Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Қарши давлат университети Қарши-2021
КУН ТАРТИБИ Миллий таълим тизимини дунё таълим муҳитига интеграциялаш доирасида Ўзбекистон Республикаси ҳукумати, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан Олий таълим тизимимизнинг Болонья жараёнларига ҳар тарафлама мукаммал тарзда ўтишини таъминлаш борасида стратегик режалар ишлаб чиқилди. Бу жараёнларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги ПФ-5847-сон фармони билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси» алоҳида аҳамиятга эга бўлиб, ушбу Концепция таълим жараёнининг халқаро миқёсда шаффоф бўлишига эришиш, миллий таълим тизимининг дунёнинг хоҳлаган бошқа таълим тизимлари билан мослигини таъминлаш, дунёнинг етакчи университетлари сафидан ўрин олиш ғояларига йўналтирилган.
Мамлакатимиздаги олий таълим муассасаларининг 85 фоизи 2030 йилгача босқичма-босқич кредит-модул тизимига ўтиши режалаштирилган. 2020-2021 ўқув йилининг ўзида мамлакатимиздаги 33 дан ортиқ йирик олий таълим муассасалари кредит-модул тизимига ўтиши кутилмоқда. Мазкур олий таълим муассасаларида асосан European Credit Transfer System (ECTS) кредит-модул тизими жорий этилиши кўзда тутилган.
КИРИШ Шаффофлик-Таълим жараёнининг шаффофлиги
ПРАГМАТИЗМ (юн. pragmatos — иш, ҳаракат) — фалсафий таълимот. 19а. нинг 70-й. ларида АҚШ да шаклланиб кенг ривожланди, бу мамлакат маънавий ҳаётига катта таъсир кўрсатди. Прагматизм- амалиётда инсонга нима кўпроқ фойда берса, ўшанга кўпроқ аҳамият бериш зарур, деган ғояни илгари суради.
Прагматизм- Таълим бериш ва баҳолашнинг ошкорлиги
Талаба-Талабага йўналтирилган ўқитиш
КРЕДИТ-МОДУЛ ТИЗИМИ ТАРИХИ КРЕДИТ-МОДУЛ ТИЗИМИ ТАРИХИ 1999 йилда 29 та давлат томонидан Болоньяда ягона таълим муҳитини яратиш жараёнида иштирок этиш ҳақидаги Декларация имзоланди. Унга кўра олий таълимнинг ягона тузилмаси қурилиши, таққосланадиган даражалар тизими қабул қилиниши зарур. Бу эса Европада йўналишларни, даражаларни академик ва касбий тан олишни енгиллаштириши ва барча Европа давлатларида битирувчиларнинг ишга жойлашиш имкониятларини таъминлашга хизмат қилди. Болонья жараёни барча давлатлар учун очиқ бўлиб, бугунги кунга келиб иштирокчи давлатлар сони 50 га яқинлашиб қолди.
Кўпчилик хорижий давлатларнинг олий таълим тизимида синов бирликларини қайд қилиш ва тўплаш функцияларига эга бўлган ва хорижда ўқишнинг академик тан олинишини кафолатловчи European Credit Transfer System (ECTS)синов бирликлари тизими ёки унга мос бошқа тизим қабул қилиниши ва киритилиши муҳим аҳамият касб этади (1999 й. ECTS тизими 1062 та Европа олий ўқув юртларида қабул қилинган).
Европа давлатлари ўз олдиларига олий ўқув юртларининг барча дастурлари ва фанларининг мослигини тан оладиган билимларни баҳолашнинг ягона тизимини (credit system) яратишни мақсад қилиб қўйишган.