Tursunova dildora akmaljonovnaning


Магистрлик диссертацияси мавзусининг долзарблиги



Download 0,49 Mb.
bet3/13
Sana02.07.2022
Hajmi0,49 Mb.
#731869
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
TURSUNOVA DILDORA AKMALJONOVNA

Магистрлик диссертацияси мавзусининг долзарблиги.
Республикамизда таълим ва тарбия соҳасидаги ислоҳотлар бугунги долзарб, эртанги тақдиримизни ҳал қилувчи муаммога айланмоқда. Жамиятимизнинг янгиланиши, ҳаётимиз тараққиёти ва истиқболи, амалга оширилаётган ислоҳотлар режасининг самараси тақдири — буларнинг барчаси, авваломбор, замон талабларига жавоб берадиган юқори малакали, онгли мутахассис кадрлар тайёрлаш муаммоси билан чамбарчас боғлиқ.
Ҳозирги кунда ўқувчиларга берилаётган ахборотлар ҳажми, мазмуни кенг бўлиб, уларнинг ичидан бевосита ўзига ва келажакда керак бўладиган ахборотларни ажратиб олиш методи, маданияти йетарли эмасликлари, уларнинг математик мантиқий фикрлаш қобилиятини ривожлантириш ва уни керакли ёъналишларга олиб ўтиш лозим эканлиги ҳозирги даврнинг долзарб муаммоларидан ҳисобланади.
Айниқса, бу борада ахборотларнинг моделлаштирилиши, ҳаётий масалалар моделини қуриш, йечилиш алгоритмини топиш, ўқитишни такомиллаштиришнинг муҳим гаровидир. Шу боис ўқувчиларнинг билим ва кўникмаларини шакллаштириш, геометрия дарсларини ўқитишни янги сифат даражасига чиқариш зарурлиги бугунги куннинг асосий муаммоларидан биридир. Таълим жараенида хозиргача булган даврдаги математикадан, хусусан, геометрия фани буйича яратилган кулланмаларни тахлил килган холда укувчилар учун кулай булган, хам назарий билим берадиган, хам амалий куникмаларни хосил киладиган, геометрик шакллар хакида тасаввурларни бойитадиган, уз-узини синаб куриш имконига эга булган кулланма яратиш.
Маълумки, бугунги кунда мавжуд ўқув қўлланмалари, дарсликлар ўзининг мазмуни, тузилиши ва функтсияси жиҳатдан юқорида келтирилган фикр ва фактларга тўлиқ жавоб бера олмайди ҳамда ўқувчиларнинг билим ва кўникмалари шаклланишида йетарли даражада қатнаша олмайди. Академик лицейларида мумкин бўлган имкониятларнинг таҳлил қилиниши, назарий ва амалий билимлар орасидаги боғлиқликнинг қандай даражада амалга оширилаётганлигини эътиборга олсак, у ҳолда биз тадқиқ этаётган мавзунинг долзарб эканлигини кўришимиз мумкин.
Юқорида келтирилган фикрлар бевосита диссертациянинг мақсади, вазифалари, объекти, предмети, илмий гипотезаси, тадқиқот методикасини ишлаб чиқишга имконият яратди.
Магистр диссертациянинг мақсади — умумтаълим мактабларининг юқори синф ўқувчиларида алгебра ва геометрия фанларини ўқитиш жараёнида ўқувчиларнинг билим ва кўникмаларини шакллантириш мазмуни ва уни ўқитиш методикасини ишлаб чиқиш.
Магистр диссертациянинг объекти — Ўзбекистон Республикаси ижтимоий-иқтисодий тараққиётининг таркибий қисми бўлган узлуксиз таълим тизими шароитида академик лицей ўқувчиларида билим ва кўникмаларни шакллантирувчи педагогик жараён.
Магистр диссертациянинг предмети — академик лицейларида геометрия фанларини ўқитишда ўқувчилар билим ва кўникмаларини шакллантиришнинг методик асоси.
Магистр диссертациянинг вазифалари:
— академик лицейларида ўқувчиларида геометрик билим ва кўникмаларни шакллантиришнинг методик шароитини аниқлаш;
—геометрия дарсларини ўқитишда билим ва кўникмалар шаклланишини таъминловчи ўқув материалининг мазмуни ва тузилишини аниқлаш;
— академик лицейларида геометрия ўқитиш учун ажратилган ўқув материалини ўқитишда билим ва кўникмаларни шакллантириш бўйича илғор методлардан фойдаланиш ва уларни такомиллаштириш;
— ишлаб чиқилган услубий тизимнинг яроқли эканлигини кўрсатувчи тажриба-синовни ташкил этиш ва ўтказиш.
Магистр диссертациянинг илмий гипотезаси — академик лицейларида геометрия дарсларида ўқувчилар мустақил фикрлашлари, мавжуд билимларини татбиқ этиши ва билим ва кўникмалари шакллананади, такомиллашади ва тизимлашади, агар:
— ўқувчиларнинг геометрик билим ва кўникмаларини шакллантириш бўйича масала ечиш методикаси тўғри ишлаб чиқилган бўлса;
— геометрия дарсларида ўқувчиларнинг билим ва куникмаларини фаолияти методик жиҳатдан тўғри ташкил қилинса;
— геометрия ўқитиш жараёнида дидактиканинг изчиллик тамойилидан ўринли фойдаланилса.
Магистр диссертациянинг методологик асоси Ўзбекистон Республикаси Конститутсияси, Президент И.А.Каримов асарлари, “Таълим тўғрисида”ги қонун, “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”, дунёни, атроф-муҳитни билишнинг фалсафий талқинларини математик тушунтириш, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Халқ таълим Вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим Вазирликларининг таълимни сифатини ошириш ҳақидаги меъёрий ҳужжатларидан ташкил топган.
Магистр диссертациянинг жараёнида қуйидаги услублардан фойдаланилди:
— ўқувчиларнинг геометрик билим ва кўникмасини шакллантириш ва ривожлантириш муаммосига тегишли фалсафий, психологик, педагогик, ўқув ва методик адабиётларни ўрганиш;
— ўқувчиларнинг геометрик билими ва кўникмаларини шакллантириш ва ривожлантиришга тааллуқли адабиётларни таҳлил қилиш;
— геометрия фанлари бўйича мавжуд математик дастур, дарслик, ўқув қўлланмаларни таҳлил қилиш;
— геометрия дарсларини кузатиш ва таҳлил қилиш;
— ўқувчилар билан суҳбат ва сўровномаларни уюштириш;
— ташхис, ёзма ва оғзаки савол-жавоблар, тест ўтказиш;
— педагогик тажриба-синовни ўтказиш ва унинг натижаларини математик-статистика методлари ёрдамида текшириш, таҳлил қилиш.
Умумтаълим мактабларида математика таълимини амалиёт билан ўзаро алоқадорликда ўқитиш ўқувчилар кўникмаларининг асосли шаклланиши ва ривожланишида муҳим омиллардан ҳисобланади.
Умумтаълим мактабларида математика фани бўйича берилаётган ўқув материали ўқувчиларнинг бевосита билим ва кўникмаларини шакллантирибгина қолмасдан, балки уларнинг билиш фаолиятларини ҳам ривожлантиради. Шу сабабли математика фанини ўқитишда билим ва кўникмаларга таяниш таълим жараёнининг асосий бўғини бўлиши билан бирга ҳар бир ўқув материалининг таъсир доирасини кенгайтиради. Ўқувчиларнинг математика дарсларидаги қобилияти, дунёқараши ривожланишида муҳим омил бўлиши билан бирга, дунёни билиш шаклларининг намоён бўлишида муҳим аҳамиятга эга.
Магистр диссертациянинг илмий янгилиги:
Академик лицей ўқувчиларининг геометрик билим ва кўникмаларини шакллантириш ва ривожлантириш бўйича ўқув материалини тузилиши ва мазмунини аниқлаш;
— ўқувчиларнинг мустақил фикрлашини ривожлантириш асосида геометрик билим ва кўникмаларини шакллантириш ва ривожлантириш;
— геометрик билим ва кўникмаларни шакллантириш ва ривожлантириш жараёнининг натижавий тавсифи ва динамикасини аниқлаш;
Магистр диссертациянинг амалий аҳамияти шундаки, ишлаб чиқилган қоидалар, методик шарт-шароитлар, хулоса ва тавсиялар академик лицей ўқувчиларида билим ва кўникмаларни шакллантириш ва ривожлантиришда методик ва ташкилий ишларни такомиллаштиришнинг муҳим воситасидир. Шунинг-дек, ўқув дастурларини такомиллаштиришда, алгебра ва геометрия фанлари бўйича ўқув қўлланма ва дарсликлар яратишда татбиқ қилиниши мумкин.

Download 0,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish