Reset Origin (Восстановить начало координат). Координаталар бошини саҳифанинг ихтиёрий нуқтаси билан боғлаш мумкин. Бунинг учун чизиқлар кесишувида жойлашган крест шаклидаги маркерни ҳужжатнинг ихтиёрий жойига олиб ўтиш етарли. Ушбу буйруқнинг бажарилиши саноқ нуқтасини дастлабки вазиятга қайтаради.
Монтаж тўри
Монтаж тўри бу - ҳужжат элементларини текислаш ва жойлаштириш учун мўлжал олиш воситасидир. Ҳужжат элементларига: матн, расмлар, жадваллар ва бошқалар киради. Саҳифани режалаштиришнинг энг асосий воситасидир. Лойиҳанинг дизайн билан боғлиқ ишлари тугагач тўрни олиб ташлаш мумкин. Тўрни яна экранга чиқариш учун View > Grid > Show Grid (Вид > Разметочная сетка > Показать сетку) буйруғи берилади ёки CTRL+ALT+G тугмалар комбинацияси босилади. Олиб ташлаш учун шу буйруқ такрор берилади.
View > Grid > Edit Grid (Вид > Разметочная сетка > Настроить сетку) буйруғи 18- расмда кўрсатилган мулоқот ойнасини экранга чиқаради. Унинг таркибий қисми билан танишиб чиқамиз.
Color (Цвет) - тўр рангини танлаш имконини беради.
Show Grid (Показать сетку) – тўрни ўрнатиш ёки олиб ташлаш.
Рўйхатларни номерлаш деб – бўлим ёки қисмлар кетма-кетлигини тартибга солувчи ва уларнинг ҳар бири навбатдаги янги номер билан тартибланишини тушуниш мумкин. HTML тилида бундай рўйхатлар дескриптори ёрдамида бажарилади. Бу дескриптор рўйхатнинг ташқи оператори ҳисобланиб, рўйхатнинг ҳар бир алоҳида бўлими
(от list item, что можно перевести как элемент списка) теги билан бошланади. Бу дескриптор - контейнер (қўш) дескриптор ҳисобланиб HTML тилининг стандартида рўйхатга ҳеч қандай алоҳида чеклаш қўйилмаган. Қўйидаги мисолда гиперматнли ҳужжатларни яратишда қўлланиладиган дастурларнинг рўйхати учун белгили код келтирилган:
Dreamweaver
Homesite
HotMetal Pro
FrontPage
Бундан ташқари тартибланган рўйхатлар асосида мураккаб иерархик рўйхатни тузиш мумкин. Бунда мураккаб рўйхатнинг қисмлари бўлиб қуйи (оддий) рўйхатлар олинади.
Номерланган рўйхатлар қуйидаги йўл билан ҳосил қилинади.
Ҳужжатнинг бир нечта тизимли бўлагини олинг. Бундай бўлакларга абзацлар, ҳар қандай стандарт сарлавхалар ёки бошқа рўйхатларнинг бўлимлари кириши мумкин.
1. Dreamweaver
2. Homesite
3. Hotmetal Pro
Text > List > Ordered List (Текст > Список > Нумерованный список) буйруғини беринг. Бу буйруқни CTRL+F3 тугмалар комбинацияси ёрдамида ҳам бериш мумкин.