Дастлабки маълумотлар.
Учтепада зардуштийлик ибодатхонаси
Ўзбекистон ҳудуди дунё туристларини ўзига тортаоладиган ноёб маданий меросга бой мамлакат. Айниқса, ўз қаърида минг, бир неча минг йиллик тарих ва маданий меросни сақлаб келаётган археологик ёдгорликлар ва муқаддас қадамжойларга бой ўлка. Бу ўлкада ўтмишда туғилиб ўсган, жаҳон илмий ва маданият хазинасисига улкан хисса қўшган олиму-фузалолар, исломий диний уламолар кўп бўлган. Улар дафн этилган масканлар халқимиз томонидан эъзозланиб, муқаддас қадам жойларга айлантирилган. Халқ орасида уларга ҳурмат ва эътиқод кучли. Ҳатто атаистик советлар мафкураси даврида ҳам улар халқ томонидан унитилган эмас. Улар бизгача археологик ёдгорликлар, меъморий мажмуалар, мақбара ва авлиёлар қабри сифатида турли ҳолатда етиб келган. Уларнинг аксарияти булоқ сув ва дарё соҳилларида, кўкаламзор тоғ ёнбагирларида, аҳолидан авлоҳ манзилларда қад кўтарган.
Масалан, қадимги Самарқанднинг Лойиқ қишлоғида боқий кўним топган Имом Ал-Бухорий шахси ислом оламида хадислар султони сифатида қадрланади. Мустақиллик йиллдарида унга атаб яратилган меъморий мажмуа мусулмон мамлакатларида "кичик хаж" сифатида талқин қилинади. Шу боис, Осиё қитьасининг мусулмон давлатларидан хаж сафарига отланган зиёратчиларни Бухорийлар юрти-Ўзбекистон орқали Макка сафарига бориш ғояси кўтарилган. Бу Ўзбектуризм орқали давлат бюджетига хорижий валюта киритишни англатади.
Бу ғоя амалга оширилар экан, ҳар йили 3,5 миллиондан кам бўлмаган хожилар Маккаю мукарамага Ўзбекистон орқали бориши режалаштирилмоқда. Ҳозирги кунда Ўзбекистон 3,5 миллион мусулмон зиёратчиларни бир вақтни ўзида қабул қилиш ва уларни Маккага узатиш имқониятига эгами? деган савол туғилади. Шу боис Президентимиз Ш.М.Мирзиёев мустақил Ўзбекистоннинг ҳар бир вилоят ҳокимига, ўз ҳудудий доирасида камида 3-4тадан зиёратчиларни қабул қилиш, уларга замон талаблари асосида шарт-шароитлар яратиш вазифасини юклаган.
Ўзбекистонда Бухоро, Самарқанд ва Хива каби тарихий шаҳарлардан ташқари яна 100лаб археологик объектларни халқаро туризм масканларига айлантириш истиқболи бор. Бу масалада Фарғона водийсининг 17 аср пойтахт шаҳри бўлиб келган Ахсикент археологик ёдгорлиги мисолида Наманган вилояти ташаббускор бўлиб, Республика бюджетига валюта киритишнинг янги йўлини очиб берди.
Бу ташаббусни Наманган вилоятида ривожлантиришга аҳд қилган академик Аҳмадали Асқаров шу вилоятнинг Норин тумани Учтепа қишлоғида, унинг Булоқмозор мажмуаси атрофида археологик ёдгорликлар борлиги аниқлаб, уларни 2019 йил "Обод қишлоқ" дастури доирасида Инновацион ривожланиш вазирлигининг давлат гранти ҳисобига ўрганиб, "Мовий осмон" остидаги очиқ музейга айлантириш мақсадида улардан бирида жорий йилда кенг кўламли археологик қазишма ишларини бошлаб юбарган ва ҳозирни ўзида улкан илмий натижаларга эришган.
Ёдгорликнинг тарихий топографиясига кўра, қазишма олиб борилаётган тепа аслида антик ва илк ўрта асрларга тегишли қадимги катта шаҳарнинг бир бўлаги бўлган. Унинг асосий қисми собиқ советлар даврида текисланиб, экинзорларга ўғит, атроф аҳолига томорқа ер участкаси қилиб бўлиб бериб юборилган. Бизгача сақланган тепа майдони 70х80 метр. Қазишма жараёнида очилган меъморий қурилма қолдиқлари ва топилмалар таркибига кўра, бу тепа қадимги шаҳар аҳолисининг
Do'stlaringiz bilan baham: |