Учтепада зардуштийлик ибодатхонаси


Қуёшга сиғиниш муқаддас ибодатхонаси



Download 24,03 Kb.
bet2/2
Sana25.02.2022
Hajmi24,03 Kb.
#297571
1   2
Bog'liq
Учтепада Зардуштийли

Қуёшга сиғиниш муқаддас ибодатхонаси бўлиб чиқди. Ибодатхонага бундан 2 минг йил аввал асос солинган. Араблар босқини даврида ибодатхона вайрон этилиб, кейин бу жойда шаҳар ҳаёти қайта тикланмаган.
Қазишма жараёнида оташпараст диндорларга тегишли жуда бой, ноёб ашёвий далиллар топилди. Улар орасида икки учи учли қилиб ишланган илоҳий предмет, тош санам шаклида мабудалар, қурбонлик ҳайвонини сўйиш учун ишланган махсус дафна барги шаклидаги тош пичоқлар, терракота урчуктошлар, тошлардан ясалган 20дан ортиқ тош қурилмалар, 40 дан ортиқ муқаддас аташкада - алтар ўчоқчалар, роҳибаларнинг мозорлари, муқаддас итлар қабри, кулолчилик чархида ясалган турпа хил сопол идишлар ва уларнинг парчалари, темир ва тошлардан ишланган меҳнат қуроллари ва бошқалар топилди. Сопол идишларнинг бирида қадимги ёзув борлиги аниқланди. Бу ўта ноёб топилма бўлиб, унинг санаси милодий эра бошларига тегишли, яъни камида 2 минг йиллик тарихга эга. Бундай ёзув парчаси Фарғона водийсида топилган ёзув намуналарининг энг қадимийси, арамей хатида ёзилган.
Ёдгорликда таркиб топган маданий қатламларнинг хронологик кетма-кетликда шаклланишини ўрганиш мақсадида унинг икки жойида стратиграфик шурф ва траншея қозилди. Стратиграфик траншея (1х10 м.) кесмасида пахса ва хомғишт парчаларидан иборат аралаш, зичлашган маданий қатлам кузатилди. Траншея кесмасининг пастки қисмида антик даврга тегишли, юқори кесмасида эса илк ўрта асрларга тегишли сопол ва ҳайвон суяк парчалари учратилди. Траншеянинг шимолдан ғарбий стенкаси узунаси бўйлаб 8,70 м. масофада, 4,5 м. чуқурликда доира шаклида қурилган алтар-ўчоқ топилди. Алтарнинг диаметри 90 см.,унинг резервуари оқ рангдаги зич кулга тўла. Куллар орасидан тиниқ қизил рангда ангобланган сопол парчалари топилди. Бу зардуштийлик ибодатхонаси академик А.Асқаров бошлиқ археологлар жамоаси томонидан Республикада илк бор тўлиқ очилиб ўрганилмоқда. Буларнинг барчаси Наманган вилоятида илк бор ўрганилаётган Учтепа Булоқмозозор археологик ёдгорлиги ислом динига қадар аждодларимиз топиниб келган оташпарастлик диний маркази - шаҳар ибодатхонаси эканлигидан гувоҳлик берувчи оригинал ашёвий далиллар эди. Ёдгорликда қазишмалар кенг кўламда давом этмоқда.
Археологик қазишмалар якунлангач, ҳар иккала тепа усти Ахсикентнинг филиали сифатида ойнали қурилма билан ёпилиб, келгусида уларни халқаро туризм объектига айлантириш режалаштирилган. Бу ердан топилган топилмалар эса қурилма ичида махсус музей кўргазма стендларига жойлаштирилиб, "Мовий осмон" остидаги музейга айлантирилиши кўзда тутилган.
Археологик ёдгорликлар Учтепа Булоқмозор мажмуасининг бир бўлаги бўлиб, мажмуа таркибида асосий объектлардан бири сифатида 650 метр чуқурликдан отилиб чиққан катта хажмдаги шифобахш тиниқ сувли қайнар булоғи бор. Булоқнинг шарқ томонида дарахтзор сўлим орамгоҳ жойлашган. Орамгоҳ обод қилиниб, муқаддас бўлоқни кўзлари очилиб, уни тартибга солинса, булоқ сувини қадақлаб, уни қайта реконструкция қилиб, туман бюджетига катта даромад келтирувчи объектга айлантириш; шунингдек, булоқ сувининг бир қисмини сувсизликдан қақшаб ётган Учтепа қишлоғи орқали оқизиб, қишлоқ аҳолисининг ҳеч бўлмаганда бир қисмини сув билан таъминлаш; Булоқмозор микрокомплекси доирасида тадбиркорлар ташаббуси билан китоб ва газета-журнал дўконлари, замонавий ости ошхона, усти меҳмонхонали бинолар барпо этиш, турли тижорат дўконлари, маданий марказ ва кутубхона ташкил этиш; жамоатчилик хожатхонаси, сартарошхона, енгил автостоянка ва бошқалар ташкил этиш; Учтепа Булоқмозор комплекси доирасида қишлоқ қабристони бўлиб, уни ўз даврида кесиб ўтган магистрал йўл ёқалаб тадбиркорлик йўли билан ҳар бири 30 квадрат метрдан кам бўлмаган 30та хусусий тижорат дўконлари барпо этиш мақсадга мувофиқдир. Тахминий ҳисоб-китобларга кўра, вилоят ҳокимияти бу ишларга катта эътибор бериб, бош-кош бўлса, келажакда бу масканни халқаро туристик курортга айлантириш истиқболи мавжуд.
Халқ ёдномаларидан маълумки, ушбу объект араблар босқини даврида вайрон этилгач, Учтепа қишлогида маҳаллий оташпарастларни ислом динига киритиш йўлида қурбон бўлган Қурайиш онанинг қабри макон топган. Бу афсонавий қаҳрамон маҳаллий халқ орасида Қора Хотун номи билан маълум ва машҳур эди. Учтепа Булоқмозорида таркиб топган қабристон ана шу Қурайиш она-Қора Хотун қабри туфайли шаклланган. Афсуски, Совет даврининг атаистик мафкураси уни обод этиш эмас, балки вайронага юз тутиб, йўқ бўлишгача олиб келган.
Республика Президентининг шарофати билан Пайғамбаримиз Муғаммад алайҳисалом қавмидан бўлган Қурайиш она ҳақидаги тарихий ҳақиқат моддийликда қарор топгач, Осиё мусулмон мамлакатларидан хаж сафарига отланган сайёҳлар Учтепада барпо этилаётган туризм объектига қадам ранжида қилишлари табиий ҳол. Бу эса шубҳасиз Учтепа Булоқмозор мажмуаси таркибида шинам бир масжид барпо этишни тақозо этади.
Қишлоқ аҳли дастурни амалга ошишида Ватанга садоқат билан хизмат қилишга аҳди-паймон қилишган ва Республика Президенти каби тиним билмай ишлашга, Учтепа қишлоғида соғлом муҳитни яратишга, турмушда учрайдиган барча қийинчиликларни енгишга, улардан чўчимасликка, ғоявий тубан кетмасликка ваъда бериб ишлашга киришган.

Академик Аҳмадали Асқаров. 12.VIII.2019 й.




Download 24,03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish