XX асрда Россия мактабларида тасвирий санъатни ўқитилиши.
1918 йилда Петербургда нашр этилган В.И.Бейер ва А.К.-
Воскресенскийларнинг «Рисование на начальной ступени обучения в связи с лепкою и черчением» номли қўлланмаларида натурага қараб расм ишлаш, иллюстратив расм ишлаш, декоратив расм ишлаш ва суратларни кузатиш бўлимлари мавжуд эди.
1931 йил 5 сентябрдаги «О начальной и средней школе» номли давлат қарори асосида мактаб дастурларида бу ўқув предметининг мақсад ва вазифалари қайта кўриб чиқилди. Рус совет бадиий таълимининг шаклланишига катта таъсир кўрсатганлардан бири Д.Н.Кардовский эди. Бу бадиий таълим тизими реалистик санъат принципларига асосланган бўлиб, Д.Н.Кардовскийнинг ташаббуси ва саъйи-ҳаракати билан 1942 йили Москва педагогика институти қошида бадиий-графика факультети очилди.
Россияда расм чизиш методикасини такомиллаштиришда 1933 йилда ташкил топган «Болалар бадиий тарбияси марказий уйлари» муҳим аҳамият касб этди. Бу марказ фаолияти билан боғлиқ ҳолда П.Я.Павлиновнинг
«Графическая грамота», Н.Радловнинг «Рисование с натуры», «Сборник заданий по рисованию», Я.Башилов ва Е.Кондахчанларнинг «Детский рисунок» ва бошқа қўлланмалари чоп этилди.
Россияда, расм чизишни ривожланишида 1943 йилда ташкил топган Россия педагогика фанлари академияси катта роль ўйнади. Кейинчалик бу академия асосида 1967 йилда бадиий тарбия илмий тадқиқот институти очилди. Бу институт умумий ўрта таълим мактабларида эстетик тарбияга доир илмий- методик тадқиқотлар олиб боришда асосий марказ бўлиб қолди. Бу борада Россия Маориф вазирлиги тасарруфида ташкил этилган мактаблар илмий- тадқиқот институти ва унинг тасвирий санъатни ўқитишга оид лабораторияси диққатга сазовор ишларни олиб борди.
Россияда Иккинчи жаҳон урушидан сўнг самарали фаолият кўрсатганлардан бири Е.Кондахчан эди. У ўзининг «Методика преподавания рисунка в средней школе» номли қўлланмасида бу борадаги илғор тажрибаларга асосланиб реалистик санъат ва расм чизишга ўргатишнинг асосини натурага қараб расм ишлаш эгаллаши лозим деб ѐзди. У Россияда 1925-50 йилларда кенг ташвиқот
қилиб келинган Бакушинскийнинг «Эркин тарбия» назариясига қарши чиқиб, таълим ва тарбияда ўқитувчининг катта раҳбарлик фаолиятани қаттиқ, туриб ҳимоя қилди. У «Эркин тарбия» назарияси ўқитувчи ролини камайтирувчи ва ўқитишда тартибсизликни вужудга келтирувчи «метод» деб ўз ғояларини асослашга ҳаракат қилди. XX асрнинг иккинчи ярмида ўқитиш методикасига доир қатор илмий-тадқиқот ишлари олиб борилди. Натижада, расм чизиш буйича 1963-70 йилларда I-VI синфлар учун синов дарсликлари тайѐрланиб, нашр этилди.Бу дарсликлар В.В.Колокольников (1 ва 2- синфлар), С.А.Фѐдоров, М.Н.Семѐнова (3 ва 4-синфлар), Е.Е.Рожкова, Е.Л.Херсонская (5-синф), Е.Е.Рошкова ва Л.Л.Макоед (6- синф)лар муаллифлигида тайѐрланди.
Россия мактабларида таълим мазмунини ислоҳ қилиш борасида ҳукумат қарорлари асосида расм чизиш ўқув предметини мақсад ва вазифалари таълим мазмуни бир неча бор қайта кўриб чиқилди. Натижада, 1970 йилда
«Қаламтасвир» ўқув предметининг номи «Тасвирий санъат» деб ўзгартирилди. Бу номда тайѐрланган дастурда эстетик тарбия вазифалари, рассомлар асарларини ўрга- нилишига доир қисмлар кенгайтирилган эди.
Россияда XX асрнинг иккинчи ярмида «Тасвирий санъат» ўқув предметини ўқитилишини яхшилашда бир қатор педагог олим ва методистлар фаоллик кўрсатдилар. Натижада «Рисование» дарсликларидан ташқари кўплаб илмий- методик ва методик адабиѐтлар нашр этилди. Бунда Г. В. Лабунская, В.В.Алексеева, В. С. Щербаков, А.Г. Шиманская, А.В.Карлсон, Г.И.Орловский, Р.И. Коргузалова, А.С. Бражникова, Н.Н.Ростовцев, В.С.Кузин, Е.В.Шорохов, Т.Я. Шпикалова, Б.П.Юсов кабилар самарали меҳнат қилдилар.
Бу даврда яратилган қуйидаги илмий-методик ва методик адабиѐтлар диққатта сазовордир: А.П.Фомичев таҳрири остида «Методика обучения рисованию в восмилетной школе» (Москва, 1963), Г.В.Лабунская
«Изобразительное творчество детей» (Москва: Просвещение, 1965); Н.Н.Ростовцев «Методика преподования изобразительного искусства в школе» (Москва: Просвещение, 1974), В.В.Алексеева «Изобразительное искусство и школа» ( Москва:Художник, /1968), B.C. Щербаков «Изобразитель- ное искусство. Обучение и творчество» ( Москва: Просвещение, 1969), А.Г.Шиманская «Перспективное рисование в школе» ( Москва: Учпедгиз, 1959), А.В.Карлсон «Дидактика и методика на уроках рисования» (Москва: Учпедгиз, 1959), Р.И.Коргузалова «Тематическое рисование в школе (Москва Учпедгиз, 1959), Г.И.Орловский» О художественном образовании учителя рисования» (Москва: Учпедгиз, 1961), З.Масленникова ―Работа красками в школе» (Ленинфад: Учпедгиз, 1959), В.С.Кузин «Основы обучения изобразительному искусству в общеобразовательной школе» (Москва: Просвещение, 1979), Т.Я.Шпикалова «Народное искусство на уроках
декоративного рисования (Москва: Просвещение, 1974), В.В. Шорохов
«Тематическое рисование в школе ( Москва: Просвещение, 1975) в.б. Россияда тасвирий санъатни ўқитишнинг психологик асослари ҳақида ҳам илмий- тадқиқотлар олиб борилиб, бу ҳакда бир қатор адабиѐтлар нашр этилди. Бундай ишлар қаторига П.С.Выготскийнинг «Воображение и творчество в школьном возрасте ( Москва: Госиздат, 1930), Е.И.Игнатьевнинг «Психология художественного творчества» ( Москва: Знание, 1971), В.С.Кузиннинг
«Психология» ( Москва: Высшая школа, 1982), П.М. Якобсоннинг «Психология изобразительной деятельности детей» ( Москва: Учпедгиз, 1930) в.б.ларни киритиш мумкин.
Россияда 1970 йилларга келиб умумий ўрта таълим мактабларида тасвирий санъатни ўқитиш мазмунини тўғри белгилаш ва уни такомиллаштириш борасида бир қатор олим ва рассомлар гуруҳи пайдо бўлди. Булардан бири бадиий тарбия илмий-тадқиқот институти тасвирий санъат лабораториясининг мудири, профессор Б.П.Юсов, иккинчиси Россия мактаблар илмий-тадқиқот институтининг тасвирий санъат лабораториясининг мудири, профессор В.С.Кузин, учинчиси рассомлар Уюшмасининг котиби, уюшма қошидаги эстетик тарбия комиссиясининг раиси рассом Б.М.Неменский эди.
Улар мустақил равишда алоҳида-алоҳида олим ва методистлар гуруҳини ташкил этиб, тасвирий санъатдан синов дастурларини яратдилар.
Биринчи ва учинчи гуруҳ олимлари томонидан тузилган дастур «Тасвирий санъат ва бадиий меҳнат» деб номланиб, у I-Х синфларда ўқитиш учун мўлжалланган эди. Б.П.Юсов раҳбарлигида тузилган дастур ҳар бир синфда бу ўқув предметини икки соатдан ўқитилишини назарда тутган эди.
В.С.Кузин раҳбарлигида тузилган дастур эса 1-7-синфларда ҳафтасига 1 соатга мўлжалланган эди. Бу дастурлар катта ижобий-натижалар берганлигига қарамасдан амалиѐтга жорий этилмади. Бироқ, ундаги айрим илғор ғоялар янги тузилган дастурларда ўз ифодасини топди.
Россияда 1970-2000 йиллар давомида олиб борилган ишлар мазмуни турли- туман бўлди. У эстетик ва бадиий тарбияга доир халқаро, федерация миқѐсида илмий-амалий анжуманлар ўтказиш, илмий-методик тўпламлар нашр этиш, ўқувчиларнинг ижодий кўргазмаларини ташкил этиш йуналишларида амалга оширилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |