Турли сув режими шароитларида F2 дурагай комбинацияларининг кўсаклар сони кўрсаткичи ўрганилди.
Сув билан оптимал таъминланганлик шароитида F2 дурагай ўсимликларининг кўсаклар сони белгиси бўйича кўрсаткичлари 15,6 донадан 19,7 донагача бўлиб, бунда энг юқори кўрсаткич Ишонч х С-6524 (19,7 дона) ва Навбаҳор-2 х Ишонч комбинацияларида, энг паст кўрсаткич эса 15,6 донадан Ишонч х Навбаҳор-2 ва P3 x P4 комбинациялари ўсимликларида аниқланди (-жадвал).
Ота-она навларининг кўсаклар сони белгиси бўйича ўзгарувчанлик кўлами 5-6 синфни ташкил этган бўлса, F2 дурагайлари ичидан P3 x P2 комбинациясида белгининг ўзгарувчанлиги кўлами 9 синфни ўз ичига олди. Нисбатан тор ўзгарувчанлик кўлами, яъни 6 та синф P4 x P2 комбинациясида кузатилган бўлса, қолган комбинацияларда белги ўзгарувчанлиги 7-8 синфлар орасида эканлиги аниқланди (жадвал).
Ўсимликдаги кўсаклар сони бўйича ота-она навларига нисбатан ўнг томонли трансгрессив ўзгарувчанлик 12 та F2 комбинациясидан 3 тасида қайд этилган бўлса, чап томонли трансгрессия 9 та F2 комбинацияларида намоён бўлди.
Барча F2 комбинацияларида кўсаклар сони бўйича вариация коэффициенти кўрсаткичи 24,8% дан 44,2% гача бўлиб, ота-она ва F1 комбинацияларига нисбатан катта ўзгарувчанлик мавжудлиги қайд этилди.
кўсаклар сони белгисининг наслдан-наслга берилиши (h2) юқори бўлиб, 0,82 дан (Ишонч х Л-490), 0,95 гача (Ишонч х Л-501) ни ташкил этди.
F2 комбинациялари ўсимликларининг сув танқислиги шароитидаги кўсаклар сони кўрсаткичлари 17,6 г. дан 62,8 г. гачани ташкил этди. Белги бўйича энг юқори кўрсаткич F2 Ишонч х Л-490 (62,8 г.) комбинацияси ўсимликларида кузатилган бўлса, F2Ишонч х Л-501 комбинацияси ўсимликлари энг кам кўсак (17,6 г.) тўплаганлиги аниқланди.
F2 комбинацияларида кўсаклар сони белгиси бўйича ўзгарувчанлик кўлами 9 дан 12 тагача синфни ташкил этди. Бунда кўрсаткичлар F2 Омад х Ишонч комбинациясида 9 та синфга, F2 Ишонч х Детерминант-2 ва Омад х Детерминант-3 комбинацияларида 11 та синфга қолган комбинацияларда эса 12 синфга ажралганлиги кузатилди. (3.5.2-расм).
Сув танқислиги шароитида ўсимлик маҳсулдорлиги белгисининг наслдан-наслга берилиш коэффициенти (h2) Л-490 х Детерминант-3 комбинациясида 0,52 бўлган бўлса, Омад х Детерминант-2 комбинациясида 0,71 ни ташкил этди. Бошқа F2 комбинацияларида ҳам белгининг наслдан-наслга берилиш коэффициенти (h2) ўртачадан то юқори даражада бўлиб, 0,52-0.71 оралиғида эканлиги аниқланди.
Do'stlaringiz bilan baham: |