У шундай шаҳарки, одамлар ўзларининг асл истакларини пинҳон тутишга, дин ва анъана талабларига мувофиқ яшаётга



Download 0,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/17
Sana25.02.2022
Hajmi0,63 Mb.
#310157
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   17
Bog'liq
Yolg'onlar shahri

ЁЛҒОНЛАР ШАҲРИ
қўллаб-қувватлаши, улар ҳукуматга қарши тура олади
-
ган ягона гуруҳ экани ҳақидаги гапларга қўшилмаса ҳам, 
унинг билими, тарихдан бохабарлиги ва фактларни тўғри 
келтира олишига қойил қолганди. Арезу сазман ҳақида 
тез-тез гапирадиган бўлди. Лекин суҳбат доим тортишув 
билан тугарди. Қиз Дариушни Гуруҳнинг йиғилишларига 
боришга ундар, аммо у доим рад қиларди. 
Бир сафар оқшомда кечки овқат тайёрлаётиб, Арезу 
орани очиқ қилмоқчи эканини айтди. Дариуш ҳўнграб 
юборди. Қиз унга агар Дариуш Гуруҳ унинг ҳаётининг 
бир қисми эканини тан олмаса ва буни ҳурмат қилмаса, 
ортиқ у билан қололмаслигини айтди.
У бу гапларни ҳеч бир ҳиссиётсиз айтди. 
– Менинг борим шу. Агар севсанг, мени боримча қабул 
қилишинг шарт. 
Дариушнинг кўнишдан ўзга иложи қолмаганди. У ҳа
-
ракат қилиб кўришга ваъда берди. 
Яна бир неча ойдан сўнг Арезу Дариушга бор ҳақиқат
-
ни ошкор қилди. Арезунинг ота-онаси ўлмаган, Ироқдаги 
Ашраф лагерида яшаётган эди. Уларни МEХнинг раҳба
-
ри Масъуд Ражавий бир-биридан ажратган эди. Масъуд 
ва унинг рафиқаси Марям жорий қилган “мафкуравий 
инқилоб” мужоҳидлар садоқатини исботлайдиган омма
-
вий ажримни ҳам ўз ичига оларди. Юзлаб одамлар яқин
-
ларидан айро яшашга маҳкум этилди. Ҳатто эр-хотинлар 
қонунан ажрашди. Масъуд Ашраф лагеридаги аъзолардан 
никоҳ узукларини топширишларини талаб қилди. Арезу 
у пайт ёш бола эди, ота-онаси билан лагерда яшарди. Уни 
дарҳол узоқ бир қариндоши ишлайдиган Вашингтондаги 
“умумий уй”га жўнатиб юборишди. Арезунинг ота-онаси 
сазманга хайрихоҳ бўлмаганлар билан алоқани узди. Аре
-
зу отасининг иккинчи амакиваччаси бошқарадиган шаҳар 
чеккасидаги катта уйда ўсди. Отасининг амакиваччаси 
оммавий ажримнинг барча қурбонларини, яъни Арезудан 
бошқа яна уч нафар болакайни тарбиясига олганди.


31
ДАРИУШ
Арезу аввал ёлғон гапирганидан жаҳли чиқиш ўрнига 
Дариуш ўзига ишониб айтилган сирлар учун ундан мин
-
натдор бўлди. Арезунинг сири очилиши уларни янада 
яқинлаштирди. Бу ҳам етмагандек, Дариуш мужоҳидлар 
гуруҳи Арезуга қилган яхшиликлари учун Гуруҳга меҳр 
қўя бошлади.
Дариуш ўсмир чоғидаёқ Ислом инқилоби унинг ва ои
-
ласининг ҳаётини барбод қилгани учун динидан воз кеч
-
ганди. У динда фақатгина тақиқлар ва чекловлар рўйха
-
тини кўрди. Аммо Арезу унда бошқача фикрлар уйғотди: 
Ислом – ҳақиқий ижтимоий адолат ва аёлларга ҳам тенг 
ҳуқуқ берадиган дин. У Дариушга Ашраф лагерида жанга
-
ри аёллар танк бошқаргани ва қуролдан ўт очгани ҳақида 
гапириб берарди. Дариуш эса бу гапларга маҳлиё бўлиб 
қолганди.
Қурол сотувчи Дариушни дарров таниди. 
– Кимлигинг шундоқ пешонангга ёзиб қўйилган. Жо
-
сусларга ўхшаб тутяпсан ўзингни. Ортимдан юр.
Дариуш Кианнинг кўрсатмалари бўйича иш тутаёт
-
ган ва қурол етказиб берувчи билан Теҳрон марказидаги 
Ҳафт-э Тир майдонида жойлашган, мева шарбати соти
-
ладиган дўконнинг олдида учрашишга келишган эди. Бу 
рамзий учрашув жойи эди. Дариуш қурол келтириб бе
-
рувчи ҳам Гуруҳга аъзоми йўқми, қизиқди. Ҳафт-э Тир 
1981 йил 28 июнь санаси билан боғлиқ. Ўша куни МEХ 
майдонга кўмган бомба портлаганда Олий суд раиси оя
-
туллоҳ Беҳешти ва яна етмиш беш нафар амалдор ҳалок 
бўлган. Дариуш учун Теҳрон кўчалари ғалабаларга тўла. 
Гуруҳ мужоҳидлари бомба портлатган, ҳукумат биноси ва 
ҳарбий биноларга снаряд ва замбаракдан ўқ ўзиб, ҳужум 
қилган. 1980 йилларда МEХ аъзоларига қарши оммавий 
қирғинда қатнашган Эвин қамоқхонаси директорини 1998 
йилда ўлдириб кетишган. 1999 йил МEХ мамлакат Олий 
раҳнамосининг ҳарбий маслаҳатчисини ўз уйи ташқари
-
сида ишга кетаётган маҳал қатл қилган.


32

Download 0,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish