Ключевые слова:
свобода, полицейская система, Платон, eidos, sua
sponte.
Abstract:
This research work analyzes the modern philosophical concepts of
freedom, as well as the problem of freedom, which is considered as the universal
universality of culture, and the human desire to achieve it.
Key words:
freedom, police system, Plato, eidos, sua sponte.
Ҳозирги кундаги фалсафий эркинлик концепциялари, шу билан бирга
маданиятнинг универсалияси сифатида таҳлил қилинаётган эркинлик
масаласини ҳам ўз илдизи билан антик даврга бориб тақалади. Полис тизими
аҳолининг бир қисмини ҳуқуқ ва эркинликларини тан олган ҳолда инсон
асосида рационал рефлексия, шунингдек, шахс дискурс тенденцияси ҳамда
унинг индивидуал хусусиятлари пайдо бўлишига олиб келди. Бундай турдаги
ананавий жамиятнинг икки қарама-қарши полис ахлоқи – агонистик (мусобақа
кўринишидаги) ва жамоавий тамойиллари бирлашган социал тузуми инсон
эркинлиги ва ҳуқуқи алоқадорлиги тушунчасини детерминлаштирди.
Антик социумни тарихий динамика жраёнида эркинлик ҳақидаги
тасаввурлар кундалик онгдаги доимийлик даражасида ҳам, ҳуқуқлар тизимида
ҳамда фалсафий таълимотларда бириктирилган назарий даражада ҳам маълум
бир ўзгаришларга дучор бўлган. Айнан антик фалсафада инсон эркинлиги ва
“Uchinchi renessans: ilm-fan va
ta’lim taraqqiyoti istiqbollari”
ISSN 2181-1784
410
w
www.oriens.uz
2021
January
ҳуқуқлари ўртасидаги принципиал ўзаро алоқадорлиги, ушбу тушунчанинг
норматив ва регулятив характери кўрсатиб берилган.
Суқротнинг шогирди Афлотун эркинликни идеал давлатдаги
эйдослар
ни
ўзида мужассам этган ҳолдв талқин қилган. Фақат социумнинг бундай социал
кўтарилишлар мавжуд бўлмагандаги ва фуқароларни гуруҳларга бўлиш
қонунлаштирилган моделида эркинлик қатъий кўрсатмалар чегарасида фаолият
доирасини мўлжаллайди. Шу ўринда, “давлат учун ҳаддан ортиқ эркинлик
ҳаддан зиёд тобеликка айланади” [14, 352]. Бироқ афлотунчилик позицияси
бўйича давлат қонунларига бўй суниш зарурияти тан олинади. У эса индивид
маъсулияти ва танлов вариантларини кўзда тутади. Афлотун нуқтайи назари
бўйича “қонун кучга эга бўлмаган ҳамда кимнингдир ҳокимяти қўл остида
бўлган давлат барбод бўлишга яқинроқдир. Қаерда қонун бўлса, у
бошқарувчининг ҳукумдоридир, улар эса унинг тобеси, мен давлатни сақлаб
қолиш ва маъбудлар давлатга бера оладиган ҳар қандай неъматларни барчасини
кўздан кечириб чиқмоқдаман” [1, 99]. Шу ўринда айнан қонун “эркинликнинг
ягона асл намоёни” [13, 22] бўлиб туради. Шунда нафақат эркинликнинг
мавжудлиги, балки у индивидга зарурми ёки йўқлиги, қандай қилиб у
қонунчиликка бўй суниш ва давлат манфатларининг устунлиги зарурияти
билан
боғланганлиги
тўғрисидаги
савол
ҳаққонийдир.
Ҳусусийлик
муносабатида умумийлик доминантлигини тан олган ҳолда Афлотун шундай
хулосага келади, қонунга бўйсуниш ва ананаларга содиқ қолиш эркинликни
ортиқча қилиб қўяди, уни давлат манфаатларининг устунлигига халақит беради,
исёнга ва бўйсунмасликка асос бўлади. Эркинлик эйдослари – давлат
сифатидар, шахснинг эмас, давлат бошқарувининг идеал моделини имтиёзидир,
индивиднинг эмас.
Шундай қилиб, Афлотун ғоялар оламида ҳам, соялар оламида ҳам
эркинлик мавжудлигини тан олган ҳолда, эркинлик характерини икки
Do'stlaringiz bilan baham: |