Иброҳим РОЗИҚОВ, “Hi-Tech Kabel” Ўзбекистон — Хитой қўшма
корхонаси раҳбари ўринбосари (Тошкент вилояти):
—
Полиэтилен қопламали ва юқори тезликда қувват узатувчи кабеллар
ҳамда бошқа турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқаришга доир истиқболли
31
лойиҳамиз банк мутасаддиларига маъқул тушди. Шу тариқа корхонамизга
умумий қиймати 17,6 млрд. сўм миқдорида кредит ажратилди. Мазкур маблағ
ҳисобига мавжуд цехларимизни энг илғор ускунаю дастгоҳлар билан
жиҳозладик. Натижада 400 тадан зиёд иш ўринлари вужудга келди. Шу саъй-
ҳаракат орқали ўтган йили 11,6 млн. метрдан ортиқ, яъни 98,2 млрд. сўмлик
маҳсулотларимиз ички ва ташқи бозорга чиқарилди. Айни пайтда
кабелларимиз турини янада кўпайтириш чораларини кўраяпмиз. Бу борадаги
бизнес-режаларимиз рўёбида ҳам молия муассасалари ёрдамига суянамиз,
албатта.
Мўмин СИДДИҚОВ, “Jizzax Kenteks” масъулияти чекланган
жамияти раҳбари (Жиззах вилояти):
—
Корхонамизда
уч
турдаги
калава
ип
тайёрланади.
Маҳсулотларимизнинг асосий қисмини Хитой ҳамда Россия давлатларига
экспорт қилаяпмиз. Бунда банкларимизнинг -амалий кўмаги каттадир.
Куни кеча вилоятимизда уюштирилган учрашувда бу соҳадаги қўшимча
имтиёзлар ҳақида маълумотларга эга бўлдик. Ушбу енгиллик ва
преференциялардан унумли фойдаланиб, Жиззахнинг экспорт салоҳиятини
янада юксалтиришга ҳисса қўшиш ниятидамиз.
Алан ФРАНЦ, халқаро эксперт (Буюк Британия):
—
Маълумки, глобал молиявий инқироз дунёдаги аксарият мамлакатлар
иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатди. Қатор кредит ташкилотлари банкротга
32
учраб, кўплари таназзул ёқасига келиб қолди. Айрим давлатлар учун
иқтисодий барқарорликни тиклаш ҳамон оғир кечаётир.
Юртингизда эса Президент Ислом Каримовнинг оқилона сиёсати
туфайли мазкур салбий ҳолатнинг олди олиниб, тараққиётнинг изчил ўсиш
суръатлари таъминланаяпти. Ўз навбатида, шуни ишонч билан айтиш
мумкинки, Ўзбекистон ўзининг истиқлол йилларида барқарор ва пухта ресурс
базасига эга банк инфратузилмасини яратишга эришди. Албатта, бу борада
Марказий банкнинг тизимли фаолияти муҳим роль ўйнамоқда. Зеро, молия
секторининг бир маромда ишлаши, аввало, уни самарали бош-қариш билан
узвий боғлиқ.
Мазкур соҳада 2016 йилнинг ўтган ойларида кузатилган жараёнлардан
кўриниб турибдики, республикангизда банк кредит портфелини кенгайтириш
борасида барча зарур чора-тадбирлар ишлаб чиқилган. Захиралар йилдан-
йилга мустаҳкамланаяпти. Бу жабҳада эҳтимол тутилган хатарларни аниқлаш,
уларни таҳлил этиш ва бошқарув бўйича кучли стратегия йўлга қўйилганлиги
самарасидир.
Алоҳида таъкидлаш керакки, Ўзбекистонда ресурс тақчиллигига йўл
қўйилмаган. Кредитлаш ҳамда фоиз сиёсати борасидаги тартиб-тамойиллар
тадбиркорларга мақбул бўлиб, улар учун қулай шароитлар тақдим этилган.
Қолаверса, саноат корхоналарига ҳам қатор имкониятлар ва имтиёзлар
берилган.
33
Биз жуда кўп давлатларнинг банк тизимини чуқур кузатиб борамиз.
Бинобарин, эътироф этиш жоизки, юртингизда бу борада самарали механизм
йўлга қўйилган. Ўзбекистоннинг кредитлаш сиёсати жаҳон рейтингида йил
сайин юксалиб бораётганининг боиси ҳам шунда.
Do'stlaringiz bilan baham: |