У шундай шаҳарки, одамлар ўзларининг асл истакларини пинҳон тутишга, дин ва анъана талабларига мувофиқ яшаётга



Download 0,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/17
Sana25.02.2022
Hajmi0,63 Mb.
#310157
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
Yolg'onlar shahri

ЁЛҒОНЛАР ШАҲРИ
деб эълон қилиб, уни нишонлашни тақиқламоқчи бўлган. 
Аммо Наврўз ва у билан боғлиқ барча удумлар эронликлар 
учун худди бошқа исломий байрамлар каби маданий аҳами
-
ятга эга эди. Шу боис ҳукумат ҳар қанча уринмасин, бу 
жангда мағлуб бўлди. Дариуш одамларга ҳайрат билан 
қаради. Бу аҳволда қандай қилиб бунчалик завқ-шавққа 
тўлиш мумкин?! МEХ унга уқтирган ҳақиқатлар ва мам
-
лакатда содир бўлаётган воқеалар ўртасида нега бу қадар 
катта жарлик борлигини тушунолмади. Аммо шу вазиятга 
ҳам МEХнинг кўзи билан қараш мумкин: бу болалар мав
-
жуд тузумга бўйсунмаслигини қўрқмасдан намойиш қил
-
моқда. Нариги кўчада бир гуруҳ ўсмирлар рақсга тушиб, 
қарсак чаляпти, баъзилари машинанинг капотига чиқиб 
олиб, белини қимирлатиб қўшиқ айтяпти. Қизлардан бири 
ҳатто бошидаги шарфни шартта ечиб, қўлига олди-да, ҳа
-
вода айлантирди, атрофидагилар эса унга хайрихоҳлик 
билан қичқирди. Дариуш бу оммавий ғалаён эканини 
англади.
Дариушга ушбу миссия топширилганда Арезу унга 
аввал сира бунчалик фахрланмаганини айтганди. Фахрий 
аъзолар унинг ташкилотга садоқатини кўрган ҳамда Ис
-
лом Республикасига қарши курашда ўлимга ҳам тайёр 
эканини фаҳмлаган эди. У Гуруҳга яқинда қўшилгани аҳа
-
миятсиз эди. Уни танлашда бошқа омиллар роль ўйнади. 
Гуруҳга бир неча йиллардан бери аъзо бўлиб келаётган, 
пул ўтказаётган (ҳамма аъзо ташкилотга пул ўтказиб ту
-
ради), хизматларини тақдим қилаётган, аммо мансаби 
сира юқориламаган, ички “танланганлар”га кирмаганлар 
кўп эди. Гуруҳ учун борини бағишлаш – ана шу асосий 
омил эди. Бу – интизом, қурбонлик ва садоқат демак. Да
-
риушни аввал АҚШдан Парижга юборишди, у ерда йигит 
яна ҳам юқорироқ лавозимдаги МEХ аъзолари билан та
-
нишди. Дариуш ҳаммада ижобий таассурот уйғота олди. 
У мафкуравий машғулотларга муккасидан кетган, Ража
-
вийларга нисбатан ўз ҳисларини батафсил ҳисобот қилиб 


37
ДАРИУШ
топширар, уларнинг барча нутқларини ёддан билар эди. 
Ана ўшанда Дариушни Ироқдаги Ашраф лагерига мисси
-
яга тайёргарлик кўриш учун жўнатишди. 
Ашраф лагерида қаттиқ интизом ўрнатилганди. Да
-
риуш интенсив тайёрланиш дастурини ўташи керак эди: 
унга қурол ишлатиш, граната улоқтириш, бомба қўйиш, 
қурбонни зимдан кузатиш, махсус диктофон ва кузатув ка
-
мераларидан фойдаланиш, нишонга олиш ўргатилди. Аёл
-
лар ва эркаклар айри-айри тайёргарлик кўрди. Шаҳвоний 
хаёллар миядан чиқариб ташланиши керак эди. Фикрни 
тозалаш учун Дариуш мажбурий “тазарру” машғулотла
-
рида қатнашди. Бу уни акалари ва опаларига яқинлашти
-
раётгандек туюлди. Унга ўхшаб оиласи билан алоқасини 
узганлар кўп эди. Уларга доим ватанида тарафдорлари 
кўп экани уқтириларди. Ҳеч ким Эрондаги фаол аъзолар 
сонини очиқламасди, аммо гап катта тармоқ ҳақида кета
-
ётгани ҳамда бир гуруҳ фидойилар унга ёрдам беришига 
Дариушни ишонтиришди. 
Суиқасд куни келди. Дариуш тонгни асабларини тинч- 
лантирувчи нафас олиш машқлари билан бошлади. Ҳам
-
маси режаланган. У собиқ полиция раҳбарини бир неча 
ҳафтадан бери кузатиб юрибди. Байрамлар тугагач бирин
-
чи куни тонг саҳарлаб у эски кийим ва йиртилган пой- 
абзалда уйдан чиқди. Собиқ полиция бошлиғи яшайдиган 
маҳаллага тонгги соат 5 дан сал ўтиб етиб борди ва йўл 
четида ўтирди. Ҳеч ким уни сезмади. 
Собиқ полиция раҳбари ҳар куни кичик офисга ўзи ма
-
шина бошқариб борарди. Раҳбар бўлиб ишлаган пайтлари 
эса уни ўқ ўтмайдиган машинада соқчилар олиб юрарди. 
Дариуш кўзлаган ишим осон кечади, деб ўйлади. У ўлжа
-
сига ишдан қайтаётганда, узун тирбандликда турганида 
ўқ узмоқчи бўлди.
Киан МEХ ташкилотига энди қўшилган, аммо садоқа
-
ти Ражавийларнинг қулоғига етиб боришини истайдиган 
ёш механикни Дариушга ҳайдовчи қилиб берди. Улар уй
-


38
ЁЛҒОНЛАР ШАҲРИ
дан чиқиб кетаётганда ҳайдовчи Дариушнинг елкасига қў
-
лини қўйиб деди:
– Мен ҳақ иш учун ўлимга ҳам тайёрман.
Дариуш унинг қўлини сиқди:
– Мен ҳам.
Собиқ полиция бошлиғи одатдаги вақтда бинодан 
чиқди ва машинага ўтирди. Дариуш ва ҳайдовчи унинг 
ортидан эргашди. Тирбандликка яқинлашганда бўлғуси 
қурбон машинасини секинлатди. Дариуш ҳайдовчининг 
елкасига секин урди – бу уларнинг сигнали эди. У поли
-
ция раҳбарининг машинасига орқа тарафдан жуда яқин 
борди. Дариушга қурбонининг бўйнидаги сочлар ҳам ма
-
шина орқа ойнасидан кўриниб турарди. У ўқ узди. Ойна 
синиб кетди. Автоматини қўлида тутганча орқага қаради. 
Ҳамма ёққа қон сачради. Собиқ полиция бошлиғи рулга 
суяниб қолганди. У ҳали ҳам қимирлаяптими? Кейин Да
-
риуш учиб кетди. Гурс этиб ерга тушди. Нафаси бўғил
-
ди. Одамлар уни пастга босарди. Боши асфальтга тегиб 
турарди. Юрак зарби бутун танасига тарқаётганини ҳис 
қилди. Кўз олди хиралашди. Нима бўлаётганини англаб 
олиши учун қанча вақт кетди? Бир дақиқа, икки дақиқа 
ёки ўн дақиқа? Билмайди.
Аста ҳаммасини тушунди: нимадир мотоциклга келиб 
урилди ва у ҳавога учди. Уч нафар полиция офицери унга 
ташланди. У иштони хўл бўлиб қолганини сезди. Ҳайдов
-
чи кўринмасди. Полициячилар уни мажбурлаб ўрнидан 
турғизди. Миясига қурол тиралган эди. Шунда ҳаммаси 
тугаганини англади. Гуруҳдагилар унга айтишган эди: 
агар улар сени тутиб олса, бешафқат қийнайди, бу қий
-
ноқлар йиллаб давом этиши мумкин. Улар сени зўрлайди. 
У суратларни эслади. Шунинг учун оғзига цианид капсу
-
ласини солганди. Йиқилганига қарамай ҳали ҳам оғзида 
турибди. У капсула қопламини тишлади. Ичидан оғзига 
суюқлик отилиб чиққанини сезди. Тўққиз сония. Заҳар та
-
нага тарқаши учун шунча вақт керак дейишганди. Аммо 


39
ДАРИУШ
ўн беш сония ўтди-ку ёки ўлаётганда вақт шунақа имил
-
лайдими? Дариуш кўзларини чирт юмди. Аммо у ҳали 
ҳам тирик эди. Ўттиз сония бўлди. Балки Гуруҳ бир неча 
сонияга адашгандир. Улар кўп нарсада адашган кўринади.
– Фургонга чиқ деяпман!
У кўзларини очди. Бир дақиқадан ортиқ вақт ўтган 
бўлса ҳам ҳали тирик. У секин қадам босди. 
– У дори ичиб олибди. Бутунлай карахт.
У полиция офисига боргунча ҳам ўлмади. Нафақат 
унга берилган харита, балки цианид ҳам эскирган экан. 
Кўп йиллик қийноқ ва зўрлик кутаётган, ўлмай қолган Да
-
риушдан фарқли ўлароқ, заҳар эриб, учиб кетди – муддати 
ўтган экан.
Полиция офисида унинг қўлидан кишанларни ечиб, 
кичик хонага қамаб қўйишди. Полициячилар негадир уни 
тинтув ҳам қилмади. Яхшиям у қурол сотувчининг олдига 
бориб, граната сотиб олганди. У ҳали ҳам шимига қисти
-
рилган ҳолда турибди. Офицер эшикни ёпиши билан Да
-
риуш граната ҳалқасини тортди. Фақат уни бошига кўта
-
ришидан олдин портлаб кетди. Дариуш бир қўли хонада 
учиб кетганини кўрди. Кейин ҳушидан кетди.
Судья ҳорғин кўринарди. Бир пайтлар у бундай аҳ
-
моқлардан юзтасини отишга ёки осишга ҳукм қилган. 
Ўшанда унинг нуфузи тўрт бўғинли аниқ ва қисқа сўз би
-
лан ифодаланган: ҳукм-э одам – ўлим жазоси. У қарши
-
сида турган Дариушга қаради. Дариуш қўрқувдан дағ-дағ 
қалтираётган эди. Ўнг қўлининг ўрни бинт билан ўралган
-
ди. Адвокатлари унинг онги заҳарлангани, ҳозирда эса у 
қилган ишидан пушаймон эканини айтди. У ҳеч кимни ўл
-
дирмади. Ўқ собиқ полиция раҳбарининг бўйнини силаб 
ўтди. Судья шарикли ручкасини олди-да, ҳукм ёзди.

Download 0,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish