Tuzuvchi: Katta o’qituvchi M. Abduraxmanov Taqrizchi: katta o’qituvchi D. Yoldosheva


Qiyosiy tarixiy metodning asoschilari va eng yirik namoyondalari



Download 273,02 Kb.
bet8/38
Sana20.06.2022
Hajmi273,02 Kb.
#680525
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   38
Bog'liq
LINGVISTIK TAXLIL METODLARI (2)

Qiyosiy tarixiy metodning asoschilari va eng yirik namoyondalari

Reja:
1. Вильгельм фон Гумбольдтнинг лингвистик қарашлари
2. В.Гумбольдт лингвистик қарашларининг фалсафий асослари
3.В.Гумбольдт лингвистик концепциясининг асосий жиҳатлари
Қиёсий-тарихий тилшуносликнинг илк даври Ф.Бопп, Р.Раск ва Я.Гримм номлари билан узвий боғлиқдир. Фонетик конуниятлар (фонетик силжишлар), грамматик шакллар мослиги ва агглютинация қиёсий-тарихий тилшуносликнинг тиллар қариндошлигини белгилашдаги асосий тамойиллари саналади.
Вильгельм фон Гумбольдтнинг лингвистик қарашлари.В.Гумбольдт ХVIII аср охири ва XIX асрнинг ўрталаригача ўз тадқиқотлари билан жаҳон тилшунослиги тарихида жуда катта из қолдирди ва умумий хамда назарий тилшуносликнинг шаклланишига асоc солди. Шунингдек, тил фалсафасининг алоҳида йўналиш сифатида шаклланиши ҳам унинг номи билан боғлиқдир.
Филология билимининг шаклланишига буюк немис адиблари Ҳ.Ҳейне ва Ф.Шиллерларнинг таъсири катта бўлди. Геттинген университетида ўқиётган пайтда Ҳ.Ҳейнедан филология масалалари, хусусан адабиёт тарихи бўйича маърузалар тинглади. Шунингдек, Геттенген шаҳрида улуғ немис шоири Ф.Шиллер билан танишди ва унинг эстетикага доир асарлари В.Гумбольдтнинг эстетик қарашлари шаклланишига таъсир қилди.
1801 – 1819 йилларда давлат арбоби сифатида турли раҳбарлик лавозимларида фаолият кўрсатди. 1819 йилда давлат ишларидан бўшагач, бутун борлиғи билан илмий тадқиқот ишлари олиб боришга шўнғиди.
Гумбольдтнинг лингвистик қизиқиш доираси ғоят кенг бўлиб, фақат Оврупо тиллари билангина чекланиб қолмасдан, баск, санскрит, хитой, малай, полинезия, Америка индуслари тиллларини ҳам тадқиқот объектига айлантирди. Америка индуслари тили бўйича асарлар ёзишда акаси А.Гумбольдт берган материаллар қўл келди. Лингвистик умумлашмалар қилишда ҳинд-оврупо тилларидан ташқари, қадимги яхудий, япон ва бошқа тиллар материалларидан ҳам кенг фойдаланди. Унинг илмий фаолияти 1820 йилда Берлин академиясида “Тилларни уларнинг турли тараққиёт босқичига қараб қиёсий ўрганиш” мавзусидаги илмий маърузасидан бошланди. Бу маърузасида В.Гумбольдт ўзининг тилшунослик соҳасида олиб борадиган тадқиқотлари дастурини баён қилди, тилшунослик фанининг мазмуни ва чегарасини белгилаб берди. Умрининг охирида якунлаган ва ўлимидан сўнг акаси А.Гумбольдт томонидан 1836 – 1840 йилларда нашр қилинган уч жилдлик “Ява оролидаги кави тили ҳақида” асари В.Гумбольдт илмий меъросининг гултожи саналади. Айниқса, бу асарнинг кириш қисми сифатида берилган “Тилларнинг структур фарқланиши ва унинг кишиларнинг руҳий оламига таъсири” мақоласи лингвистик таълимот тарихида катта аҳамиятга эга бўлди.
В.Гумбольдт лингвистик қарашларининг фалсафий асослари.В.Гумбольдт лингвистик системасининг фалсафий асосини классик немис фалсафаси, хусусан, И.Кант ва Г.Гегелларнинг қарашлари ташкил қилади. Шунинг учун, аввало, И.Кант ва Г.Гегел фалсафасининг асосий жиҳатларига тўхталиб ўтишга тўғри келади.
И.Кантнинг фалсафий қарашлари “Соф ақл танқиди”, “Амалий ақл танқиди” хамда “Ҳукм қобилияти танқиди” асарларида баён қилинган. Кант фалсафасининг асосий нуқталари қуйидагилардан иборат:
1) борлиқнинг объективлигини, унинг инсон онгига боғлиқ эмаслигини эътироф этади. Кантнинг фикрига кўра, инсон онгига боғлиқ бўлмаган нарсалар олами мавжуд. Бундай нарсалар оламини “нарса ўзида” деб номлайди. Билиш жараёни “нарса ўзида”нинг инсон сезги аъзоларига таъсир этиб, сезги ҳосил қилишидан бошланади. Бундан кўринадики, Кант моддий оламдаги нарсаларнинг бирламчи эканлигини эътироф этади. Лекин у билиш шакллари ва чегараларини тадқиқ қилишга ўтар экан, “нарса ўзида”ни билиб бўлмаслигини таъкидлайди.
Кантнинг бу фалсафий қараши Гумбольдт лингвистик концепциясининг шаклланишига асос бўлди. Шунинг учун ҳам у муайян лингвистик ҳодисаларни билиб бўлмаслик ҳақида такрор-такрор гапиради. Хусусан, тил шакли ҳақида фикр юритар экан, уларнинг барчасини яхлит ҳолда билиш имконияти йўқлигини айтади. Шунингдек, тил билан “халқ руҳи”нинг ўзаро узвий боғлиқлиги, ҳатто уларнинг тенглигини таъкидлаш билан бирга: “Бу боғлиқлик “биз учун сирлигича қолади”, уни тушунтириб бўлмайди”, – дейди.
2) фалсафий таълимотнинг ривожида Кантнинг соф ақл зиддиятлари (антиномиялари) тўғрисидаги таълимоти жуда катта роль ўйнади.
Кантнинг фикрича, олам бир бутун сифатида қандай табиатга эга, деган саволга зиддиятли жавоб беришга тўғри келади. Хусусан, олам замонда бошланиш вақтига, маконда чегарага эга эмас, деб ҳам, айни пайтда, олам замоннинг муайян моментида дунёга келган ва у маконда чегараланган, деб ҳам жавоб бериш мумкин. Бу зиддиятнинг онгда келиб чиқиши муқаррар. Демак, онг ўз табиатига кўра зиддиятли.
Диалектик зиддиятларнинг зарурлиги ҳақидаги Кантнинг бу хулосаси диалектик фалсафанинг шаклланишида катта аҳамиятга эга бўлди.
Кантнинг соф ақл зиддиятлари ҳақидаги таълимоти В.Гумбольдтга жуда катта таъсир этди ва бу таълимотни тилшуносликка олиб кирди. Тилнинг зиддиятли табиатга эга эканлигини таъкидлаган ҳолда, ана шу зиддиятларни очиб беришга ҳаракат қилди. Тилдаги зиддиятларни антиномиялар номи билан атади ва ўнга яқин антиномияларни яратди.
3) Кант тилшунослик масалалари билан махсус шуғулланмаган бўлса ҳам, лекин “Антропология прагматик нуқтаи назаридан” асарида коммуникация жараёнида коммуникантлар ўртасидаги ахборот узатиш ва қабул қилишнинг зиддиятли характерга эга бўлишини таъкидлайди. Унинг фикрича, кимки ҳам гапириш, ҳам эшитиш имкониятига эга бўлса, ҳар доим ўзини ҳам, бошқани ҳам тўғри тушунавермайди. Шунинг учун ҳам бир тилда гаплашувчи кишилар тушунча нуқтаи назаридан бир-биридан жуда узоқдирлар” деган хулосага келади.1
Кантнинг бу фалсафий хулосасига таянган В.Гумбольдт сўзлашувчилар ўртасидаги тушуниш ва тушунмаслик антиномияси тўғрисидаги ғояни олға сурди.
Юқорида таъкидланганидек, В.Гумбольдт лингвистик таълимотининг шаклланишига Г.Гегель фалсафаси ҳам асос бўлиб хизмат қилди. Айниқса унинг “абсалют ғоя” ҳақидаги таълимоти В.Гумбольдтга жуда катта таъсир этди ва унинг бутун лингвистик концепцияси фалсафий негизини ташкил этди. Г.Гегель “Руҳ феноменологияси” асарида оламнинг субстанционал асосини ташкил этган ибтидоий айнанлик борлиқ ва тафаккур ўртасидаги айнанлик бўлганлигини баён қилади. Униниг фикрича, тафаккур фақат инсоннинг субъектив фаолиятигина эмас, балки объектив моҳият, барча мавжудотларниниг манбаи ҳамдир. Тафаккур ўзининг борлиғини модда, табиат сифатида бегоналаштиради. Объектив мавжуд бўлган тафаккурнинг бегоналаштирилиши абсолют руҳ ҳисобланади. Абсолют ғоя ривожланишининг олий даражаси “абсолют руҳ” – инсоният тарихи саналади.
Гегелнинг инсондан ташқарида яшовчи афсонавий абсалют ғоя концепциясини В.Гумбольдт лингвистикага олиб ўтди. У тилнинг халқ руҳи билан боғлиқлиги, халқнинг руҳи эканлигини такрор-такрор таъкидлайди. Унинг фикрича, тил ва руҳий кучлар алоҳида-алоҳида бир-биридан ажралган ҳолда вазифа бажармайди, балки ақлнинг бўлинмас фаолиятини ташкил этади. Шунингдек, Гегель тарихий жараённинг диалектик характерини тадқиқ қилиш чоғида тил материалларига алоҳида аҳамият беради. Гегел тилга назарий ақл маҳсули, унинг ташқи ифодачиси сифатида қарайди. Тил тараққиётининг икки босқичини кўрсатган ҳолда, жамият ва тил тараққиёти ўртасида диалектик зиддият мавжудлигини баён этади. Унинг фикрича, халқларнинг унчалик ривожланмаган ҳолатидаги тиллари юқори ривожланиш даражасига кўтарилган эди. Жамият юқори маданиятга эришган сари, унинг тили қашшоқроқ, қисмларга ажралиш имконияти пастроқ бўлиб боради. Тил тараққиётининг бундай икки даври ҳақидаги Гегель концепцияси В.Гумбольдтнинг лингвистик қарашларига таъсир этди. Тилларнинг морфологик таснифида бу ғоя яққол намоён бўлди.
Гумбольдтнинг лингвистик антиномиялари. Унинг фикрича, тил бир бутун ҳолда ўзаро зидланувчи бирликлар муносабатидан ташкил топади. Бу зиддият тилнинг диалектик моҳиятини белгилайди.

Download 273,02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish