Векторли форматлар. Бу графикли форматлар векторли тасвирлар ҳақидаги маълумотларни ўзида сақлай. Тасвирларни векторли кўринишдаги форматда AutoCAD, Corel Draw каби дастурларда сақланади. Улар ёрдамида лойиҳалаш, иллюстратив графиклар яратилади. Интернетда ишлатиладиган векторли файлларга мисол қилиб Macromedia Flash дастурида тайёрланган swf кенгайтмали файлларни айтиш мумкин. Улар ўзининг чиройли дизайни ва анимациялари билан Web саҳифаларни безаб туради.
Метафайллар. Метафайллар растрли ва векторли тасвирлар, визуаллаш буйруқлари ҳақидаги маълумотларни ўзида сақлайди. Метафайлларга мисол қилиб WMF, CGM, EPS кенгайтмали файлларни айтиш мумкин. Интернетда ишлатиладиган метафайлга мисол қилиб PDF (Portable Document Format) форматини айтиш мумкин.
GIF (Graphics Interchange Format) формати — бу машхур растрли формат ҳисобланади. Кўпгина платформалар ва турли тизимларда маълумот алмашиш воситаси сифатида ишлатилади. Бу форматни Интернет турида тасвирларни намойиш қилишнинг стандартларидан бири сифатида қараш мумкин. Бу формат ўзида 256 рангни тасвирлай олади. Хажми эса бошқа форматдаги графикли файллардан камида 2 марта кичик бўлади.
Бу формат GIF форматига нисбатан анча катта хажмни эгаллайди. Агар бу форматдаги расм гиперматнли саҳифанинг қисми бўлса, унинг очилишини броузер дастури бажаради. Бу жараён анча машаққатли бўлиб, хатто саҳифанинг экранга чиқишини секинлаштириши мумкин. JPEG формати ҳар қандай расмни ўзида сақлай олади.
PNG (Portable Network Graphics) формати — бу формат ҳам растрли формат ҳисобланади. У интернетда ҳам кенг қўлланилади. Сабаби бошқа форматларга нисбатан саҳифаларнинг юкланишини ва қидирувни анча тезлаштиради.
Расмлар Web-саҳифаларга жило берувчи воситалар ҳисобланади. Расмларни қўйиш – бу оддий техник операция. Дастурда уни қўйишнинг бир нечта йўллари бор. Аввал расмни қўйиш буйруқларидан бирини танлаймиз:
Сайтнинг диспетчери ойнасидан расмнинг белгисини олиб ҳужжатнинг ойнасига ташланг.
Расмни иш столидан ҳужжат ойнасининг керакли жойига ташланг.
HTML тилида эса бу вазифаларни дескриптори бажаради. Бу дескриптор расмнинг барча кўрсатгичларини белгилайдиган бир нечта атрибутларни ўз ичига олади. Қуйидаги мисолда дескриптор ўзига тўққизта атрибутни боғлаган:
Шунингдек қўйилган расмга рамка ҳам қўйиш мумкин:
Бу мисолда border атрибути рамканинг қалинлигини билдиради.