У шундай шаҳарки, одамлар ўзларининг асл истакларини пинҳон тутишга, дин ва анъана талабларига мувофиқ яшаётга



Download 0,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/17
Sana25.02.2022
Hajmi0,63 Mb.
#310157
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
Yolg'onlar shahri

ЁЛҒОНЛАР ШАҲРИ
кабутар сингари бошини ҳар ён буриб, атрофга қараёт
-
ган эди. Ҳар бир қарич ер унга шунчалар қадрдон экани 
Дариушни энтиктириб юборди, атрофидаги барча унинг 
яқинидек эди. Дариуш ҳеч қачон ҳеч нарсани бу қадар ўзи
-
никидек ҳис қилмаган, юрагига бунчалар яқин олмаган. 
Ҳатто Гуруҳни ҳам. 
– Ҳой, сизни яна қанча кутай? Ё машинага чиқинг, ё 
навбатдаги одамларга йўл беринг, – деди бўйнига ошхўрак 
таққан ва қўлидаги папкани кўксига босиб кўтариб олган 
киши. 
– Кечирасиз, хаёл билан бўлиб... Вали Аср кўчаси, 
Парквейга бормоқчиман.
Учрашув жойи Теҳроннинг шимолий қисмига белги
-
ланганига Дариуш ҳайрон бўлганди, аммо Гуруҳ аъзолари 
бошдан кечирган аччиқ тажрибадан билардики, шаҳарда 
улар кўзга унча ташланмайдиган гавжум жойлар жуда оз. 
Шимолий Теҳрон кўчаларида одамлар сен менга тегма, 
мен сенга тегмайман қабилида яшайди. Улар ўзларининг 
суҳбатига берилиб кетганидан ва ортиқча ғалва чиқмасин 
деб, сизнинг ишингизга умуман аралашмайди. Илгари 
махфий вакил ва буюм келтирувчи ўртасидаги учрашув
-
лар шаҳар марказидаги хилват паркларда бўларди. Ҳозир 
у ерлар гиёҳвандлар, дилерлар ва полициячиларга тўлиб 
кетган. Ҳатто атроф кимсасиздек туюлганда ҳам, Теҳрон 
марказидаги ҳар бир бурчакда яширин “кўз-қулоқ” бор. 
Бир гал ўртоқларнинг бозор яқинидаги учрашуви фожеага 
айланишига бир бахя қолган. Пичирлаб гаплашаётганлар 
ҳақидаги хабар зумда тарқаган. Гуруҳнинг икки аъзоси 
полиция келаётганини кўриб, жуфтакни ростлаган. Улар 
шу билан уч ой яшириниб юришган, кейин эса ўзи ҳам 
қочиб юрган курдларнинг ёрдами билан эшакда тоғлар 
оша чегарадан ўтиб, мамлакатдан чиқиб кетишган. Улар 
курдларга ўзларини намойиш уюштирган талабалар деб 
таништирган эди. Агар курдлар уларнинг МEХ аъзола
-
ри эканини билиб қолса, ёрдам бермаган бўларди. Чунки 


21
ДАРИУШ
улар МEХ Ироқ президенти Саддам Ҳусайнга курдлар 
исёнини бостиришда ёрдам берганини ҳали унутмаган. 
Шоҳ давридаги сиёсий маҳбуслар ва сиёсий сабаблар би
-
лан ўлимга ҳукм қилинганларнинг аксари МEХ аъзолари 
эди. Бу эса уларга тарафдорлари сонини оширишга ёрдам 
берди. Инқилобдан икки йил ўтгач МEХ аъзолари сони 
ярим миллионга етди. Унинг тез суръатда ўсиб бораётган 
қудратидан қўрққан Ислом инқилобчилари – дин пешво
-
лари ва ақидапарастлар ички таҳдид бўлганда қиладиган 
ишини қилди, яъни ўзиникиларга қарши бўлиб қолди. 
Улар МEХ аъзоларини мунофиқ, иккиюзламачи деб ата
-
ди, мужоҳидларни динга қарши курашиш учун Ғарб им
-
периалист кучлари билан тил бириктирганликда айблади. 
Тизимли тозалаш доирасида минглаб инқилобчилар дорга 
осилди ёки отиб ташланди. Тирик қолганлари Саддамдан 
паноҳ тилаб Ироққа қочди. Саддам Ҳусайн уларни Бағдод 
шимолидаги Ашраф лагерига жойлаштириб, қуроллан
-
тирди, урушга тайёрлади. МEХ ҳатто Эрон-Ироқ урушида 
Ироқ армиясига қўшилиб, эронликларга қарши жанг қил
-
ди ва минглаб ватандошларини ҳалок этди. Ана ўшанда 
уларга бўлган муносабат ўзгарди.
– Худойим-эй, Эронда анчадан бери бўлмаган кўрина
-
сиз. Бу талаффузни қаерда орттирдингиз? Кечирасиз жа
-
ноб, қўполлик қилмоқчи эмасдим. Аммо Жорж Бушнинг 
талаффузидан ҳам дағалроқ гапиряпсиз. Америкадан кел
-
ган бўлсангиз керак?
Ҳайдовчи кулди-да, бўйнини чўзиб, ойнадан орқа 
ўриндиққа қаради. Дариуш сесканиб кетди. 
– Ҳа, Америка, Вашингтон яқиниданман. Биз Эрондан 
кетишни истамагандик, аммо мажбур бўлганмиз, – у узр
-
хоҳлик билан гапирди.
– Демак, йигирма йил бўлибди! Талаффузингиз бир 
ҳафтага дам олгани четга чиқиб келиб, қайтганида ўзини 
гўё форсчани унутиб юборгандек тутадиган бойваччалар
-
никига ўхшамайди. Менинг қиз ўртоғим Истанбулдаги 


22

Download 0,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish