“Uchinchi renessans: ilm-fan va
ta’lim taraqqiyoti istiqbollari”
ISSN 2181-1784
352
w
www.oriens.uz
2021
January
Кексаларнинг айтишича хонақо ва масжидни буздирган собиқ амалдорлар хор-
зор бўлишиб оламдан ўтиб кетишган. 1990 йилларгача ҳам бу жойнинг
тарихини очиш учун ҳаракатлар бўлган. Лекин натижа чиқмаган. Мустақиллик
шарофати туфайли маҳаллий аҳоли фаолларининг ҳаракати билан 1992 йилда
Хожа Ҳофиз масжиди ҳашар йўли билан қайта тикланади. 2002 йилда бир
гуруҳ ташаббускор инсонлар ва туман ҳокимлиги саъй-ҳаракати билан Хожа
Ҳофиз Меросий мақбараси қайтадан тикланган. Афсуски буюк алломага
қўйилган туғни топишнинг иложи бўлмаган.
“Хожа Ҳофиз меросий” Зиёратгоҳи ободонлаштириш маркази раҳбари
Нарзулла Қорабоев ташаббуси билан 2009 йилга келиб масжид фаоллари ва
Митан қишлоғидаги алломанинг авлодлари ташаббуси билан Хожа Ҳофиз
Меросий тарихини яратиш ҳаракати бошланган.
Ниҳоят, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва Спорт ишлари вазирлиги
Маданий мерос объектларини сақлаш ва улардан фойдаланиш Бош
Бошқармасининг 14 сентябр 2010 йил № 57 сонли буйруғи ва шу
Бошқарманинг 20 август 2010 йил экспертиза хулосасига кўра Хожа Ҳофиз
Меросий номи билан боғлиқ бу жой Маданий Мерос объектларининг “Диққатга
сазовор” жойлар тоифасига олинган ва маҳаллий мерос объектлари кадастр
рўйхатига киритилган. Ўз даврининг буюк давлат ва дин арбоби, шоир ва олим,
файласуф, тасаввуф намоёндаси, Қуръони Каримни етти хил қироатда ўқишни
Оллоҳ инъом этган Хожа Ҳофиз Меросий -Хўжа Ахрори Валий, Махдуми
Аъзам Даҳбедий, Файзуллоҳ ибн Рўзбехон Исфахоний, Биноий, Подшохўжа,
Камолиддин Иброҳим Ширвоний, Асомиддин Исфароний ва бошқа улуғ
сиймолардек тан олиниши экспертиза хулосасида кўрсатилган.
Буюк аллома тарихи тўғрисида Шарқшунослик институти профессори
Исмоил Бекжонов томонидан: “Ҳофиз Меросий Хатиб-Ҳифзий мажмуаси”
тарихий рисоласи яратилган.
Вилоят адлия бошқармаси ва вилоят Маданий Мерос объектларини
сақлаш ва улардан фойдаланиш Давлат инспекцияси 2012 йил 1 ноябр № 745-
сонли тавсиясига кўра туман ҳокимлиги 2013 йил 15 майда “Хожа Ҳофиз
Меросий” зиёратгоҳини ободонлаштириш маркази Низомини рўйхатга олади.
Туман ҳокимлиги 15 сентябр 2015 йил № 965-қарорига асосан “Хожа Ҳофиз
Меросий зиёратгоҳида “Шифобахш қум сиҳатгоҳи мажмуаси” қуриш учун 1
гектар 20 сотих ер майдони ажратиб берди.
Ташкил этилган Хожа Ҳофиз Меросий зиёратгоҳини ободонлаштириш
маркази учун туман “Агробанк” филиялида ҳисоб-китоб рақами очилади. Барча
меёрий ҳужжатлар асосида зиёратгоҳга муҳр ва штамп олинди.
2015 йил Давлат дастури асосида зиёратга борувчи 500 метр йўл
асфальтланади. Зиёратгоҳ маъмурияти томонидан “Хожа Ҳофиз Меросий”
Do'stlaringiz bilan baham: |