Учебное пособие для студентов вузов, обучающихся по специальности «Юриспруденция» / В. И. Кайнов, Р. А. Сафаров. Электрон текстовые данные. М. Юнити-дана, 2017



Download 22,94 Kb.
bet2/3
Sana29.04.2022
Hajmi22,94 Kb.
#593001
TuriУчебное пособие
1   2   3
Bog'liq
1 мавзу номи, назарий саволлар, мазмуни (1)

Конституциянинг хукукий химояси деганда, шундай восита ва йулларни тушуниш керакки, уларнинг ёрдамида конституциянинг конунийлигига каттик риоя этиш режимига эришиш керак, бошка барча давлат органлари томонидан кабул килинган хукукий актлар унга мос булиши керак, конституцияга мос булмаган хукукий актларни, шунингдек, алохида нормаларини конституцияга мос эмаслиги туфайли бекор булиш принципи тушунилади.
Хукукий адабиётларда конституциявий назоратга куйидагича таъриф берилган: Конституциявий назорат – давлатда хукукни химоя килиш фаолиятининг алохида тури булиб, мазкур давлат конунлари ва бошка норматив хужжатларининг конституцияга мувофиклигини текширишида уз ифодасини топади. Шу уринда конституциявий назорат ва конституциявий контрол тушунчалари фарқига аҳамият бериш лозим. Гарчи баъзи манбаларда бу тушунчалар бир маънода кулланилсада аслида улар бир биридан фарк килувчи тушунчалардир Конституциявий контрол - давлат органлари чикарган актларни текшириш процесси булиб, бу жараёнда контролни амалга оширган орган контрол килинаётган орган актини бекор килиш хукукига эга булади. Конституциявий назорат институти- мухим демократик институт. Унинг туғри қўлланиши асосий конунга риоя этилишини таъминлайди, зарур мувозанатни саклайди. Суд ва хаттоки квазисуд ҳам конституциявий назоратнинг аср бошида Европада булмаган, аммо эндиликда жахоннинг деярли барча конституциялари томонидан эътироф этилган институтнинг кенг таркалганлигига хамсабаб шу. Бу уринда Америка тажрибаси хам инобатга олинган. Бу мамлакатда конституциянинг устунлиги нафакат унинг 6-моддасида конституциянинг устунлиги эълон этилганлиги билан, балки конституциявий суд назорати билан хам таъминланганидир. Ўрта аср файласуфларидан бири Макиавеллининг фикрича подшох конунларни яратиш ва уларни куч воситасида ижро этиш билан сиёсий тартиб урнатади. У конунларнинг ижросини назорат килади. У миллий давлат барпо этадиган суверен давлат назарисида шу хакда ёзган. Италия, ГФР, Австрия, Испания ва ҳоказо мамлакатларда мазкур судларнинг вазифасига конституциявий назоратни амалга оширишдан ташкари, давлат органлари ўртасидаги ваколатлар тўғрисидаги низоларни, федератив давлат тузилмаси билан боғлик низоларни, сайлов утказишнинг конунийлиги хакидаги вашу каби низоларни ҳал килиш ҳам киради. ГФРда федерал конституциявий суд сиёсий партияларнинг гайриконституциявийлиги тўғрисида карор чикаришга ваколатлидир. Конституциявий адлиянинг ташкил этилиши факат суд хокимияти хукукини бир кадар кучайтиради, у шак-шубхасиз, конун чикарувчи хокимият хукукини чеклайди. Бу уринда шуни таъкидлаб утиш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳам жахон судлари тажрибасини хисобга олган холда конституциявий назорат сохасида катта ваколатларга эга булган Конституциявий судни назарда тутади. ГФРнинг Асосий конунида суд хокимиятининг узбошимчалигининг олдини олиш максадида Конституциявий суд аъзоларини сайловчи парламент тадбири назарда тутилади. Франциянинг 1958 йилги конституцияси ҳам конституциявий назорат тизимини назарда тутади. Бу назорат конституциявий кенгаш фаолиятида уз ифодасини топган. Бу орган гарчи Франция сиёсий тизимида анча мухим роль уйнаса хам, лекин бошқа Европа мамлакатларидаги конституциявий суд назорати органларига нисбатан ўз имкониятларида анча чекланган. Францияда Конституциявий кенгашнинг ташкил этилиши суд назорати тарафдорлари билан парламентнинг устунлиги тамойили ҳимоячилари ўртасидаги муайян муросага келиш деб ҳисоблаш мумкин. Қонунларни шундан кейинги конституциявий назорат килишни кенг татбик этадиган ва бу конунларни бекор қилишга ваколатли булган конституциявий судлардан фаркли равишда Франция конституциявий кенгаши фақат парламент қабул килган, лекин хали Президент тасдикламаган (имзоламаган) қонунларни дастлабки тарзда назорат қилишни амалга оширади. Бирок, кучга кирган конунни гайриконституциявий деб эътироф килиш билан парламент томонидан кабул килинган, лекин Президент томонидан имзоланмаган қонунни тақиклаш ўртасидаги амалий тафовут унчалик мухим аҳамият касб этмайди, лекин бу Президентнинг хатога йул куйиши мумкинлиги «имконияти» ни камайтиради.
