнинг ўзи эса қўшимча кўрсаткичларни киритиш билан тавсифланади. Башорат ва дастўрнинг кўрсаткичлар тизими бир-бирларидан фарқ қилади, бунда дастур учун анчагина аниқлик характерлидир.
Ҳудудларни ривожлантиришнинг мажмуали дастурини ишлаб чиқишда ҳудудий режалаштириш элементлари ўта зарурдир.
Республикада иқтисодиётни ривожлантириш Вазирлиги томонидан ҳудудларни ривожлантириш Концепцияси қабул қилинган. Унга мувофиқ ҳудудларни ривожлантириш тўғрисидаги ҳужжатлар давлат даражасида мажмуали ва тармоқли чизмаларни, субъект даражасида (минтақаа) – ҳудудий мажмуали чизмаларни, туман даражасида ташкил этувчиларни ривожлантиришни режалаштиришнинг тармоқлари чизмаларини, шунингдек шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктларини ривожлантиришнинг бош режаларини ўз ичига олиши зарур. Бунда ҳудудларни ривожлантиришни режалаштириш тўғрисидаги ҳужжатлар қуйидагилар тўғрисидаги маълумотлардан иборат бўлиши зарур:
- давлат, минтақаал ва муниципал аҳамиятдаги ҳудудлар ва объектлар;
- ер тоифалари ва уларнинг чегаралари;
-ерлар бир тоифадан бошқасига ўтказилиши мумкин бўладиган ҳудудлар;
-давлат ва бошқа заруриятлар учун заҳирада ушлаб туриладиган ҳудудлар;
- қонунчиликда кўзда тутилган бошқа қоидалар.
Ҳар бир корхона бир вақтнинг ўзида тармоқли ва ҳудудий бирликдир, у маълум бир ҳудудда жойлашган, ҳудудий ресурслардан фойдаланади, маълум бир инфратузилмаларга ҳамда ижтимоий хизмат кўрсатиш соҳаларига эгадир, аммо ишлаб чиқариш жиҳатидан вазирликка ёки идорага бўйсунади. Шу билан бир вақтда ишлаб чиқариш фаолиятининг натижалари кўп жиҳатдан ҳудудий (жойлашган ҳудудни) ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш даражаси билан аниқланади. Ҳудудий органлар корхонанинг ишини ўрганадилар, уни ҳал қилинмаган масалаларини, ижтимоий ва бошқа заруриятларини, шу жумладан илмий-техника тараққиёти соҳасидаги заруриятларини ўрганадилар. Буларнинг барчаси ҳудудларни ривожлантиришнинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини оқилона ҳал қилиш мақсадида тамойил ва ҳудудий режалаштиришни бирлаштиришни муҳимлиги ва зарурлигини тасдиқлайди. Ушбу мақсадда ягона режа олди ёки лойиҳа олди асоси зарурдир.
Башорат, мажмуали дастур ва ҳудудни ривожлантириш режаси режалаштириш босқичларини акс эттирувчи ҳужжатлардир; уларни ишлаб чиқиш хусусий мақсадга эгадир, улардан фойдаланиш эса тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш билан ниҳояланади: башорат ва мажмуали дастур чизмаларни ишлаб чиқиш учун, режалар эса-турли босқичларда бажариладиган лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун бошланғич материал сифатида фойдаланилади. Ушбу жараённинг учта бўғини истиқболда ҳудудларни ривожлантиришнинг асосий йўналишларини асослаш зарурлигини, иқтисодий режалаштиришнинг асосий омилларини ҳисобга олган холда ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал этишни, узоқ муддатли истиқболли ва илмий башоратлар билан режаларни ўзаро боғлиқлигини оширишни белгилайдилар.
Download 18,6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish