1.3.
Иқтисодиётнинг реал сектори тармоқларини рақамлаштиришнинг
асосий йўналишлари
2020−2022 йилларда иқтисодиётнинг реал сектори тармоқларини
рақамлаштиришнинг асосий йўналишлари маълум қилинди. Бу ҳақда
иқтисодиёт ва саноат вазири Ботир Хўжаев Ўзбекистонда давлат ва жамият
қурилишининг янги босқичига бағишланган конференцияда фикр билдирган.
Ўзбекистон иқтисодиёт ва саноат вазири
Ботир Хўжаев 18 февраль куни
Тошкентда ўтган мамлакатда давлат ва жамият қурилишининг янги босқичига
бағишланган халқаро конференцияда 2020−2022 йилларда иқтисодиётнинг
реал сектори тармоқларини рақамлаштиришнинг асосий йўналишларини
маълум қилди.
Вазир кейинги икки йилда 37та корхона фаолиятида рақамлаштириш кенг
татбиқ этилишини айтиб,
реал сектор тармоқларини рақамлаштиришда
қуйидаги устувор уч йўналишни айтиб ўтди:
ишлаб чиқариш ва технологик жараёнларни автоматлаштириш,
молиявий-иқтисодий
фаолиятни
автоматлаштириш,
моддий-техник
ресурсларни ҳисобга олиш ва бошқариш тизимлари (ERP);
ишлаб чиқариш ва технологик жараёнларни автоматлаштиришга
қаратилган ахборот тизимларни ягона ахборот комплексга жамлаш бўйича
дастурий маҳсулотлар;
мижозлар билан муносабатларни тартибга солиш, маҳсулотларни
электрон тизимлар орқали сотиш, маркетингни бошқариш тизимлари (CRM).
20
Ботир Хўжаевнинг айтишича, қайд этилган йўналишлар бўйича 2023
йилга қадар умумий қиймати
5,2 трлн сўмга тенг жами 92та лойиҳа амалга
оширилиши режалаштирилмоқда. Лойиҳалар 37та корхона фаолиятига доир
бўлиши ҳамда қуйидаги йирик ўзгаришларни назарда тутади:
«Олмалиқ КМК» «Ёшлик-1» ва «Қолмоққир» конларида кон
транспорт комплексини автоматлаштирилган бошқарув тизими;
«Навоий кон-металлургия комбинати» «Мурунтов» конида кон-
транспорти комплексини автоматлаштирилган бошқарув тизими;
«Ўзбекнефтгаз» компаниясининг бошқаришга йўналтирилган
корпоратив ахборот тизими (ERP), бундан ташқари конлардаги технологик
жараёнларни автоматлаштириш ва мониторинг қилиш ахборот тизими;
«Ўзтрансгаз» диспетчерлик бошқаруви ва маълумотларни йиғиш
дастурий-аппарат комплекси (SCADA).
«Бугунги кунда мамлакатимизда ташкил этилган рақамли майдончалар,
яъни рақамли платформаларни чуқурлаштириш ва уларнинг фаолиятини
кенгайтириш билан боғлиқ масалага алоҳида эътибор қаратилади… Тармоқ
ривожланиш даражасини кўпайтириш, ошириш ҳисобига шу вазифаларни
амалга ошириш назарда тутиляпти», — дея таъкидлади Хўжаев.
Жорий йилда 47та режалаштирилган лойиҳани амалга ошириш учун1,2
трлн сўмажратилади. Кейинги йилда бу кўрсаткич 2,1 трлн сўмни ташкил
этиб, 23та лойиҳа бажарилади.
21
Вазирнинг қайд этишича,
Do'stlaringiz bilan baham: |