Убекистон республикаси олий ва урта махсус таълим вазирлиги toshkent moliya instituti бухгалтерия хисоби ва аудит факултети


Корхонанинг молиявий салоҳияти кўрсаткичлари таҳлили



Download 0,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/20
Sana30.04.2023
Hajmi0,9 Mb.
#933692
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20
Bog'liq
2 5334706332069005161

Корхонанинг молиявий салоҳияти кўрсаткичлари таҳлили 
Ўзбекистон Республикаси бозор муносабатларига ўтишни босқичма-
босқич амалга ошириб келмоқда. Унинг энг асосий тамойилларидан бири 
иқтисодиётни эркинлаштиришдир. Чунки режали иқтисодиёт шароитида 
иқтисодиётни бошқариш механизми давлат тасарруфида эди. У барча мулкка 
эгалик қилиш билан бирга режа орқали бошқаради. 
Иқтисодиётни эркинлаштириш жараёни кетаётган бир даврда хар бир 
корхонанинг мустақиллиги таъминланиши билан бирга, унинг маъсулияти хам 
ошмоқда. Бу хаўда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 
сессияларида хам қайта-қайта таъкидланмоқда. 
Бундай шароитда хар бир корхона ўзининг маблағига, ўзининг 
бошқариш усулига, мулкига, хамжихат меҳнат жамоасига, мулк эгаларига эга 
бўлиши керак. Бу барча мавжуд мулкининг асосий манбаи корхонанинг 
молиявий салоҳиятини ташкил қилади. 
Молиявий салоҳият хар бир хўжалик юритувчи субъектда етарли бўлиши 
мумкин. Улар икки манбадан таркиб топади. Биринчидан, хар бир корхонанинг 


42 
ўз маблағи бўлса, иккинчидан, ўз фаолиятини таъминлаш учун четдан хам 
қарз, ссуда тариқасида жалб қилинган маблағларидир. 
Корхонанинг молиявий салоҳияти деб унинг фаолиятини тўлиқ 
таъминлайдиган турли манбалардан таркиб топган молиявий маблағлар 
мажмуасига айтилади. 
Хар қандай фирма ёки корхона фаолият юритиш учун энг аввало 
меҳнат воситалари, меҳнат предметлари ва жонли меҳнат сохибига 
(ходимларга) эга бўлиши шарт. Бу эса ўз- ўзидан шаклланиб қолмайди. Буни 
ташкил қилиш учун молиявий маблағлар зарур бўлади. 
Бозор муносабатлари шароитида корхоналар молиявий салоҳиятининг 
таркиби ва тузилиши сифат жихатидан янги босқичга кўтаридди, чунки 
режали иқтисодиёт шароитида корхонанинг барча молиявий салоҳияти 
давлат томонидан шакллантирилар эди, хатто банклардан олинган кредитлар 
хам давлатники эди. 
Эндиги молиявий салоҳиятнинг эгаси бор. У «бизники»дан «меники» 
деган тушунча билан алмаштирилди. Бундай шароитда корхона учун 
молиявий салоҳиятнинг шаклланиши хам, унинг ишлатилиши ва 
таўсимланиши хам мухим ахамият касб этади. Шу туфайли бу салоҳиятни 
хар бир хўжалик юритувчи суъектлар бўйича баҳолаш, кўрсаткичларни 
аниқлаш ва таҳлил қилиш объектив заруратга айланиб бормоқда. 
Хар 
бир корхона ўзининг молиявий салоҳиятидан қандай 
фойдаланаётганлигини билиши учун уни доимий равишда таҳлил қилиб 
турмоғи лозим. 
Корхонанинг молиявий салоҳияти деганда, уни соддароў қилиб 
ифодаланса, молиявий маблағлар билан таъминланиш манбалари 
мажмуасини тушуниш мумкин. 
Корхонанинг молиявий салоҳиятининг таҳлили иқтисодий таҳлилининг 
таркибий ўисми бўлиб қолмоғи лозим. Чунки хар қандай хўжалик 
юритувчи субъектнинг молиявий салоҳиятини ўрганмай туриб, унинг 
молия хўжалик фаолиятига одилона ва тўғри баҳо бериб бўлмайди. 


 
Тўпланган 
капитал 
Қўйилган 
капитал 
Ўз маблағлари 
(хусусий капитал) 
Қисқа муддатли 
мажбуриятлари 
Узоқ 
муддатли 
қарзлар 
Четдан жалб қилинган 
маблағлар (капитал) 
2
.
1
-
ч
и
з
м
а 
Корхонанинг молиявнй салоҳияти таркиби 
Корхона молиявий салоҳияти таҳлилининг вазифалари турлича. Буларнинг аниқ 
йўналишлари ва сони молиявий салоҳиятни кимлар ва қайси мақсадда таҳлил 
Молиявий салоҳият 


44 
қилишига боғлиқ, масалан, мулк эгаси таҳлил қилса унга молиявий салоҳият 
холати, таркиби ва самарадорлиги мухим, банклар таҳлил қилса ўзлари берган 
ссуданинг молиявий салоҳиятдаги улуши, унинг ўз вақтида маълум бир фоиз 
билан қайтишини таъминлай олиши мухим, статистика ва истиқболни 
белгилаш органлари таҳлил қилса хақиқий эришилган натижа мухим, 
акциядорлар таҳлил қиладиган бўлса уларнинг хам ўзига яраша манфаатлари 
бор ва хоказо. 
Шу нуқтаи назардан таҳлилнинг вазифаси айнан шу деб уни чегаралаб 
бўлмайди, шунинг учун унинг вазифасини аниқлашда таҳлилнинг 
мақсади ва ўша шароитдаги реал иқтисодий вазиятдан келиб чиқиш 
лозим. 
Корхона молиявий салоҳиятини таҳлил қилишнинг умумий вазифаси 
қуйидагилардан иборат:

Download 0,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish