Дастлаб кредит четдан келиб ўқиётган тингловчилар учун ишлатилган ва унга ишонч билдирилган. Олий таълим муассасалари учун ягона кредитларни ўрнатилиши эса тингловчиларнинг мобиллигини таъминлашга ёрдам берди. Бугунги кунда европа кредит тизими Европанинг деярли барча давлатларида тан олинган ва амал қилувчи тизимдир. Тингловчи ўрнатилган кредит балларини тўплаган тақдирдагина диплом олишга муваффақ бўлади.
ТАВСИЯЛАР
Кредит-модул тизимида таълим жараёнларини ташкил қилиш олий таълим муассасаларидаги барча ўқув фаолиятлар турлари ва босқичларининг шаффофлигини таъминлайди. Таълимнинг танланувчанлиги, шахсий таълим траекториясини танлаш эркинлиги, талабанинг ўзлаштириши ва ютуқларини мунтазам назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг йўлга қўйилганлиги унинг ўқишга бўлган қизиқишини орттиради, доимий равишда ўқув изланишлари ва тадқиқотлари билан шуғулланишига, ўзини-ўзи такомиллаштириб боришига ва мустақил равишда билим олишига ундайди.
Кредит-модул тизимининг қуйидаги афзалликлари намоён бўлади:
• академик эркинлик даражаси ортади (фанларни мустақил равишда танлаш, муддатларни белгилаш, ўқитувчиларни танлаш);
• талабаларнинг ўқув фаолиятида мустақил таълим улушининг ортиши (камида 50%);
• дарс жадвалларини 5 кунлик тизимга ўтказишнинг қулайлиги (ҳафтасига 30 соат, кунига 6 соатдан);
• ўқитувчиларнинг дарс бериш фаолиятида ривожлантирувчи муҳитнинг пайдо бўлиши (маслаҳат дарслари, ўқитувчи раҳбарлигидаги талабанинг мустақил ишлари);
• назарий таълим улушининг камайиши ва талабанинг амалий характердаги ўлчанувчан кўникмаларни орттириши (турли интерфаол таълим усулларини жорий қилиш, амалий машғулотларни мустақил таълимда давом эттириш ва уларни аниқ фаолият турлари орқали баҳолаш мезонлари);
ХУЛОСА
• талабаларнинг мустақил изланишга қаратилган ўқув фаолиятлари (ўзи танлаган шахсий таълим траекторияси бўйича ўқиш);
• талабаларни ҳаётда мустақил бўлишга кўниктириш, ҳар семестрда турли академик гуруҳларда ўқишига имкон бериш;
• таълим дастурлари мазмунининг инновационлиги (илғор илмий ютуқларга йўналтирилганлиги);
• талабанинг таълим муҳитига таъсир кўрсатиши (дарснинг ташкил қилинишига, ўқитиш усулларига таклиф ва тавсиялар бериши);
• таълим дастурларида олий ўқув юрти компонентлари улушининг ортиши;
• интерфаол, муаммоли-рағбатлантирувчи, инновацион ўқитиш усуллари улушининг ортиши (талабага йўналтирилган таълим муҳити);
• илмий изланишлар асосида таълим бериш учун шароитларнинг яратилиши;
• талабаларнинг ўқув ишларини мунтазам ва босқичли тарзда назорат қилиб бориш;
• ўқитиш методларида самарали ва изланувчан усуллар улушининг ортиши (ижодий ишлар, тақдимотлар, портфолио усулларида баҳолашнинг жорий қилиниши орқали);
• таълим дастурлари мазмуни ва муддатларининг диверсификация қилиниши, талабанинг таълим олишдаги имкониятларининг кенгайтирилиши (танлов асосида қўшимча фанларни ўқиш мумкинлиги, кредитларни олдиндан олиш имконияти, экстерн имтиҳонларни топшириши);
ХУЛОСА
ФОЙДАЛАНИЛГАН РЕСУРСЛАР
1. Усмонов Б.Ш., Хабибуллаев Р.А. Олий ўқув юртларида ўқув жараёнини кредит-модуль тизимида ташкил қилиш. Ўқув қўлланма. Тошкент, 2020 й., 120 бет.
2. Олий таълим муассасаларида таълимнинг ECTS кредит тизимини ташкил этиш тўғрисида низом
3. https://www.youtube.com/watch?v=2Ps84uPFxbA
4.https://kun.uz/news/2020/07/22/oliy-talimda-kredit-modul-kelayotgan-oquv-yilida-talabalarni-nimalar-kutmoqda
5. https://studfile.net/preview/3962812/
6. http://www.ninasolomatina.com/gpa/
Эътиборингиз учун ташаккур!
Do'stlaringiz bilan baham: |