Вали Аср кўчаси
Теҳрон осмони нур билан тўйинади. Шаҳар узра
оловранг туман тушиб, қуёш нурини синдиради. Қалин
ва ўйноқи заррачалар ҳар бир бурчакка етиб бориб, одам
-
нинг бурнини куйдириб, кўзини қамаштиради. Кўчалар
қора тутун бурқситиб чиқараётган машиналарга тўла. Ту
-
тун машинадан чиққач ҳавога енгилгина кўтарилади-ю,
муаллақ қолади. Туманлар ҳатто шимолдаги қўнғирранг
Элбурс тоғларини ҳам қоплайди. Бу ерда кўп қаватли би
-
нолар худди жамоа бўлиб сажда қилаётганлар олдида тур
-
ган имом каби пастга қарайди. Унинг тагидаги водий эса
одамлар билан тўлган. Бир қарич ҳам бўш жой йўқ. Бунда
бирор сабаб, мантиқ ёки услуб ҳам йўқ. Эски маҳаллалар
гўё спагеттисимон арқонлар билан бир-биридан ажратил
-
гандек. Постмодерн услубида қурилган кўримсиз уйлар
эса эски уйлар устида қад ростлаган.
Теҳроннинг қоқ ўртасидан шаҳарни иккига ажра
-
тиб узун ва кенг йўл ўтган. Йўлнинг икки томони бўй
-
лаб минглаб баланд чинорлар экилган. Вали Аср кўчаси
Теҳроннинг шимолидан жанубига чўзилган бўлиб, ундаги
ҳаётга жон бағишлайди ва шаҳарнинг энг чекка бурчакла
-
рига қадар кириб боради. Вали Аср барча теҳронликлар
учун бутун шаҳарни бирлаштирган ягона йўлдир. Бир
12
ЁЛҒОНЛАР ШАҲРИ
неча ўн йиллардан бери эронликлар бу ерга қувончли дам
-
ларини нишонлагани, намойиш ўтказгани, парад кўрга
-
ни, кимнидир хотирлагани ҳамда мотам тутгани келади.
Теҳрон билан боғлиқ ёдимда қолган илк болалик хотира
-
ларимдан бири – ана шу кўча бўйлаб машинада ўтганим.
Ўшанда дарахтлар орасида ўзимни қанчалар хавфсиз ҳис
қилганим ҳали-ҳамон ёдимда. Бир-бирига хиёл бош эгиб
турган дарахтлар яшил барглари ва шохлари билан бизни
гўё ҳимоялаётгандек эди.
Дарахтларнинг бетонни ёриб чиққан кекса илдизлари
ёнидан ўтган чуқур ариқда шимолдаги тоғлардан кела
-
диган муздек сув оқади. У қанчалик жанубга яқинлашса,
шунчалик қорамтир бўлиб боради. Вали Асрнинг ўртаси
-
дан шундоқ ўтганда ҳаёт қайнаб ётган, гавжум, минглаб
мотоцикллар, машиналар ва одамлар ҳаракатланаётган
шаҳар маркази чиқади. Кўп қаватли турар жойлар ораси
-
да сиқилиб қолган, аммо яшашдан умиди сўнмаган эски
уйлар ҳамон учрайди. Жануб томонга юрганингиз сари
бинолар кичикроқ ва харобароқ бўлиб бораверади: дераза
ойналари синган, томига қийшайган тунукалар ёпилган,
оҳори кетган ғиштин уйлар. Занглаган газ қувурлари ва
ҳаво совутгичлари худди металл ичак ташқарига чиқиб
кетгандек деворда осилиб туради. Бу ердаги кўчалар қа
-
димчилик ва қашшоқлик соясида қолиб, тусини йўқотган.
Аёллар чодрасининг
1
қора матоси бошқа қора ёпинчиқлар
1. Чодра – бошни ва бутун танани ёпиб турадиган қора
ёпинчиқ. Тарихчилар чодрани 18-асрдан пайдо бўлган деб
ҳисоблайди. Ризошоҳ Паҳлавий Эронни модернизация қи
-
лиш (замонавийлаштириш) мақсадида 1936 йилда чодра ва
ҳар қандай ҳижоб ўрашни тақиқлаган. Полиция кўчалар
-
да юзга тутилган ёпинчиқларни мажбуран олиб ташлар
-
ди. Бундай сиёсат жамоат жойида чодрасиз ёки ҳижобсиз
юриш яланғоч юришга тенг, деб ҳисобловчи диндорлар ва
кўплаб оддий эронликларнинг ғазабини қўзғарди. Тақиқ
Ризошоҳнинг ўғли Муҳаммад Ризошоҳ ҳокимиятга келиб,
аёлларга яна ўранишларига рухсат бергунича 4 йил да
-
вом этди. 1979 йилги инқилобдан бироз вақт ўтиб, ҳижоб
ўраш мажбурий қилинди.
13
ПРОЛОГ
ва бош кийимлари билан уйғунлашиб кетади: ислом дини
қабул қилган ушбу мотам рамзини ҳамма кийиб юради.
Фақат уруш қаҳрамонлари, шаҳидлар ва сиёсий ташвиқот
-
нинг ёрқин суратларида бунга амал қилинмайди. Шаҳар
-
нинг энг жанубий қисмида Вали Аср кўчаси Теҳроннинг
бош темир йўл бекати бўлмиш Раҳ Аҳан майдонидан ўта
-
ди. У ерга мамлакатнинг турли бурчакларидан сайёҳлар
келади: лурлар, курдлар, озарбайжонлар, туркманлар, то
-
жиклар, араблар, балужлар, бахтиёрийлар, қашқаийлар ва
афғонлар.
Вали Аср кўчаси ва унинг юзлаб йўллари Теҳроннинг
шаҳри суғроси ҳисобланади. Шимолдан жанубга, 18 ки
-
лометрдан ортиқ чўзилган бу кўча бою камбағалларни,
диндору дунёвийларни, анъанадорлигу замонавийликни
бирлаштиради. Аммо шаҳарнинг ҳар икки чеккасидаги
одамлар ҳаёти бир-биридан бир неча асрга фарқ қилади
-
гандек туюлади.
Бу йўлни Ризошоҳ Паҳлавий қурдирган. Гарчи қури
-
лиш ишлари 1921 йилда – ҳали у тахтга чиқмаган пайтлар
-
да бошланган бўлса ҳам. Қожарлар сулоласининг сўнгги
вакили Аҳмадшоҳ тахтдан ағдарилгач йўл қурилиши жа
-
даллашди. Бунинг учун асилзодалар, давлат арбоблари ва
Қожар сулоласи шаҳзодаларига тегишли боғ-роғлар вай
-
рон қилинди. Ризошоҳ ўзи ва оиласи учун энг яхши ер
майдонларини асраб қолди. Йўл шимолга анча чўзилгани,
шаҳар ташқарисидаги қишлоқлар аро ўтгани, Шоҳ сарой
-
ларини боғлагани учун қурилишга яна 8 йил кетди. Қиш
-
ки саройлар шаҳарнинг илиқроқ қисми – жанубда, ёзги са
-
ройлар эса шимолдаги салқин тоғлар бағрига қурилганди.
Ушбу йўл Ризошоҳнинг Эронни замонавий дунёга олиб
кириш кўзланган кенг қамровли лойиҳаларининг бир
қисми эди. Қурилажак йўл француз хиёбонларининг гў
-
заллигию озодалигини, улкан Рим йўлининг маҳобатини
ўзида мужассам этиши, ҳайбати ва ҳашамати билан Ўрта
Шарқнинг ҳавасини келтириши лозим эди. Ризошоҳ 18
14
Do'stlaringiz bilan baham: |