АКШ Конституциясининг «оталаридан», асосий ижодкорларидан бири Джеймс Медисон шундай деган эди: «Давлат хокимияти идоралари бир-бири устидан конституциявий назорат килиш даражасигача боғланмаса ва уйғунлашмаса, эркин ҳукуматнинг моҳияти бўлган, энг куп талаб килинадиган булинишнинг даражаси амалда хеч качон ташкил этилмайди». Бундан бизга конституциявий назорат институтининг нақадар муҳимлиги ва аҳамияти намоён булади. Хорижий мамлакатларда конституциявий назорат инстиути шу кадар ривожланиб кетганки, бу институтни бир катор асосларга кура классификация килишнинг имконияти мавжуд. • Кайси орган томонидан олиб борилишига караб: 1. Барча умумий юридисдикцияга ва макомга эга булган судлар томонидан олиб бориладиган конституциявий назорат. Бундай мамлакатлар жумласига АКШ, Аргентина, Мексика, Япония, Норвегия ва бошкалар киради. 2. Юқори суд инстанцияси хисобланган Олий суд томонидан олиб бориладиган конституциявий назорат. Конституциявий назоратнинг бундай орган томонидан олиб борилишини Канада, Ирландия, Австралия ва бир катор бошка хорижиймамлакатларда кузатишимизмумкин. 3. Асосий функцияси конституциявий назоратни амалга ошириш булган Конституциявий суд томонидан олиб бориладиган конституциявий назоратга Австралия, Италия, ГФР, Туркия ва Узбекистон Республикасида гувоҳ бўлишимиз мумкин. 4. Суд хусусиятига эга булган алохида орган томонидан амалга ошириладиган конституциявий назорат. Бундай конституциявий назорат органи булиб юқорида таъкидлаб утганимиздек, Франция Республикасидаги Конституциявий Кенгаш ҳисобланади. • Амалга ошириладиган конституциявий назоратнинг мазмунига кура конституциявий назорат классификацияси: 1. Формал конституциявий назорат – конунларни ва бошка норматив хукукий хужжатларни кабул килиш учун урнатилган тартиб коидаларга риоя килинганлигини текшириш учун амалга ошириладиган конституциявий назорат. 2. Моддий конституциявий назорат – давлатнинг конунларининг ва бошка норматив хукукий хужжатларининг конституция мазмунига мувофиклигини урганиш учун утказиладиган конституциявий назорат. 3. Мавхум конституциявий назорат – маълум бир ваколатга эга булган субъектларнинг ташаббуси билан аник бир сабабларга эга булмай туриб утказиладиган конституциявий назорат. 4. Аник конституциявий назорат – факатгина аник кандайдир бир суд иши билан боглик равишда амалга ошириладиган конституциявий назорат. Келтириб чикарган хукукий окибатларига караб конституциявий назоратнинг куйидаги 2 тури мавжуд: 1) Назорат килувчи - хукукий хужжат уз кучини йукотади. 2) Тавсия килувчи - хукукий хужжатни кабул килган органга уни бекор килиштавсия килинади. Контитуцион назоратнинг яна 2 тури бор: 1) Хал килувчи - консттуцион назорат кулланган конун (конун лойихаси) бекор килинади. 2) Маслахат берувчи - тавсия характерига эга. 10 • Мажбурийлик даражасига караб конституциявий назоратнинг куйидаги 2 туримавжуд: 1) Мажбурий - конун талабларигамувофик утказилади. 2) Факультатив - субъектларнинг ташаббусига кура утказилади.
Конституцион назорат органининг кабул килган карори хам фарқланади: • Оркага қайтиш кучига эга (бундай карорлар ex-tuns карорлар деб номланади) булган карорлар • Факат кабул килинганидан сунг кучга кирувчи карорлар(бундай карорлар ex-nunc деб номланади). Биринчи вариант кўп ноқулайликлар туғдирганлиги сабабли одатда кўпчилик мамлакатларда факат иккинчи шакли қўлланади. Конституцион назорат амалга оширилиш жойига кўра 2 турга булинади: 1) Ички конституцион назорат- акт чикарган органнинг узи амалга оширилади. 2) Ташки конституцион назорат - Бошка органлар томонидан амалга оширилади. Конституцион назорат амалга оширилиш хажмига кўра 2 турга булинади: 1) Тўлиқ – жамият муносабатларини барча тизимини қамраб олади; 2) Қисман - белгиланган доирадаги муносабатларни қамраб олади (инсон ва фукароларнинг хукукларига оидмуносабатлар, федеративмуносабатлар). Конституциявий назоратни амалга оширувчи органлар: Конституциявий назоратни амалга оширувчи органлар 2 ҳил булиши мумкин: 1. Ихтисослашмаган органлар; 2. Махсус органлар. Ихтисослашмаган конституциявий назоратни амалга оширувчи органлар. Социалистик давлатларда конституциявий назорат функциясини, айникса, кабул килинаётган конунларнинг конституциявийлигини назорат қилиш парламентга, шунингдек, унинг доимий фаолият курсатувчи органи (олий вакиллик органи президуими, давлат кенгаши, доимий комитет)га топширилган. Баъзида шу максадда парламентда махсус органлар (доимий конституцион комиссия) тузилиши мумкин. Унинг таркибига конституциявий хукук буйича мутахасис булган депутатлардан бир гурухи киритилади. Бундай тартиб олдин Руминияда булган. Аммо бу орган карори тавсиявий характерга эга. Айни замонда социалистик давлатларда махсус конституциявий назорат органлари мавжуд эмас. Улар бундай орган булиши керак эмас деб хисоблайдилар, сабаби: бундай органлар парламентнинг олийлигин бузади. Махсус конституциявий назорат органлари яна 1-марта парламентнинг олийлиги концепциясини ишлаб чиккан давлат - Буюк Британияда хам йуқ. Яна конституциявий назорат органлари Нидерландияда хам йук. Бир катор мамлакатларда конституциявий назорат функциясини президент амалга оширади. Президент Асосий қонунга кўра (масалан, Руминия, Украина, Франция мамлакатлари конституциясида) конституция кафолати хисобланади. Бу, асосан куйидагиларда намоён булади, Президент парламент томонидан конун кабул килинганидан кейин ва унинг промулгация (Президент томонидан конуннинг имзоланиши ва унинг эълон килиниши) сидан олдин вето (конунни имзоламайди натижасида конун кучга кирмайди) ҳуқуқини қўллаш хукукига эга, ёки буласа президент шу конуннинг конституциявийлиги юзасиданмахсус конституциявий назорат органигамурожаат килишимумкин. Тоталитар социализм давлатларида конституцияга риоя этилиши устидан назоратни прокуротура, алоҳида саволлар (инсон хукуклари, атроф табиий мухит химояси, тиллар тенглиги) юзасидан эса парламент ваколат берган орган (омбудсман) амалга оширади. Жамоат бирлашмаларининг уставларини руйхатга олишда уларнинг конституцияга мослигини руйхатдан утказувчи орган (одатда, Адлия Вазирлиги) текширади.

Download 22,94 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish