Учебное пособие для студентов вузов, обучающихся по специальности «Юриспруденция» / В. И. Кайнов, Р. А. Сафаров. Электрон текстовые данные. М. Юнити-дана, 2017


Конституциявий назоратни амалга оширувчи махсус органлар



Download 22,94 Kb.
bet3/3
Sana29.04.2022
Hajmi22,94 Kb.
#593001
TuriУчебное пособие
1   2   3
Bog'liq
1 мавзу номи, назарий саволлар, мазмуни (1)

Конституциявий назоратни амалга оширувчи махсус органлар. Купинча ихтисослашмаган органлар уз ваколат доираларида конституциявий назоратни амалга оширадилар, конституциявий контрол эса айнан шу максадда ташкил этилган махсус органлар томонидан амалга оширилади. Суд ва квазисудлар конституциявий контролни амалга оширишда алохида ахамият касб этади. Англо-саксон хукук тизимидаги купчилик давлатларда (Австрия, Хиндистон, Канада, АКШ ва х.к.) бу функцияни асосий функцияси жиноий ва фукаролик ишларини кўриш бўлган умумий юрисдикцияли судлар (умумий судлар) амалга оширилади. Баъзи мамлакатларда бу барча умумий судлар томонидан амалга оширилиши мумкин, аммо асосий хал килув карорни Олий суд инстанцияси куриб чикади (Скандинавия давлати, АКШ, Филиппин, Япония), бошка мамлакатларда эса конституциявий контрол факат Олий сул томонидан амалга оширилиши мумкин (Гана, Шри-Ланка, Эстония), федерацияларда эса, федерация субъектлари (штат ва х.к) олий судлари томонидан (Канада, Малайзия) амалга оширилади, аммо ҳал қилув карорини давлатнинг олий суди амалга оширади. Баъзи мамлакатларда конституциявий контрол (назорат)ни амалга ошириш махсус органгаконституциявий судга юклатилган, масалан, Германия, Италия давлатларида. Одатда у барча хокимият тармокларидан иборат таркибда шакллантирилади: қонунчилик- парламент, ижро хокимиятидан президент, суд хокимиятидан иборат бўлади, баъзан эса факат парламаентдан иборат бўлади, масалан, Югословия, Германия давалтларида. Унинг таркибига нафақат юқори суд стажига ёки адвокатлик амалиётига эга профессионаллар, балки хукук ва сиёсат сохасидаги профессорлар, собик давлат хизматчилари хам кириши мумкин. Улар одатда, умрбодга тайинланмайдилар, аммо лекин анча узок муддатга тайинланадилар (аммо 12 йилдан купга эмас). Кўпчилик қонун ҳужжатларида конституциявий суднинг биринчи ваколати сифатида конституцион контролни амалга ошириш; давлат органлари ва мансабдор шахсларни Конституция ва конунларга риоя этишларини текшириш киритилган. Баъзан конституциявий суд тенг ваколатларга эга палаталарга (одатда 2тага) булиниши хам мумкин (масалан, Германияда), бошка мамлакатларда эса ягона коллегия сифатида иш олиб бориши мумкин (масалан, Испанияда). Украина «Конституциявий суди тўғрисида»ги конституциявий конунида ёзилишича, Украина Конституциявий суди Конституциянинг бутун мамлакат худудида олийлигининг таъминловчи кафолати эканлиги мустахкамлаб куйилган. Баъзи бир мамлакатларда конституциявий назорат функциясини алохида ёки Олий суд таркибида булиши мумкин булган махсус конституциявий кафолат палатаси ёки конституциявий назорат палатаси хам амалга ошириши мумкин. Колумбия, Перу, Эстония давлатларида юкорида кайд этилган конституциявий назорат функциясини амалга оширувчи махсус палаталар Олий суд таркибига киради. Баъзи федерация (Германия) субъектларининг уз конституциявий судлари мавжуд булиб, улар доимий, баъзан эса вақтинча фаолият юритади. Марокко, Сенегал, Тунис, Францияда конституциявий кенгашлар тузилади; баъзан улар конституцион суд ёки олий конституцион суд деб хам номланади. Аммо унинг таркибига одатда, судялар эмас балки, маслахатчилар булиб, ишини куриб чикиш жараёнида суд процедураси жуда кам ишлатилади. Конституцион кенгашлар одатда суд корпуси иштирокисиз шакллантирилади. Баъзи мамалкатларда улар президент томонидан тайинланади (масалан, Францияда). Эфиопияда Конституцион изланишлар Кенгаши деган анологик орган фаолият юритади. Баъзи мусулмон давлатларида конституцион-диний кенгашлар тузилади. Кўпгина давлатларда энди контролнинг иккала модели, яъни махсус органлар ва ихтисослашмаган органлар кушилган (Греция, Испания, Италия). Баъзан махсус конституцион назорат органларига бошка вазифалар хам юкланиши мумкин: референдумнинг тугри ўтказилишини назорат килиш, натижаларини эълон килиш (Францияда), марказий ва махаллий органлар ўртасидаги ваколатлар тўғрисидаги музокарали масалаларни куриб чикиш (Испания), республика президентига парламент томонидан куйилган айбни текшириш (Италия), конституцияга зид сиёсий партиялар тузилмаслигини (ГФР), депутатларни мандатидан махрум килиш тўғрисидаги парламент карорини тасдиклаш (Словакия). Конституцион контрол судига давлат олий органлари ва мансабдорлари, федерация субъектлари, автаном худудлар, депутат ва сенатор гурухлари, омбудсман, фукаролар-агар уларнинг конституцион хукуклари бузилса (одатда уз ишларини умумий судлар томонидан курилганидан кейин) мурожжат килишлари мумкин. Агар конституцион орган коллектив орган томонидан амалга оширилса, қарор кўпчилик овоз билан кабул килинади. Қарор бир неча қисмлардан иборат бўлади. Биринчи кисми (резолютив) қабул килинганидан сўнг дарҳол кучга кирса, иккинчи кисми кейинрок эълон килиниши хам мумкин. Конституцион назоратни амалга оширувчи махсус органлар камдан кам ҳолларда қонунни бекор килиш тўғрисида карор қабул қиладилар. Қоидага кўра бу органлар факат, конунинг конституцияга мос эмаслиги тўғрисида карор кабул киладилар. Бу қонунни расман бекор килиш учун асос бўлади. Унинг қарори устидан одатда шикоят килиб булмайди. Аммо баъзи давлатларда шикоят килиш мумкин. Масалан, Эфиопияда конституцион изланишлар суди карори устидан Парламентнинг юкори палатасига шикоят килиш мумкин19. Баъзи мамлакатларда суд булмаган органлар тузилиши мумкин. Масалан, Францияда конституцион назоратни амалга оширувчи Кенгаш булиб, унинг таркибида 9 та маслахатчи бўлади. Улар Президент ва парламентнинг хар икки палатаси томонидан тайинланади.
Шунингдек, унинг таркибига собик президент хамкиради. Кайси орган конституцион назоратни амалга оширишига қараб, уларни иккига булишимиз мумкин: 1) Номарказлаштирилган ёки америка стилидаги органлар-бунда конституцион назорат умумий юрисдикцияли судлар томонидан амалга оширилади; 2) Марказлашган ёки Европа стилидаги органлар- конституцион назоратни амалга ошириш факат Олий суднинг ёки махсус органларнинг ваколатига киритилган булади. Юкорида фикрларга якун ясаб, шундай хулоса чикариш мумкинки, конституциявий назорат институти мавжуд бўлган мамлакатларда конституциянинг устунлиги таъминланади, яъни жамиятда конституцияга риоя этилиши кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси конституциянинг устунлигини амалга оширишда бевосита ривожланган демократик хорижий мамлакатлардан ижобий томонларини уз қонунчилигида акс эттириб, уни хаётга тадбиқ этмоқда. Ўзбекистон Республикаси Конституциясида конституцияни устунлигини амалга ошириш механизми уз аксини топган булиб, уни Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди амалга оширади. Бунга аввало хукукий фуқаролик давлатни барпо этиш эхтиёжлари, давлат баркарорлиги тажрибасининг тўпланиши ва таркиб топиб бораётган сиёсий-хуқуқий маданиятнинг ҳисобга олиниши сабаб бўлди. Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида хам конституциявий назорат институтини шакллантиришда хориждаги риворжланган демократик-хукукий давлатларнинг ижобий тажрибаларидан фойдаланилган.
Download 22,94 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish