КРЕДИТНИНИНГ ТАҚСИМОТИ КРЕДИТДА ТАЪЛИМ ТИЗИМЛАРИ КРЕДИТЛАРНИ ТАҚСИМЛАШ КРЕДИТЛАРНИ ТАҚСИМЛАШ КРЕДИТ ТАҚСИМОТИ ПРОГРЕССИЯ ҚОИДАЛАРИ ПРОГРЕССИЯ ҚОИДАЛАРИ ТАНЛОВ ФАНЛАРИ (ELECTIVES) Кредит-модуль тизимига ўтишнинг муҳим жиҳатларидан яна бири бу — ўқув дастурига танлов фанларининг кириб келишидир. Унга кўра, талабалар ўқишнинг дастлабки йилларида соҳага оид асосий, умумкасбий фанларни ўзлаштириб, соҳа бўйича умумий билимни эгаллаб олганларидан сўнг, соҳага оид махсус фанларни ўз қизиқишларидан келиб чиқиб ўзлари танлаш имкониятига эга бўладилар. Бунда ОТМ талабаларга ўқув йили давомида таклиф қилинаётган танлов фанларнинг рўйхатини ва улар ҳақида батафсил маълумот тақдим этади. Талабалар эса ушбу рўйхат ва маълумотлар асосида ўзлари қизиққан фанларни танлайдилар. Бу жараён ҳар бир талаба ўзининг бакалавриат ёки магистратура ўқиш дастурини маълум маънода ўзи шакллантиришига имкон яратади.
Танлов фанлари сони курсдан курсга кўпайиб бориши зарур бўлади. Чунки талаба курсдан курсга ўтгани сари мутахассис сифатида шаклланиб боради ва унда мустақил қарор қабул қилиш қобилияти ҳам шаклланиб боради. ОТМлар эса аста-секинлик билан талабаларга ўз факультетларидан ташқарида, яъни бошқа факультетлардан ҳам танлов фанлари олишга имконият яратишлари зарур.
ТАНЛОВ ФАНЛАРИ (ELECTIVES) Фанларни танлаш амалиёти нафақат талабалар учун ўзлари хоҳлаган йўналиш бўйича чуқурроқ билим олишларига имконият яратади, балки ОТМ ўқув дастуридаги фанлар таркиби табиий равишда сараланиб боришига ҳам хизмат қилади. Чунки талабалар қизиқиш ва эҳтиёжларига жавоб бермайдиган фанлар дастурини тарк этиб боришади, ўрганаётган фанлари рўйхатини давр талаблари ва қизиқишларига мослаштиришади.
Бунда ўқитувчи унинг фани ўзига етарли миқдорда талабаларни жалб қила олиши учун доимий равишда ўз устида ишлаши, фаннинг талабалар учун аҳамиятини сақлаб қолиш учун дарслар сифатини доимий равишда яхшилаб бориши зарур бўлади. Акс ҳолда ушбу фан ўқув дастуридан чиқиб кетиши ва ўқитувчи ўз ишини йўқотиб қўйиши мумкин бўлади. Бу жараён дарслар сифати яхшиланишига ҳам хизмат қилади.
Фанлари танлаш амалиёти ривожланган давлатларда ўзининг фойдасини исботлаган амалиётдир. Улардаги фан тараққиёти, ривожланган иқтисодиёт, мутахассисларнинг салоҳияти хусусан таълимдаги айнан шу жиҳат билан ҳам боғлиқ.