У шундай шаҳарки, одамлар ўзларининг асл истакларини пинҳон тутишга, дин ва анъана талабларига мувофиқ яшаётга


Меҳробод аэропорти, Теҳрон, 2001 йил, март



Download 0,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/17
Sana25.02.2022
Hajmi0,63 Mb.
#310157
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
Yolg'onlar shahri

Меҳробод аэропорти, Теҳрон, 2001 йил, март.
– Анча вақт хорижда бўлган экансан, – деди ёш офи
-
цер қўлидаги паспортни тез-тез варақлаб. – Энди қайтиш
-
га қарор қилдингми? Шунча йилдан кейин, – у биринчи 
бетнинг пластик бурчагини олиб ташлади.
Дариуш шу ёшгача бунчалик қўрққанини эслай олмай
-
ди. У милки ва лунжи орасига қўйилган цианид таблет
-
касининг қаттиқ пластик томонига тилини теккизди. Унга 
айтишларича, ҳукумат ўзгача фикрловчиларнинг қора 
рўйхатини тузиб, қидирувга қўйган. Яна шуни айтишди
-
ки, қамоқ қийноқ ва азобли ўлим демакдир.
Офицер унга тикилиб туриб деди:
– Нега кетгансан?
– Ота-онам уруш вақтида кетган. Мен қолишни хоҳла
-
ганман, аммо улар мени ўзи билан олиб кетган, – у жуда 
тез жавоб қайтарди.
– Нега қайтдинг?
Офицер паспортни сканерлади. Дариуш бу паспортни 
Бағдодда баъзи каттакон одамларни паспорт билан таъ
-
минлаб турган шиа ҳарбийидан 20 минг АҚШ доллари 
эвазига олган. Бу бамисоли санъат асари. Бундан ҳам ях
-
широқ сохта паспортни тополмайсиз.


18
ЁЛҒОНЛАР ШАҲРИ
– Қариндошларимни кўргани келдим. Мен... мен юр
-
тимни соғиндим.
Унинг овози титрарди. Офицер столи устига эгилиб, 
қўлини Дариушнинг кўксига босди.
– Юрагинг худди митти чумчуқникидек уряпти, – деди 
у.
Кейин тўсатдан кулиб юборди ва Дариушнинг паспор
-
тини столга улоқтирди. 
– Сендақа янги келганлар нуқул шунақа қўрқоқ бўла
-
ди. Ўқиганларингга ишонма, биз сени еб қўймаймиз. Сен
-
га ўхшаганлар учун бу ерда ҳаёт яхши. Сира қайтиб кет
-
майсан кейин. 
20 йил муқаддам инқилоб замонида онаси билан қо
-
чоққа айлангач, уни доимий таъқиб қилган юртга қайтиш 
осон кечди. Ҳа, ҳақиқатан ҳам Дариуш учун ўта осон ту
-
юлди. Аммо у эҳтиёткор бўлиши керак, чунки ҳали ҳам 
у қидирувда бўлиши мумкин. Эронликлар устаси фаранг 
муғомбир бўлишини Дариуш яхши билади.
Гуруҳ аввалдан огоҳлантирганидек, у ташқарига чиқи
-
шидан олдин сумкалари рентген текширувидан ўтказил
-
ди. Кучайтирилган хавфсизлик тартиби фақат паранойя 
режими ёки сепаратист ҳаракатлардан қўрқиш сабабли 
эмас эди. Ҳукумат Дариушга ўхшаган одамлардан, Му
-
жоҳедин-э халқ
1
(МEХ) – Халқ аскарларидан қўрқарди.
Дариуш МEХга расман қўшилганига ҳам бир йилдан 
ошди. Бошланғич мактабда муаллималик қиладиган она
-
си ўғли улар ҳақида гапира бошлаганда жаҳли чиққан эди. 
1979 йилги Ислом инқилобида Шоҳни тахтдан ағдаришда 
1. МEХ – Мужоҳедин-э халқ (Халқ мужоҳидлари) ташки
-
лоти (бошқа номлари: МКО ва Эрон Халқ мужоҳидлари). 
Эроннинг энг йирик мухолифат гуруҳи, Ислом Республи
-
касини ағдаришга аҳд қилган. Ташкилотга 1963 йили сўл
-
чи талабалар асос солган, марксист/исломий илдизга эга. 
МEХ Ислом инқилобида муҳим роль ўйнаган, лекин оя
-
туллоҳ Хумайний томонидан бешафқат жазоланган. Унинг 
бош штаби Парижда жойлашган бўлиб, Эрон миллий қар
-
шилик кенгаши номи остида фаолият кўрсатади.


19
ДАРИУШ
МEХ катта ҳисса қўшган. Дариушнинг онаси ўзининг ҳа
-
ёти барбод бўлишида исломчиларни қанчалик айбласа, 
мужоҳидларни ҳам шунчалик айбдор деб ҳисобларди. У 
ўғли бу босқичдан ўтиб кетади, деб умид қилган эди. МEХ 
Эроннинг биринчи замонавий Ислом инқилобчилари эди. 
Дариушнинг онаси талабалик чоғидаги дўстлари МЕХ
-
нинг социалистик қадриятлар ва тенглик ҳақидаги ваъз
-
ларидан қанчалар таъсирланганини яхши эслайди. Она 
ўғлининг хулқида кескин ўзгаришни пайқайди. Ўғли на
-
моз ўқишни бошлади. Гарчи она динга эътиқод қилса ҳам, 
ўғлининг янгича диндорлиги уни хавотирга солиб қўйди. 
Ўғил танишларига виждон йўлида маҳбусга айланган му
-
жоҳидларнинг суратларини кўрсатиб, Сазман
2
– Гуруҳга 
қўшилишга даъват қила бошлади. Онаси эса унга оиласи
-
нинг дўстларидан қанчаси ана шундай гуруҳларга қўши
-
либ қолиб, мияси обдон “ювилиб”, натижада яқинларидан 
ажралиб қолганини айтарди. Дариушнинг онаси АҚШда 
таълим олгани ва Вашингтон яқинидаги кичик шаҳарчада 
янги ҳаёт бошлаганидан бениҳоя фахрланарди. Энди эса 
ўғли топган-тутганини Гуруҳнинг банк ҳисоб рақамига 
ўтказаётганига индамай қараб туролмади. У ўғлига ҳар 
қанча гапирмасин, бари беҳуда эди. Дариуш бора-бора 
уйга камдан кам келадиган, охири онасини на йўқлайди
-
ган ва на унга қўнғироқ қилиб қўядиган бўлди. Она эса 
ўғлидан МEХга қўшилмасликни ёлвориб сўради. Бунга 
жавобан Дариуш онасидан воз кечди. 
Дариуш ташқарига чиққач баҳорги тонг осмонига қа
-
раб Теҳроннинг чангли ҳавосидан нафас олди. Унинг бур
-
нига бир маҳаллар туйган ҳидлар: куя, қуриган гиёҳлар, 
тупроқ ва бензин иси урилди – бу унинг болалигидаги ис
-
лар эди. Дариуш уйига келган эди.
Навбатда турган таксилар олдига бораркан, у ҳар бир 
майда қадамидан маза қилаётган, гўё емиш излаётган 
2. Сазман – ташкилот. Бу ўринда МEХ назарда тутил
-
моқда.


20

Download 0,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish